«ХЎРОЗҚАНД ЧЕТ ЭЛНИКИ ЭМАС…» ёхуд костюм-шимнинг “тоза”сини “бренд билдирмайди”

Sarvar Safarov
Саралаш

Республикамизда тадбиркорликка берилган кенг имтиёзлардан фойдаланиб, аҳоли эҳтиёжларини қондириш, қолаверса, ўз ишлари билан элнинг дуосини олаётган тадбиркорларимиз сони кундан-кун ошмоқда. Тўғри, ер эгаси ердан даромад қилсам дейди, ишчиники яхши иш ҳақи олиш, тадбиркорнинг мақсади кўпроқ фойда кўриш, пулдорники пулидан кўпроқ пул чиқариб олиш. Аммо бу фақат соғлом рақобат орқали амалга оширилиши керак...

Гап шундаки, республикамиздаги айрим фирмалар “дунёдаги машҳур брендларнинг этикеткасини ўзимизга олиб келиб, Хитой ёки Туркиядан материал келтириб кийимлар тикишаётганмиш...” Ва бу икки фирманинг маҳсулотини худди эгизак дейсиз. Хўш, нима бўбди, дерсиз?! Лекин истеъмолчи сифатида харидорнинг нима учун пул тўлаётганини билишга албатта ҳаққи бор. Ўзимизникими, ўзимизники деб сотилсин! Янги, ўзимизга хос брендлар топиб, дунёни эгалласин, қандини урсин.

БРЕНД НИМА?

"Бренд (фирма белгиси) — бу маҳсулот (хизмат) қиймати, сифати ва имиджини тавсифловчи фирма томонидан тасвирланган маркадир. Қачонки компания ўз брендини қонунан расмийлаштирса, у савдо маркасига айланади. Шунингдек, бренд маҳсулотга доимий обрў-эътибор тақдим этиш билан бирга, у реклама харажатларини ҳам бевосита қисқартиради." Лекин...

“ХЎРОЗҚАНД ЧЕТ ЭЛНИКИ ЭМАС...”

Аслида “хўрозқанд чет элники деса, ётиб ялашга тайёр” айримлар учун бир нарсани эслатиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди. Бугунги кунда юртимизда юқори сифат ва бетакрор услублари билан машҳур, ҳатто Ўрта Осиёда эркаклар костюм-шимлари ишлаб чиқариш бўйича бир қанча етакчи компаниялар фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бу тизимдаги дунёнинг ҳеч бир донғи чиққан, масалан, Durkopp Adler, Strobel, Malkan, A.S.S, Pfaff, Juki каби компанияларникидан қолишмайди.

Қолаверса, таҳлилларга кўра, жаҳон бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган талаб тобора ортмоқда. Чунки улар сифат кўрсаткичларининг юқорилиги билан харидорга маъқул тушмоқда.

РАҚОБАТ НИМА?

Рақобат кураш воситалари ва усуллари жиҳатидан ҳалол ва ғирром рақобатга бўлинади. Ҳалол рақобат қонуний йўл берилган ва ҳамма тан олган усуллар билан ўзаро беллашувдир. Ғирром рақобат маън этилган воситалар ёрдамида ва ғайриинсоний усуллар билан олиб борилган кураш.

Брендни ўғирлаш нима деб аталади?Ғирром рақобатда жосуслик, қўпорувчилик, рэкет, туҳмат, товар белгисини ўғирлаш ва ҳатто қотиллик каби усуллар қўлланилади, рақибни турли йўллар билан обрўсизлантириш чоралари кўрилади.Ҳалол рақобатда маданий усуллар қўлланилади. Бу усуллардан нарх воситасида рақобатлашув, товар сифатини ошириш орқали курашиш, сервис (хизмат кўрсатиш) орқали беллашув кенг тарқалган.

“ИСТЕЪМОЛЧИ ДОЛЛАРИ УЧУН КУРАШ”

Рақобатнинг турли усулларини қўллашдан асосий мақсад, харидорни ўз товарига жалб этиб, унинг пулини олишдир. АҚШда буни “Истеъмолчи доллари учун кураш” деб атайдилар.

Фирмалар рақобатнинг бир усулидан аста-секин бошқа усулига ўтиши ёки бир йўла турли усулларни қўллаши мумкин. Масалан, Хитой фирмалари сифати паст бўлса-да, арзон товарлар ишлаб чиқариб, нарх рақобати йўлидан, Ғарбий Европадаги фирмалар нархи юқори бўлса-да, сифатли товарларни таклиф этиш йўлидан борадилар. Чунки Ғарбий Европада аҳолининг харид қобилияти Хитойга қараганда анча юқори. Янги индустриал давлатлардаги (Тайвань, Гонконг, Сингапур, Корея Республикаси) фирмалар ҳам сифат, ҳам нарх воситасида рақобатлашувга мойил. Бу давлатларда юксак технология бор ва ишчи кучи малакали бўлса-да, арзон туради. Натижада мавжуд афзалликлар харажатларни пасайтирган ҳолда, сифатли товар ишлаб чиқариш имконини беради.

БИЗДА-ЧИ?

Рақобатга турлича ёндошув Ўзбекистонда ҳам бор. Масалан, пойтахт ёки бошқа йирик шаҳарларимиздаги бозорлар учун ишловчи фирмалар ҳам нарх, ҳам сифат рақобатини қўллаши мумкин. Чунки аҳолининг айрим қатламлари учун нархга кўра товар сифати афзалрок, айни вақтда аҳолининг бошқа қисми ҳам борки, улар учун товарнинг арзон бўлиши муҳим. Шу боис, кўпгина фирмалар нарх рақобатига мойил. Ғирром усуллардан фойдаланиб, аҳолига сифатсиз, нархи арзон бўлса-да, бозорда кўпроқ пул топиш мақсадида айрим хорижий номи чиққан фирмаларнинг брендини ёпиштириб, маҳсулот тақдим этадилар.

“Қароқчи маҳсулотлар”Контрафакция қонунчиликда ўғирликка тенглаштирилган жиноят ҳисобланади. Негаки, қароқчилик йўли билан қалбакилаштириладиган маҳсулотлар ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмайди, белгиланган солиқлар ҳам, муаллифга берилиши лозим бўлган ҳақ ҳам тўланмайди.

КОНТРАФАКТ МАҲСУЛОТЛАР ДАВЛАТ НАЗОРАТИДА

Контрафакт маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш ҳамда тарқатилишига йўл қўймаслик учун юртимизда етарли даражада қонунчилик асоси таъминланган.

Бироқ мазкур йўналишда аниқланаётган ҳолатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда республикамиз ҳудудида ҳам иқтисодий жиноятлар, контрафакт ва қалбакилаштирилган товарларни ички бозорда муомалага киритилиши учраб турибди. Бу эса ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказади.

КОНТРАФАКТ МАҲСУЛОТЛАР: ХАЛҚАРО БРЕНДЛАР МУАММОСИ

Контрафакт маҳсулот деганда — илмий ишлар, кашфиётлар, адабиёт ва санъат асарлари, савдода анчайин мавқега эга бўлган харидоргир товарларнинг белгиси, ёрлиқлар, шартли белгилар ёхуд қадоқлардан ҳамда бошқа қиёслаш воситаларидан ноқонуний фойдаланиш, патент эгаларининг розилигисиз, муаллифлик ҳуқуқларини бузган ҳолда уларнинг товар белгилари остида ишлаб чиқариладиган товар тушунилади. Энг муҳими, контрафакт нусхалар легал нусхаларга нисбатан паст сифатли бўлади.

Халқаро экспертлар хулосасидан кўчирма:
Контрафакт ва қалбакилаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши оқибатида ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 240 миллиард АҚШ долларигача зарар етмоқда, бу жаҳон савдо айланмасининг ўртача 6 фоизигача тенг.

Жиноят иши:

“ЭНГ ЙИРИК ТОВЛАМАЧИЛИК”

Британиялик 46 ёшли Гэри Беллчемберс eBay интернет-аукциони орқали голф ўйини учун контрафакт анжомлар ва кийимлар савдоси билан шуғулланган гуруҳни бошқаргани учун 4 йил 3 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этилганди. Улар Хитойнинг Шэнчжэн шаҳридаги заводда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харидорларга етакчи фирмаларники деб алдаб пуллашган. Жиноий тўданинг тўрт йиллик фаолияти излари Таиланд, АҚШ, Австралия, Германия, Гонконг, Сингапур ва Хитойда ҳам топилган. Бу eBay тарихидаги энг йирик товламачиликлардан бири сифатида қайд этилган.

Билиб қўйган яхши

ШТРИХ КОДИ – МАҲСУЛОТ БЕЛГИСИ

478.— Ўзбекистоннинг штрих коди, яъни префиксидир. бу префикс ҳам товарнинг "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган"лигини билдиради. Товар префиксидаги дастлабки уч рақам унинг қайси мамлакатда ишлаб чиқарилганлигига ишорадир. Штрих код маҳсулот белгиси ҳисобланиб, мамлакат ва тадбиркорни дунё бозори сари элтувчи ўзига хос "ташриф қоғози"дир.

СЎНГГИ СЎЗ

Албатта ҳар бир харидор ўзи ва яқинлари учун фақат сифатли маҳсулотни харид қилишни истайди. Бироқ эгнидаги “фалон пулга сотиб олдим” деган кийими аслида оддий бир кўзбўямачилик маҳсули эканини билса, қай аҳволга тушаркин?! Тасаввур қилдингизми?! Демак, ҳар бир маҳсулотни танлашда ҳушёрроқ ва бугун берган пулингизга эртага ачинмайдиган бўлинг.

3.65 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.65 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.13 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 1

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Бахтиёр Шералиев 30/04, 03:46

Chiroyli yondashuv va ajoyib tahlil bo'libdi

4.5 Расул Кушербаев 30/04, 22:45
4 Мақсуд Саломов 02/05, 20:38
4 Нигора Умарова 03/05, 18:13

Фактлар асосида ёритишга ҳаракат қилинган, бироқ ёритиш услуби кўпроқ илмий-публицистик услубга ўхшаб қолган. Оммабопроқ услуб танланган маъқулроқмиди...

4 Олимжон Солижон ўғли 05/05, 21:20
4 Маҳсуджон Асқаров 13/05, 12:51
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05, 04:14
4 Шерзод Шерматов 17/05, 22:12
3.5 Давронбек Тожиалиев 18/05, 12:21
3.5 Қаҳрамон Асланов 18/05, 16:16
3.5 Тўлқин Юсупов 19/05, 17:09
4.5 Уйғун Ғафуров 19/05, 18:55
4 Умид Гафуров 20/05, 00:56
4 Музаффар Назаров 20/05, 16:22
3 Шунқор Чориев 20/05, 20:55
4 Беҳзод Қобулов 20/05, 22:20
3 Абдумалик Носиров 20/05, 23:09
4 Мубашшир Аҳмад 20/05, 23:53
4.5 Иноят Садикова 21/05, 00:19
4.5 Мансур Тангишов 21/05, 00:42
4.5 Нодир Закиров 21/05, 05:50
4 Адҳам Отажонов 21/05, 17:42
4.5 Ботиржон Шерматов 21/05, 20:41
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр