Сизга ёрдам керакми ёки тенглик?

Diyor Imamkhodjaev
Ярим финал

Камолот орқали имтиёзли уй олиш мен учун доим жумбоқ бўлиб келди. Ишонаманки, Камолотга аъзо бўлмаса-да, етарлича фаол ва ўз касбида уста ёшлар кўп. Тузилиши Камолотга ўхшаш, аммо принциплари ундан фарқ қилувчи ташкилотлар бир нечта бўлиб, улар ўртасидаги рақобатда ютиб чиққан томон имтиёзга эга бўлганида, мен учун жумбоқ балки қолмасди. Аммо жангда ғолиб чиқмаган томоннинг имтиёзли бўлиши ва шу имтиёз истагидаги ёшларнинг унга оқиб келиши ҳали ғалаба дегани эмас. Иқтидорларни рағбатлантириш яхши, шу билан бирга улардаги танлов ҳуқуқини ҳам ҳурмат қилиш керак.

Футбол журналистиман. Футболчидаги кўтарма пулига қарши курашишни мақсад қилганман. Жангни ютмай туриб 100 миллионлик бўлиш мен учун яна бир жумбоқ, Қўшимчасига 1 йиллик маош ва мукофот пуллари кафолатланган футболчида яна қандайдир мотивация қолишига шубҳам бор. Рақобатда ютиб чиққани ҳолида бонусга эга бўлганида, мен учун жумбоқнинг ўзи қолмасди. Кўтарма пулига Европа клубларидаги рақобатнинг жуда катта эканидан келиб чиқиб, Месси ёки Роналду муносиб. Бироқ бизда қандай рақобат бўлиши мумкин, агар деярли ҳамма клуб давлат корхонаси томонидан молиялаштирилса ва кўтарма пулини олаётган футболчилардан ақалли 1 донаси ўз қобиғидан чиқиб кета олмаса.

Менинг давлат газеталарида фаолият олиб борадиган касбдошларим бор. Улардан айримлари биноси аукционга қўйилганидан нолиб мақолалар ёзишни бошлади. Юқоридаги икки қатлам майли, энди журналистлардаги бу заифликни кўриб, шу постни ёзишга қарор қилдим. Чунки уларни ҳам ўша ғалати имтиёзлар шу ҳолга келтирган деб ўйладим.

Бозор иқтисодиёти ҳақида бонг уряпмизми, демак, капитализмни истаяпмиз. Энди ҳаракатларимизни ҳам шунга мослаш фурсати келгандек. Биринчи хатбоши пионерлар ҳаракатидан, иккинчиси уруш йилларидан қолган сарқитдан, учинчиси эса маълум идеология таъсиридан четга чиқа олмай, ўсишдан тўхтаб қолган механизмдан фарқ қилмаётгандек.

Зулфиячилар ёки яна бир нимачилар мен ҳафа бўлишмасин, улар қанча кўп имтиёзга эга бўлса, савия шунча тушиб кетиши оддий ҳақиқат. Биз имтиёзга эгалар орасидангина кимларнидир саралаб олганимиз билан, бу жамики ёшларнинг энг яхшисини рағбатлантирдик дегани эмас. Унутмайликки, катта ҳаётда имтиёзларсиз муваффақиятга эришган тенгдошларимиз барибир бир калла устун бўлиб қолаверади. Нима демоқчиман, кичик бизнесни ривожлантириш йўлида дастлабки йиллари учун тадбиркорга имтиёз берилиши балки яхшидир (бу соҳага рости ақлим унча етмайди). Бироқ икки тенг иқтидорнинг бирига имтиёз бериб, иккинчисига бермай, уларни ўзаро рингга ташлаш — тенглик дегани эмас.

Футболда ҳам шундай. Ўша Месси ёки Роналду ҳеч бир имтиёзларсиз 18 ёшидаёқ жаҳонга танилиб бўлганди. Биз ўзбек футболида ёшларга рақобат йўлида қанча кўп имтиёз ва эркинлик берсак, шунча нимжон футболчиларни тарбия қилаверамиз. Менинг наздимда имтиёз рақобатни ўлдириб қўймаслиги керак. Аслини олганда тизим тўғри бўлса, имтиёз шарт ҳам эмас. Аксинча, ўша Мессиларга ўхшаб имтиёзларсиз ёриб чиққанлар катта футболда яшаб кетади. Уларни қаттиқ ердан униб чиққан ниҳолларга ўхшатиш мумкин. Бироқ ёш футболчининг атрофини рақобатдан тозалаб, кейин ундан катта мақсадларни кутиш энди абсурд. Бундай ниҳоллар қаттиқ шамолда синиб кетиши ҳақиқатга яқинроқ.

Энди учинчи хатбоши хулосасига келаман. Бугун кўпчилик ўқиётган “Дарё”, “Газета”, “Кун” ёки “Хабар”нинг устунлиги биласизми нимада? Улар мажбурий обуна эвазига яшамайди. Улар ўзининг митти офиси учун фалон миллион сўм пул тўлайди, давлатга солиқ тўлайди, давлатдан бир тийин пул олмайди. Шунинг учун ҳам чўкиб кетмаслик учун доим ҳаракат қилади, интилади. Мени кечирасиз-у, шу талабга жавоб бермаган нашр ҳам, журналист ҳам жамиятга кўп нарса бера олмайди. Ўша газеталар уйида юзга яқин устозларимиз, соҳасининг етук намоёндалари меҳнат қиляпти, уларга эътирозим йўқ. Ишонаманки, уларга ҳар қандай ҳолатда ҳам талаб бўлади. Аммо ишлаб турган тизим эскиргани ҳам ҳақиқат (ҳеч бўлмаганда ўзим учун). Ёки сиз кўча-кўйда давлат нашрлари талаш бўлаётган ҳолни яқин орада кўрдингизми?

Оқибатда журналистика заифлашди. Шунинг учун ҳам биз миллионлик ютуқни бизга беришларини сўраб, ўзимизни энг зўри деган иддао билан “Олтин қалам”га югуриб юрибмиз. Унинг тепасида турган заиф қатлам етакчилари эса таг томиридан чириб бораётганини ҳис қилмаяпти. Агар қадримиз бўлганида ўша демагоглар бир йил давомида ОАВни кузатган, энг яхшиларни саралаган ва ҳар соҳанинг олди журналистларини йил сўнггида чақириб, уларни рағбатлантирган бўларди. Чунки Пулитцер олиши учун бирор журналист файл папкада йил бўйи эълон қилган мақолалари кўтариб, АҚШ журналистлари уюшмасига югуриб бормайди.

Сифатли журналистлар, матбуот, телевидение албатта керак. Ҳамма жойдан қалампирнинг иси анқиб туриши ёки публицистика ўлиб, кетидан шоу-биз вакиллари журналистикка даъво қилиши шарт эмас. Аммо ўша сифатли ОАВга ҳам замонавий қарашлар жуда жоиз. Токи улар давлат орқасидан кун кўрар экан, ўсишига ишонмайман.

Мен тенглик, танлов ҳуқуқи, капитализм ҳамда мафкура борасидаги қарашларимни шу постга жуда палапартиш тарзда тиқиб ташладим. Камолотчи журналист сифатида танилиб, меҳнатларим учун “Олтин қалам”, ватанпарварлигим учун орден ёки квартира сўрашим ҳам мумкин. Аммо бунда менинг заиф нуқталарим пайдо бўлади. Бироқ ватанпарварликнинг солиқларни вақтида тўлаб, жиноятдан, пасткашликдан узоқ юриб, яхши фарзанд тарбия қиладиган кўриниши кўриниши ҳам бор (ҳозирча шуниси маъқул). Шу йўлдагиларга ярим йўлда енгилмасликларини тилаб қоламан.  

4.30 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    4.30 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.39 / 12
  • Муштарийлар баҳоси
    4.54 / 19

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Нигора Умарова 31/05, 20:09
5 Бахтиёр Шералиев 31/05, 20:13

Saralashdagidan ko'ra yaxshiroq chiqibdi. Maza qilib o'qidim va blogpostda keltirilgan fikrlarga to'la to'kis qo'shilaman. Muallifga omad tilayman.

5 Абдумалик Носиров 31/05, 21:50
4 Мансур Тангишов 31/05, 22:05

Фикрлар ҳақиқатда аралашиб кетибди. Муаммо ёритилган, лекин озроқ фактлар билан бўлса ҳам мустаҳкамланмаган. Сарлавҳа билан пост мазмуни бироз қовушмабди. Муаллифнинг фикрларини ифода этиш шакли ўзига хос.

4 Расул Кушербаев 31/05, 23:17
4 Давронбек Тожиалиев 01/06, 03:22
4.5 Беҳзод Қобулов 01/06, 09:54
4 Мақсуд Саломов 01/06, 11:01
5 Тўлқин Юсупов 01/06, 13:02
4 Қаҳрамон Асланов 01/06, 14:19
4.5 Олимжон Солижон ўғли 01/06, 15:08
4.5 Мубашшир Аҳмад 01/06, 16:55
4 Уйғун Ғафуров 01/06, 17:01
5 Адҳам Отажонов 01/06, 18:51
4.5 Умид Гафуров 01/06, 21:37
4 Музаффар Назаров 01/06, 21:46
5 Маҳсуджон Асқаров 01/06, 23:11
4 Нодир Закиров 02/06, 08:03
5 Шунқор Чориев 02/06, 13:29
5 Иноят Садикова 02/06, 18:18

"Бозор иқтисодиёти ҳақида бонг уряпмизми, демак, капитализмни истаяпмиз. Энди ҳаракатларимизни ҳам шунга мослаш фурсати келгандек." - BINGO! -------------------- "Шу йўлдагиларга ярим йўлда енгилмасликларини тилаб қоламан." ------------ Rahmat, sizga ham shuni tilayman :)

5 Ботиржон Шерматов 02/06, 18:41

Молодец

5 Шерзод Шерматов 02/06, 19:04
4.5 Саид-Абдулазиз Юсупов 02/06, 19:13
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
10 та фикр