Соғлом аёл-жамият илдизи

Ассалому алайкум. Ушбу мақоламни аслида лойиҳа сифатида тақдим этиш ниятим бор эди. Аммо буни иложи бўлмагани учун мақола тарзида тақдим этмоқдаман. 2017 йил статистик маълумотларига қаралганда жорий йилда рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болаларнинг 56,4%и перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 11,9%и туғма аномалиялардан вафот этган. Яна бир ачинарлиси ҳозирда балоғат ёшидаги қизларда жинсий касаликлар жуда кўплаб учрайдиган бўлган.

Бундан ташқари, 2017 йилда аҳолининг табиий ўсиши 554,0 минг кишини ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 17,4 минг кишига (2016 йилда 571,4 минг киши бўлган) камайган.Бу эса жамиятимизда хотин-қизлар орасида соғлиқ томонидан муаммолар кўплаб учраб турганини тасдиқламоқда. Хусусан, экология ёмонлашуви, техниканинг ривожланиши балоғатга етмаган қизлардан тортиб, катта ёшли аёлларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. 

Авваллари аёллар чалинган касаликлар юзасидан, ҳозирда воя етмаган қизлардан ҳам мурожаатлар келиб тушмоқда. Зеро соғлом қиз, келажакда соғлом она демакдур. Шунинг учун, «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар» Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 йил, 16-сон, 199-модда; 2014 йил, 32-сон, 397-моддасига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ягона "Тошкент Тиббиёт Акушерлик ва Гинекология институти" (кейинги сатрларда "олийгоҳ" деб юритилади)  очилишини таклиф қилмоқчиман.Ушбу олийгоҳ  акушерликни ҳамда хотин- қизларда учровчи гинекологик касаликларни даволашни ўргатишни ўз ичига олади. Олийгоҳни ташкил этишдан мақсад қуйидагича:

*  Балоғат ёшидаги қизлар орасида учровчи касаликларни камайтириш;

*  Хомиладор оналар соғлиғини яхшилаш;

*  Бепуштлик деб ажралиб кетувчи ёш оилалар сонини камайтириш;

*  Энг мухим мақсад, жамиятимизда ўз ишини етук мутахассислари сонини ортириш.

Ушбу олигоҳда  4 та факультетлар ташкил этилади. Булар:

1. Даволаш иши факультети (соҳа бўйича);

2. Акушерлик иши факультети;

3. Тиббий педагогика факультети (соҳа бўйича)

4. Олий маълумотли ҳамширалар факультети.

 Таълим тизимида бу йўналишга алоҳида урғу бериш аввало давлат ҳамда ушбу давлатда яшовчи халқ учун жуда катта ахамиятга эга. Тиббиёт йўналишида ривожланиш ҳар биримиз учун катта фойда келтиради. Зеро "Соғлом она-соғлом бола" демакдур. Фарзандларимиз эса бизнинг келажагимиз. Эътиборингиз учун ташаккур!

3.20 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.20 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 2
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 1

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3.5 Бахтиёр Шералиев 17/05, 06:03

Juda dolzarb va nihoyatda ijtimoiy ahamiyati yuqori bo'lgan masala haqida so'z yuritilgan. Taklif etilayotgan loyiha ham yomon emas, biroq bu muammoning to'liq yechimi bo'la olmaydi. Oliygoh tashkil etish uchun keltirilgan asosnoma o'ta bo'sh, uni mutaxassis sifatida yetarlicha asoslash lozim. Yana bir gap! Mutaxassis odam terminlarni to'g'ri qo'llashni bilishi shart! Ekologiya bu fan, qanday qilib u yaxshi yoki yomon bo'lishi mumkin? Ekologik muhit yoki ekologik sharoit deyilsa boshqa gap edi. Qolaversa ekologik sharoit yomonlashuvi deyilgan umumiy gap bilan muammoga yechim topib bo'lmaydi. Avvalo ushbu muammo ustida yetarlicha lmiy izlanish amalga oshirilishi va ana undan keyin yechimning bir yo'nalish sifatida oliygoh tashkil etilishi taklif etilsa o'ylaymanki yaxshi bo'lar edi. Muallifga maslahatim, loyihani yarim yo'lda qoldirmanglar, keraklicha ilmiy tadqiqotlar o'tkazib loyihaning amalga oshirilishida boshqa soha vakillari, jumladan, ekologlar, tibbiyotchilar, biologlar, statistlar bilan hamkorlikda ishlashni yo'lda qo'yish lozim. Omad yor bo'lsin!

3 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05, 17:14
3 Шерзод Шерматов 17/05, 23:27
2.5 Нигора Умарова 18/05, 18:27
3 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:15
3 Расул Кушербаев 18/05, 22:59
2.5 Мақсуд Саломов 19/05, 12:10
3.5 Давронбек Тожиалиев 19/05, 13:46
3 Тўлқин Юсупов 19/05, 21:21
3.5 Умид Гафуров 19/05, 23:00
3 Музаффар Назаров 20/05, 19:57
3 Шунқор Чориев 20/05, 20:31
3 Абдумалик Носиров 20/05, 22:48
3 Мубашшир Аҳмад 20/05, 23:09
3 Қаҳрамон Асланов 21/05, 09:23
3.5 Мансур Тангишов 21/05, 10:47
3 Уйғун Ғафуров 21/05, 12:56
3 Олимжон Солижон ўғли 21/05, 13:14
3 Иноят Садикова 21/05, 13:44
4 Нодир Закиров 21/05, 14:10
3 Беҳзод Қобулов 21/05, 19:23
3 Адҳам Отажонов 21/05, 19:37
3.5 Ботиржон Шерматов 21/05, 21:21
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр