СЎНМАС МАШЪАЛА

Jamshid Jo’rayev
Саралаш

Шарқ ва Ғарб ўртасидаги бир неча минг йиллик алоқалар, мулоқотларни ўрганиш давр талаби. Бу азалий жараённи тадқиқ ва таҳлил қилиш, муаммоларга ойдинлик киритиш, объектив ва субъектив сабабларни сарҳисоб қилиш жаҳон ҳамжамияти учун ҳам, миллий илм-фан равнақи учун ҳам манфаатлидир.

Жаҳон тарихи, маданиятида ўз ўрнига эга бўлиш, уни сақлаб қолиш бу ҳар бир ҳалқнинг ўзи ва башарият олдидаги жавобгарлигини нечоғлик чуқур ҳис этишига бориб тақалади. Шарққа, шарқона маънавиятга нисбатан пишмаган, хом қараш узоқ тарихга эга. Масалан, буюк файласуф Фридрих Гегель ўзининг 1822-1830 йилларда Берлин университетида ўқиган фалсафий маърузасида Шарқни “якка деспотитларнинг ҳадсиз-ҳудудсиз ўзбошимчалиги ҳукм сурган салтанат” деб эълон қилиб, қуйидан юқорига ривожланишнинг қонуний жараёни, тимсоли бўлмиш тарих тақазоси туфайли “инсоният руҳи Шарқдан Ғарбга ўтди”, шундай экан, Осиё давлатлари хоҳлайдими-йўқми ундан қатъий назар европаликларга тобеъ бўлишга маҳкум, деган якуний хулосага келган. Гегельдан 100 йиллар чамаси аввал, яна бир машҳур файласуф Шарль Анри Монтескьё Шарқ халқлари шанига янада кескин, аммо ўта асоссиз равишда “уларга ақлий ва тана дангасалиги” ҳақида гапириб, “иссиқ иқлим халқларига кам ҳаракат уларни қулликка маҳкум эканлиги, совуқ ўлкалардаги халқлар, аксинча жасорат ва эркинликни сақлаб қолишга эришди” каби сиёсий-ғоявий йўналишларга эга хулосаларни билдирган (Монтескьё Ш. А. О духи законов. Кн. XIV, гл. IV. М.: 1955, с.46)

Кейинчалик ҳам бир қатор ғарб давлатларида, аксилинсоний колониал экспансияга ружу қўйган мамлакатларда Шарқни маънавий синдириш орқали ўз ҳукумронлигига эришиш бош стратегияга айлантирилди. Нима қилиб бўлса ҳам. Шарқ истиқболи фақат Ғарб хоҳиш-иродасига боғлиқ, унинг келажаги йўқ, деган фикрни халқлар шуурига жойлаш йўлидаги ҳаракатлар тўхтамади. Масалан, насли-насаби немис, ҳаёти ва илмий фаолияти Америкада кечган хитойшунос Карл Август Виттфочель Шарқ, Осиё ҳақида сўз юритиб, “бу ерда ижтимоий ва маънавий жараён, прогрессиянинг истиқболи йўқ, улар боши берк кўчага кириб қолди”, деган (Поликарпова Е.А. Понятие “Oriental despotism” как часть европацентризма // История государства и права, №3, 2016, С.47-48). Лекин айнан XX асрнинг 80-йилларида хусусан, Хитойда бошланган умумий ижтимоий-маънавий юксалиш ва унинг бугунги босқичини илғашга куч топмаганлиги ачинарли.

Адолат юзасидан айтиш лозимки, ғарбда ҳам узоқни кўра оладиган, Шарқнинг юксак маънавий қадриятлар ўчоғи эканлигига ва улар билан яқин келажакда Шарқ дунёни ҳайратлантиришига чуқур ишонган, ўз ватндошларининг калтабинлигидан афсусланиб гапирган буюк алломалар яшаган. Платон, Геродот, Вольтер, Лейбниц ва бошқалар Шарқ маънавий оламида улкан ҳикмат ва салоҳият ётганлигини, уни билиш, ўрганиш ва тушиниб етиш зарурлигини англаганлар. Ғарб ақл-заковати маҳсули бўлган неолиберализмнинг ғоя ва ижтимоий лойиҳа тарзида таназзулига шоҳид бўлган XX аср европалик тафаккур соҳиблари Арнольд Джозеф Тойнби ва Николай Конраднинг хулосаларини келтириб ўтсак, муаммо янада ойдинлашади деб ўйлаймиз. Агар Тойнби “Афсуски, боболаримиз бошқалар бизга ўхшамайди деган бефаҳимликка йўл қўйиб, бутун бошли цивилизацияларга замин бўлган хатоларни қайтаришмоқда” деган бўлса, (Тойнби А.Д. Цивилизация перед судом истории. Мир и Запад. М.: 2011, с.57) Конрад эса, “Туғма илғор ёки туғма қолоқ халқлар йўқ. Уларнинг барчаси бошидан гоҳо яққол олдинга чиқиш ва аксинча секинлашиш паллаларини кечиришган” деган фикрлари билан (Конрад Н.И. Запад и Восток. М.: 1972, с. 28) Ғарб маънавияти нечоғлик тор ва мақсадга йўналтирилганлигини авлодларга оддий қилиб тушунтириб қўйишган.

Хулоса ўрнида шунга урғу бериш жоизки, кўплаб соҳаларда Шарқ, Осиё яққол етакчиликни қўлга киритган бўлса, буни шубҳасиз Шарқ халқларининг маънавий қудрати ва бунёдкорлик салоҳияти билан боғлаш керак деб ўйлаймиз. Шарқ маънавиятини сўнмас машъалага ўхшатгим келади. Оламни шарқона идрок этишни дунёнинг барча координаталарида бугунги глобал маънавий кризисдан халос бўлишнинг камёб йўлларидан бири деб ҳисоблашаётган экан – унда катта асос бор. Шундай экан, юртимиздаги ҳозирги авлод шу буюк маънавият оламида ўз ўрнига эга яна бир олам эканлигидан ва қолаверса дунёни маънавий янгилаш сари умумбашарий жабҳада фаол иштирокчи эканлигидан ғурурланса арзийди.

3.33 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.33 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.07 / 8
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 2

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4.5 Бахтиёр Шералиев 26/04, 21:44

Muallifga bir e'tirozim bor: maza qilib o'qiyotgan joyimda xulosa qilsak deb tugatib qo'yibsiz! Fikrlaringiz juda ajoyib, iqtiboslar uzukka ko'z qo'ygandek o'z o'rnida qo'llanilgan, lekin birdaniga tugallangan. Maqolani (bu blogpost emas!) davom ettirasiz va biror saytda (xabar.uz jon deb e'lon qiladi) chop etasiz deb umid qilib qolaman. Omad tilayman!

4 Олимжон Солижон ўғли 02/05, 20:10
2.5 Давронбек Тожиалиев 06/05, 13:14
3 Мақсуд Саломов 12/05, 15:15
4 Расул Кушербаев 15/05, 21:55
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05, 03:33
3.5 Шерзод Шерматов 17/05, 14:39
3.5 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:33
2 Тўлқин Юсупов 19/05, 15:44
3.5 Нигора Умарова 19/05, 16:24
3.5 Уйғун Ғафуров 19/05, 19:22
3.5 Умид Гафуров 20/05, 01:29
3 Қаҳрамон Асланов 20/05, 13:16
3.5 Беҳзод Қобулов 20/05, 13:53

Мақсадга яраша гапнигн қамрови, кўлами ҳам кенгроқ сал бўлса эди. Лекин, блогпост узун бўлса ҳам кишини зериктиради. Лекин, барибир бу блогпостда мавзу жуда катта, масаланинг моҳиятига чуқурроқ киришни тақозо қилар эди...

3 Музаффар Назаров 20/05, 14:06
3 Шунқор Чориев 20/05, 21:06
3.5 Абдумалик Носиров 20/05, 23:29
3.5 Мубашшир Аҳмад 21/05, 00:16
3 Мансур Тангишов 21/05, 11:51
4 Нодир Закиров 21/05, 13:08
2.5 Иноят Садикова 21/05, 14:16
3.5 Адҳам Отажонов 21/05, 19:22
3.5 Ботиржон Шерматов 21/05, 21:05
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
3 та фикр