ЯНА ИНТЕРНЕТ САЙТЛАРИ ҲАҚИДА...

Charos Omonova
Саралаш

    “Анчадан бери ҳаёлимда пишириб ва қачондир қоғозга тушираман”- деб ўйлаб юрган мавзуим, бугун блогерлар чемпионати сабаб оққа кўчмоқда. Чемпионат бошланганидан бери ҳеч бир блогпостни ўтказиб юбормай ўқиб, кузатиб бораяпман. Айтишим керакки, бу галги мусобоқа примум даражада ўтяпди. Шу сабабдан, бироз қўрқув ва ҳадик билан ўз фикрларимни сизга улашишга интилдим!

Гапни узоқдан бошламасдан, айтмоқчи бўлган фикрларимнинг асосийсига ва сизни зериктирмайдиган аниқ мақсаддан бошлайман. Сезган бўлсангиз аҳолида ҳуқуқий саводхонлик, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш тушунчаси жадаллик билан ўсди. Бунга биринчи навбатда мамлакатимизда ривожланишнинг тезлашгани, қотиб қолган механизмларнинг давлат раҳбари томонидан кескин танқидлар қилинганидан сўнг ҳаракатлантирилгани ва Президент портали сабаб бўлган бўлса, иккинчиси норасмий интернет сайтлари томонидан фуқаролар муаммолари, вазиятлар ўша даврнинг ўзидаёқ кўтариб чиқилиши сабаб бўлди дейиш мумкин. Интернетда ўзбек тилидаги ресурсларининг кўпайиши ва ривожланиши бошқа ОАВлардан кўра аҳолимиз учун катта қулайлик яратди. Ўқувчи тарафдан бу воқеликга қарайдиган бўлсак, яхши натижа- одамларда ташкилотлар ва муассасалар билан муносабатда ўз позициясини ҳимоя қилиш, керак бўлса уларнинг кирдикорларини фош қила олиш даражасида журъат пайдо бўлди. Ҳеч бўлмаса ўзи тушган вазиятга алоқадор қонун ҳужжатлари билан танишиш орқали юқорида айтганимиздек ҳуқуқий саводхонлиги шаклланди. (Бироқ Аловуддиннинг сеҳрли чироғидек портал ва ОАВдан, давлат ташкилотлардан хоҳлаган эъхтиёжини сўраш даражасида “сурбет”лашди.)

Шу билан бирга интернет ОАВлари муболағасиз айтиш керакки, ҳавф ва қуролга айланиб бораяпти. Улар омма онгини бошқаришда тасдиқланмаган информацияни биринчи бўлиб истеъмолчига “едириб”, кейин ундан заҳарли экан, “ҳазм қилмасдан чиқариб ташланг” деб талаб қиладиган йўлини танлаб олгани, журналистика меъёрларидан чекиниш бу оммага ОАВ бўлиб ахборот бериш эмас, балки журналист -*блогер сифатида фаолият юритаяпти дейиш мумкин. Ўтаёган ойда интернет сайтларида катта муҳокамага сабаб бўлган воқеа мисолида бу жараённи таҳлил қилишни мақсад қилдим.

Ўз боласини ўлдирган она ҳақидаги воқеа интернет оламини ларзага келтирди. Ҳамма онага нафрат билан қараб, уни номига ҳақоратлар ёғдира бошлади. Қилган жиноятини сўзсиз оқлаб ҳам, унга раҳм қилиб ҳам бўлмайди. (Аёлга Аллоҳнинг раҳми келсин!) Лекин уни жинояти орқали шахсий ҳаётига аралашишга, қандай тарбия топгани-ю, ота онаси, яқинлари ҳақида ОАВда журналистик материал тайёрлашга (журналистнинг дея олмайман) ОАВ ходимининг ҳаққи бормиди? Ҳали суд ҳукми ўқилмай туриб бундай маълумотларни омма эътиборига ҳавола қилиш қайси меъёрга хос? Нодавлат телеканалда намойиш этилган кўрсатувда, истироҳат боғларига “ов”га чиққан мухбирга “тележурналистлар аввал ҳуқуқий илмга эга бўлсин”- дея шов-шув кўтарадиган сайтлар нимага шахсий маълумотлар эълон қилишда ўзларининг ҳуқуқий билимлари ёддан кўтарилади? Хабар матнига аҳамият беринг, унда аёлнинг қизлик давридан то турмушга чиқишигача заҳарҳандалик сезилиб турибди. Оиланинг тақдири бу фақатгина унинг ота-онаси эътиборсизлиги оқибатида эмас, диний ва дунёвий таълимнинг қониқарсизлиги, ишсизликнинг таъсири ҳам эканлигини барчамиз яхши билиб турибмиз. Онаси ва отасини айблаган “журналист” ёшлигида унга берилган таълим сифати ҳақида нега индамади? Нега ишсизлик сабаб ота она четга ишлагани кетиб, фарзандлар улар қарамоғисиз ўз ҳолида катта бўлаётгани ҳақида гапирмади? Оммага бир тарафлама ахборот бериб, мавзунинг чуқур моҳиятига етиб бормаймиз-у, бошқалар айбини бўртириб кўрсатишга устамиз.

Шу ўринда айтиш керакки, биродаркушлик, падаркушлик ёки ўз жонига қасд қилиш, умуман одамлар ўлими акс этган материаллар бугун интернет сайтларимизнинг энг оммабоп мавзусига айланиб қоляпти. Бунинг таъсирида инсон онгига унинг жонига қасд қилиш муаммонинг ечими бўлиши мумкин деган хулоса ўрнашиб қолаётгандек гўё. Секин секинлик билан биз бундай воқеаларга оддий ҳолдек қарай бошлаймиз. Бу каби хабарлар бизни ҳайратлантирмай қўяди.

Профессионал журналистика – текширмасдан ахборот бериб, ҳақиқат аниқ бўлганидан сўнг раддия бериш билан тикланадиган яъни овқат ҳазм бўлганидан сўнг “қайт қилиш” сўраладиган тушунчага айланиб бормоқда. Фикрларимни ниҳоялашим арафасида бугун блогер Алишер Абдумаликхон муаллифлигидаги “Журналистга алам қилади” блогпост сайтга жойлаштирилди. Алишер Абдумаликхон сингари бугунги интернет нашрларимизнинг фаолияти менга ҳам алам қилганидан, юқоридагиларни сизга илиндим.  

3.53 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.53 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 9
  • Муштарийлар баҳоси
    4.34 / 17

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4.5 Бахтиёр Шералиев 26/04, 11:42

Fikrlaringiz juda ham asosli, lekin bola paydo bo'lishi uchun 9 oy vaqt kerak bo'lganidek, bizda ham professional jurnalistika yaratilishi uchun vaqt kerak. O'tgan davrda bizning aksariyat jurnalistlarimiz qolip ichida ishladi, men ularni ayblamayman, bu haqiqatdan yuz o'girish bo'lar edi, mana endi erkinlik shabbodasini tuya boshlagan jurnalistlarimiz orqa oldilariga qaramay ijod qilishmoqda. Ishqilib, erkinlik shamoliga ham chidashsa bo'ldi...

3.5 Қаҳрамон Асланов 26/04, 15:22
4 Беҳзод Қобулов 27/04, 12:15

Блогпост умумий ва қайтариқ гаплардан иборат. Чарос, агар истаганда, яхшироқ ва янгироқ гап айта олар эди.

2.5 Давронбек Тожиалиев 27/04, 15:28
2.5 Мақсуд Саломов 29/04, 23:33

Post umumiy gaplardan iborat bo'lib qolgan.

4 Олимжон Солижон ўғли 02/05, 20:07
3.5 Расул Кушербаев 15/05, 21:58
5 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05, 03:15
4 Шерзод Шерматов 17/05, 15:13
3 Нигора Умарова 18/05, 18:17
5 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:32
4 Тўлқин Юсупов 19/05, 15:36
4 Уйғун Ғафуров 19/05, 19:25
4 Умид Гафуров 20/05, 01:31
4 Мубашшир Аҳмад 20/05, 09:41
3.5 Музаффар Назаров 20/05, 13:43
3 Шунқор Чориев 20/05, 21:08
3 Абдумалик Носиров 20/05, 23:31
4 Иноят Садикова 21/05, 00:51
4 Мансур Тангишов 21/05, 01:30
4 Нодир Закиров 21/05, 06:16
4 Адҳам Отажонов 21/05, 18:43
4 Ботиржон Шерматов 21/05, 20:49
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
10 та фикр