"Саёҳатнома"!

Мактаб давримда,Муқимийни "Саёҳатнома"сини ёқтириб ўқирдим.Маълумки,маҳаллий ерларимизга сафар қилган шоир ,ўз фикрларини жуда қизиқарли қилиб баён қилган.

  Якшанба куни болаларимни олиб мен ҳам,кўҳна ва навқирон Самарқандга саёҳат қилдим.

    Саёҳат қилиш жону -дилим ва шу пайтгача,ўттиздан ортиқ давлатнинг,юзлаб шахарларида бўлдим.

     Одатда бошқа юртга сафар қилишдан олдин ,борадиган жойим хақида форумлардан, ўша юрт хақида туристлар томонидан ёзилган турли "отзыв"ларни ўқиб чиқаман.

   Бу сафарим эса юртимиз ичида бўлгани учун, ватанимиз туризм салоҳияти бошқа юртларникига таққослаганда қандай кўринишини шахсий мулоҳазаларим билан ифодаласам.

САФАР !

    Эрталаб соат 7 лар атрофида уйдан чиқдик.Шахар ичидаги "заправка"лар ёпиқ эди.Йўлимизда учраган бешинчи ! АЁҚШ дан "бак"ни "до горло" қилдим (заправкалар ҳаммаси ёпиқ эди.Яна бензин ошармикин деб турсам , "заправшик",соат саккизгача "пересменка" пайти шунга кўп завправкалар ёпиб туради деди).Бунисидаям мендан кейин киришга таъқиқ тўсиқни қўйиб қўйганди.Очиғи шахардан ташқарига чиқиб бўлганим учун ,агар бунисидан ҳам ёқилғи оломасам ортга қайтмоқчийдим."Тойчоқни" қорнини тўйдирдик...

ҚАНИ ,КЕТДИК !

Йўлга тушдик....Оҳ бу йўлларимиииз...Тақир-туқур қилиб кетяпмиз...

   Йулларимиздан харобароқ йўлни қашшоқ Африкадаям кўрмадим. Асфальтларимиз чет элларда бўладиган "лежаший полиция" вазифасини бажаради.Бир кун олдин кечқурун футбол,кетидан бокс кўргандим ва йўл олдидан 1 соат-у 10 минут ухлагандим холос.Машинада ухлаб кетаманми деб ёстиқча олгандим.

  Қаердаа? "Яма" лар мендек,"юрибам ухлайверадиган" уйқучиниям, кўзи илинишигаям йўл қўймади ва жияндан бошқарувни олиб яна ўзим хайдашда давом этдим.

Йўлларимиз нега бунақа?

Энг иссиқ БАА ,Халиж давлатлари йўллари-ю ,жуда совуқ Россиянинг,шимолий Қозоғистоннинг кўпгина йўллари, ёғингарчилик 1 ойлаб тинмай ёғадиган Хитой,Малайзия,Индонезияни супер йўллари қандай қуриларкан?

Хитойни пуллик йўлларидаги сервисларга гап йўқ!

 Бизда қишин ёзин йўллар ремонт лекин,ўзгариш фақат ёмон томонга.Қанча миллатдошларимиз,яқинларимиз шу йўллардаги чуқур ва носозликлар сабабли ҳаётдан кўз юммоқда ёки ногирон бўлиб қолишмоқда.😥

Йўл чизиқ(паласа)ларини, баъзи жойларда кундузи чироқ ёқиб ҳам тополмайсиз(аслида чироқни ўзи катта муаммо ).Тунги вақтда олдингиздаги машинани "ориентир" қилиб бораверасиз. Шунда йўл четига чиқиб кетиб қолмайсиз.Бунда энг яхши "гид", Воҳа-Тошкент "таксичи"лари.Биламизки катта туризм шахарларига боришда йўл четларига "табличка"га(масалан Самарқанд 300км ) каби кўрсатгичлар қўйиб чиқилади ва бундай белгилар хар 40-50 км да қўйилган бўлади.Биздаги йўл белгилари хароб ва тартибсиз холда.Мен ўзим бир марта Гулистон қайрилишида ўтиб кетиб қолиб ортга қайтдим(мен бир йилда ҳеч йўқ 2-3 марта шу йўлдан юраман).Индивидуал ,"рент"га мошина олиб сафар қиладиган туристлар, бизни йўлларда худди лабиринтда юргандек бўлса керак. Америка,Европа,Хитойга фақатгина ,йўлларида машинада юриш учунгина тур қиладиганлар бор.

Атроф ям-яшил,далалар,бахорий табиат манзаралари гўзал...!

"РОХАТХОНА"

    "Лашкар"ларим кўпроқ чой ичиб қўйишган шекилли "санчасть"га тўхтатишимни илтимос қилишди.Йўлни қараб кетяпман ҳеч хожатхона чиқақомиди.

   Бу орада кенжатойимиз сабрсизлана бошлади.Қанча чидолисан ?деб қўяман

   Чиноз "пост"ига яқин жойда катта қилиб, худди хориждагидек, WC белгисини илиб қўйишибди."Дальняк "ни ўзини топиб олишимизга эса ,ўша атрофдагилардан икки марта ёрдам олдик .Болаларимни айтишларича,ичкарида ахвол ачинарлик,хид ва ифлослик "микс" бўлиб кетган.

Шахсан менга Франциядаги холат жуда ёққан.

Заправка ,магазин,мотел,паблик туалет (текин)хаммаси комплект.Тозалик ва комфорт юқори класс!Унақа хожатхонани ўзимизда нафақат йўлда,балки Тошкентни ҳеч қаерида кўрмаганман.Бизда, учта томони ва тепаси шифер,ичи чуқур қилиб қазилиб, иккита тахта пол ташлаб ,эшигига бўз латта осиб қўйилган "модерн" туалетлар 500 дан 1000 сўмгача.😄

Шунинг учун ҳам тоза ҳавода майса қуритиб "чоптирадиган"лар кўп.

Умуман ўзи чет элларда ,максимум хар 40-50 км да шунақа комфорт тўхташ жойлари бор.Бизда халиям тош асридан қолиб кетган сервис хизматлар.

 Айтишларича, совчиликка борган аёллар бир бахона топиб ўша хонадонни хожатхонасига бир кириб чиқишаркан ва хонадон қизининг озодалигига баҳо беришаркан...

БЎШ ҚОП ТИК ТУРМАС!

   Ўн бирдан ошганда Самарқандга кириб бордик ва табиийки биринчи ишимиз ,очликдан "сурнай чалаётган" қоринни ғами бўлди.

   Саёҳатчиларни энг кўп хурсанд қиладиган нарсалар меҳмонхона , овқат,транспорт қулайликлари,хавфсизлик,озодалик,хушмуомалалик ва тартиб!

Хуллас,ўша машхур Сиёб бозори атрофида овқатланишга жой қидирдик.Танлов унақа кенг эмас экан 3-4 та кафедан кўзимга яхшироқ кўринган ўша атрофдаги бир ошхонага кирдик.Ҳмм...

Тушлик пайти бўлишига қарамасдан "меню"да ассортимент жуда кам .Умримда биринчи марта Самарқандча ош едим.(тавсую)

   Бошқа овқатлари ҳам ёқди, лекин сервис ва озодалик "хапа".Газ хиди билан яна алламбало хидлар қоришиб  

ёқимсиз ҳис беради.Эркак кишини қалбига ошқозони орқали йўл топилади!Туристни ҳам !!!

  Қайтишимизда Жиззахни йўлида, камида ўнта ошхона-ю чойхоналарни "хидлаб" чиқиб ,биронтасигаям кирмадик.Деярли хар бирида,аралаш залда бир тўда эркаклар "кайп" қилишяпти ёки қорни тўйганлари ёнбошлаб олиб, келган-кетганларни томоша қилишяпти.

  Гигиена у ерлардан "бош олиб" кетган.😄

   Қорни оч одам айниган овқатни хам ейди дейилганидек,"бача"ларимни очлиги устун келиб,бир алоҳида хонаси бор ошхонада,ноилож тўхтадик.

  Тошкентни яхши ресторанларидан қолишмас экан барака топгурлар.

Фақат ,нарх борасида!

Олтита сомса,ярим кило жиз,битта шўрва,иккита "свежий" салат,икки чойнак лимон чой ва нон.

140.000 сўм!

Ким нима десаям ,вилоятларимиз йўлларидаги емакхоналарида маданият ва маърифатдан ва хизмат кўрсатишдан "мастер класс" ўтилиши керак.Балки мен кўрмагандирман ,кўрганларимга асосан йўлда туристларбоп, озода,чирк босмаган овқатхона йўқ экан.

  Кетишимизда,вақтни "ўлдириш"мақсадида жияним wikipedia ва чет эл сайёхларини эсдаликларидан Самарқанд ва уни тарихи хақида турли таржималар қилиб кетди.Болаларимни билганлари такрор,билмаганлари қизиқарли савол жавоб бўлди.Машхур араб сайёҳи,Ибн Батутани эсдаликларида ёзилган,Амир Темур ва уни ошпази билан бўлган,машхур воқеий қиссада, ширинлик деб келтирилган экан.Болаларим Самарқанд нони хақида эди дейишди.Манзилга етгач татиб кўрамиз дедим.Сайёхларни юртимизга тортадиган асосий нарсалар,тарихий обидалар,таом ва мевалар,шарқ маданияти.Шу нарсаларга эътиборни кучайтиришимиз керак!

МУСОФИР БЎЛМАГУНЧА,МУСУЛМОН БЎЛМАЙСАН!

    Одатда мусулмон ўлкаларда катта йўл ёқаларида масжид бўлади.Ҳеч бўлмаса ўша сервис зоналарда,масжид ёки намозхона ва овқатланиш учун кафелар бўлади.Бу жихатдан БАА биринчилар қаторида турса керак.Мусулмон турист,Эмират худудида денгиздаги балиқдек харакатланади.

  Биз эса йўлимизда биронтаям масжид ёки намозхонага белги кўрмадик.

  Ўзим, чет элда юрганимда, иложи борича масжидларига бораман,чунки биринчидан ҳалол кафелар бўлади,иккинчидан мусулмон жамиятини ҳаёт тарзи мен учун қизиқарли.

Шулардан баъзилари,Туриндаги масжид олдида "барыга"лар,Римда масжиддан 500 метр нарида "автодом"да "тирикчилик " қилаётган "сайёр труппа" сифат , "бабочкалар".Барселонада аср намозини ўқиб эшикдан чиқсам ўзини "предлагать" қилган негр "қиз" ,Амстердамдаги турк қардошлар черковни сотиб олиб масжид қилгани ,Куала Лумпурда қурбон ҳайитда, масжидда буқалар сўйишда қатнашганимиз ... Эҳее ,айтаман деса саргузаштлар кўп...

Самарқандда,шахар ичида бир масжидга кириб йигитлар командаси намозларимизни ўқиб олдик."Кампирим"ни бизга ҳамрохлиги,шу ерда озгина бизга "муаммо" бўлди.😄

Излаган имкон,изламаган бахона топар!

Кўчадаги бир кафеда амаллаб тахорат қилдириб,масжид қабулхонасида! намозларини барпо қилишига кўмаклашдик.

  Масжидларимизда ҳеч йўқ,бир кишилик тахоратхона ва аёлларга алоҳида хонача барибир керак экан! 

Кўпинча "иностранс" танишларимни юртимизга таклиф қиламан ,уларга расм ва видеоларимдан қўйиб бераман .

 Эндиии ...Расмда энг зўр жой ва "момент"ларни олади-ку одам.Реклама билан хақиқатда эса фарқ бўлади.😄

  Анча олдин, "Евроньюс" каналида Ўзбекистонга чорлов рекламаси кетганиди .Кўриб туриб хаваслар қилади одам.Устаси уста эканде барибир .Шунақа машхур каналларда рекламаларни кўпайтириш керак.Реклама роликларни эса,албатта чет эллик мутахассисларга тайёрлатиш керак!

Агар рекламада кўрганини аслиятда топмаса инсонни хафсаласи пир бўлади.

    Шанхайдан бир дўстим келди .

-Маза қилдим ,лекин меҳмонхоналарни нархи "космический"дейди ."Дедеман"д а ,3 кунга 500 "қўқон","шитир" санашган экан.😱Бунақа сифатдаги меҳмонхона бизда 15 долларам турмайди деганди.

  У хақ эди ,чунки меҳмонхона бизнеси Хитойда зўр ривожланган.Улардан ўрганадиган нарсамиз кўп бу соҳада!

БИЗНИ ҚУДРАТИМИЗГА ШУБҲА ҚИЛСАНГИЗ...

    Биз қурдирган паркингларга....бррр нима деяпман ?

БИЗ ҚУРДИРГАН БИНОЛАРГА БОҚИНГ !!!

Туризм ареаси,Самарқандни эски шахар қисмида жойлашган экан.

  Биринчи ёқимсиз холат тартибсиз парковка...Дан ходимлари ишлаб турибди,лекин шундаям йўл торроқ ва "поток" катталиги сабабли бошқариш қийин бўляпти.Бизда хам кўплаб, этажли паркинглар қуриш даври келди.Фақат нархларини текин ёки ҳамёнбоп қилиш керак.(киримга қараб чиқим).Тошкент бозорларидаги "стоянка" нархлари яқинда европа билан беллашади-ёв .Амаллаб ўнқир-чўнқир маҳаллалардан бирига машинамизни жойладик.Маҳаллий таксистларни айтишича,шанба ва якшанба одам кўп бўларкан.Айниқса хозирги саёҳат мавсумида!

    Бизда танлаш имконияти йўқ эди.Болаларни дам олиш куни Якшанба!

   Бегим кунлари,шахар бўш бўларкан.Ёз ва қиш ойларидаям "жимжитлик романи" эмиш...

 Бунақа катта "толпа" туристни охирги марта Пекиннинг, Тяньаньмень майдонида кўрганман .Биздан фарқи уларда тартиб бор!

    Одаааам..."Оқиб"ётибди.Хитой ҳижолат!

Аксари маҳаллий саёҳатчилар.Бир томондан хурсанд ҳам бўлдим.

Халқимизни туризмга,бемаъни орзу ҳаваслардан кўра тарихимизга қизиқаётганидан,аммо....

  "Саёҳатчи"ларни (бежизга қўштирноқ ичига олмадим)кўп қисми мактаб,коллеж ёшидагилардан иборат. ғала-ғовур,бақир-чақир тўполонлар билан тартибсиз харакатланишяпти.Туризм маданияти умуман йўқ!Фикримча вақт ўтиб бу муаммолар ўз ечимини топади.Чунки халқимиз ва ёшларимиз катта масштабдаги туризмга тайёр эмас.Кўникиб оддий холга айлангандан кейин жойига тушиб кетади .Омма маданиятини шакллантиришимиз лозим! Атрофга ахлат қутиларни каттароқ қилиб ,кўпайтириб ташлаш керак!

   Мажмуалар атрофи анча озода,лекин баъзи янги қурилган ёки реставрация қилинган бинолар хозирдан нурашни бошлаган.Ёшлар фақат расмга тушиш ва "парочка"лари билан дийдорлашиш билан овора.Обидаларни тарихи,қиймати хеч кимни қизиқтираётгани йўқ!😄Расм,видео ,ха ха ха,хи хи хи.

   Бошқа юртларда хар бир тарихий бино ёки ёдгорликни, тарихи ва аҳамиятини битта табличкага кенгроқ шархлаб,камида иккита тилда ёзиб қўйилади .Индивидуал келган сайёҳ,"Гид"сиз ўқиб маълумот олаверади.

 Биздагилариники,жуда "ғариб" таърифланган.

  Сиёб бозоридан айланишни бошладик.Хақиқий шарқ бозорини қадимги ва замонавий услубини туристларга тақдим қилиш керак.Якшанба куни бўлгани учун бўлса керак одам тиқилинч.Савдо авжида! Лўлилар ҳам ўз "иш" лари билан банд.😄 Атрофда тиланчилар кўп ва бу нафақат сайёҳларга ,балки оддий инсонларга ҳам ёқмайдиган ҳолат.

Латифа:

  Бир йигит лўли қизни севиб қолибди.Уйига совчи бўлиб борса,қизни ота- онаси йигитга бермаймиз дебди.

Йигит:

-Нега ?

-Бизда хар бир лўли тиланчилик қилишни билиш керак.Сени бу ишни қилолмайсан!

  Бизга севгингни исботлашинг учун ,уч кун тиланчилик қилишинг керак!

-Севгим учун хар нарсага тайёрман!деб ошиқ ,Регистон атрофида туристлар кўп ўтадиган, ота лўлини жойига "тирикчилик"ка чиқиб кетибди.

Уч кун,бир хафта ,ўн кун ўтса ҳам "Ромео"дан дарак йўқмиш.

Ота лўли, хабар олиб келайчи деб "питак" ка борса ,йигит ўтирганмиш.

- Бўлди ишондик,севгинг чин экан .Қизим сеники олиб кетавер!

- Қизингам,ўзингам копейка! "ТОЧКА"НИ ҲЕЧ КИМГА БЕРМИМАН!!! 😄😄😄

Регистон атрофидан тиланчи ва фолбинларни "бадарға"қилиш керак!"Хира пашша"дек ёпишиб асабизга тегади.Аксари,курашса, сиз билан мени йиқитадиган полвонлар.😄

Нимамуш ???Бир чувринди,

- Минг сўмга келажагизни айтиб бераман!!!

😄😄😄

"Буралиб" кулибмиз вей !Йиқилиб тушишимга оз қолди...

САМАРҚАНД САЙҚАЛИ РЎЙИ ЗАМИН АСТ !

    Олдингидан анча ўзгаришлар катта.Хар бир меъморий ёдгорликлар "любой " меҳмонни ўзига жалб қилади.Тартиб йўлга қўйилса туризм салоҳияти жуда юқори!

Теварак атроф ,обидалар,"атмосфера" аъло даражада!Фақат хотиржам, маза қилиб айланиш учун,одам кам бўладиган сокин кунларда бориш керак экан.

  "Бедардни олдида бошимни оғритма" ! деган экан машойиҳлар.

 "Қахрамонларимиз" ўқувчиларга фарқи йўқ .Хар бир, кўзига бошқача кўринган "объект"ни олдида турли "поза"ларда чирқ-чирқ ва тамом ,у ёғи кееетди.

 Ажнабий сайёҳларга нафақат ўқувчилар,балки уларни ЎҚИТУВЧИЛАРИ! ҳам "кана"дек ёпишган.😄

 Онаҳонлар,одамларимиз,нима бало одам кўрмаганмизми? Худди машхур "звезда"ларни кўриб қолгандек туристларни тортқилашади(бирга суратга тушиш учун.😄)

Бечора сайёҳлар фотомодел бўлиб туриб беришяпти.

  Биринчи "партияси" фотосессиясини тугатиши билан кейинги гурух одамларимиз илтимос қилишади.😄

    Европада 19 аср охирларида, инсонлар зоопарки ташкил қилинган экан.Унда экспонатлар вазифасини Африка ва Осиёнинг баъзи жойларидан келтирилган тирик инсонлар бажаришган.😥😥

 Уша пайтда,"олий ирқ" даъвогарлари,"ғалати инсонлар"ни томоша қилиб бирга расмларга тушишган экан.

 Замон ўтиб худди шу нарса ўзларига қайтгандек.😄😄

Бибихоним!

  Ичкарида,италиялик бир "мужик" билан суратга тушиб юрган бир гурух маҳаллий сайёҳлар бор эди.Бибихонимдан чиқишимизда, орқадан бир аёл югуриб келди ва бизни олдимизда турган шерикларига :

-Нимага кетиб қолдила? Биз кейин яна,вообще ЗЎР лари билан расмга тушдик!!!😄😄😄 ШОКДАМАН! 😩

    Музейларга кириш ,болаларга ва катталарга тегишлича 500-1000 сўмдан.Бу кетишда чет эллик туристлар ҳам битта расмга тушиш 1000 сўмдан қиволишмаса деб кулдик.

     Бекорчиларга,яхши бизнес идеа бор! Агар "фасад"ингиз чет элликка ўхшаса ва тил билсангиз,дам олиш кунлари бемалол "рўзғор тебратиш"га чиқсангиз бўларкан.😄😄

   Баъзи ерлардаги ,оёқ остига ётқизилган плитка ва брусчаткаларни яхшилаб тердириш ёки маҳкамлаш керак.Ёмғирли ёки уни эртаси куни лой сачраши одамни асабларини "эстрада"қилади.

Кремль майдонидан менда,шунақа "неприятный ощушение"лар қолган.😕😕😕

Бизда жуда кўп соҳаларда,"мендан кетгунча эгасига етгунча" қабилида иш тутилади.Жамоат жойларига терилган кўплаб плиткалар ўйнаб ётади.Бир томондан қурилиб бошланган объектлар охирига етқизилгунча,биринчи битқазилган ери,бузилишни бошлайди.😄😄

  Қўл меҳнати, кулолчилик,каштачилик,хунармандлик асарларини томоша қилдик.

  Дам олиш кунлари миллий ўйинларимиз, қадимий,сарой ва омма ҳаётидан лавҳалаштирилган томошалар кўрсатилса(худди каникул кунларидагидек,лекин ўзбектуризм тайёрлаган театрлаштирилган томоша менга ёқмади )сайёҳларга ва болаларимизга қизиқ бўлади.Яна, катта туризм шахарларидагидек, "броадвай"ларда иложи борича миллий йўналишда "ғайриоддий",худди "муаллақ шайх" (фақат бу номер эмас)😄

га ўхшаган томошалар кўрсатадиган иқтидорларга имконият бериш керак.Франкфуртда, тоғора,кострюлка,пластмасс челак каби "инструмент"лар билан чаладиган бола хайрон қолдирган бўлса,Барселонада,Ла Рамбла стритда эса,турфа махлуқлар образларида ясалган кийимлардаги шоуменлар,жуда қизиқарли .

  Кўчирмачилик ҳам санъат! Бизда "Copy"ниям амаллашолмайди.Танбал кўчирмакашлар мия хужайраларини қийнашни исташмайди."Дубликат" идеялари ғирт "тахта"!

  Агар кимдир ,нимадир қилмоқчи бўлсаям асл манбадан илхомланиб ,янги нарса ясаши лозим."Бўган" нарса барибир сайёҳларни қизиқтиромиди.

   Регистон майдони ,сайёҳлик тарозиси палласида бошқаларига қараганда "тош" босади! Кириш 1000 сўм ,аммо касса йўқ!

Демак,ишлар беш эмас ,ўн беш!

Захма(тиқилинч)дан талофатсиз ўтиб майдонга кирволдик.

    Шердор мадрасасини сайридан кейин,Тиллақори мадрасасига ўтдик.У ерда гилам ёзиб қўйилибди.Тахорати билан кирган шекилли 4-5 аёл намоз ўқишяпти. 

  Кириб чиқаётганларни кўз ўнгида рукуга боришларини ўйлаб,улар фаросат билан иш тутишлари керак эди!

 Регистонни таърифига тил ожиз! 

...УЛУҒБЕКНИ КЎРМАЙ ҚАЙТМАЙМАН,

    У ҚОН ЙИҒЛАБ ТУРАР ХАР САФАР! ...

   Одатда кўп юриладиган сафарларга кроссовка,макасина каби юмшоқ подошвали,юришга қулай оёқ кийимлар танлайман.Туфли,"шлёпка"каби ноқулай пойафзаллар кийиб "оқ тўба,кўк тўба" қилганман.

  Барибир,кўп юраверганимздан оёқларимиз "мама" деворди.(каблукли туфли кийвоган таннозларни ахволи ачинарли эди)

     Шунинг учун,Улуғбек расадхонасига таксида боришга қарор қилдик. Картошка экса кўкарадиган "андижон арава"да ,икки км масофага боришдаям, қайтишдаям 10.000 сўмдан олишди шаввозлар.

   Таксичиларимиз, Амстердам,Парижда кўрганимдек,мерс мошиналарда,костюм-шим галстукда бўлмаса ҳам,ҳеч йўқ ўзини ва машинасини озодалигига эътибор бериб қўйсалар ёмон бўлмасди !

   Расадхонага кириш учун, бир йигит,худди "ксива"дек ,военный билетини "ўтқизмоқчи" бўлганди, уддабуронлиги "емади"😄😄

 Обсерватория музейида "No Photo"белгиси бор ,лекин бу таъқиқ,хизматчилар томонидан, қўшимчасига таъкидланиб туришига қарамай, "сайёҳ"лар пинагини ҳам бузмай ўз "вазифа"ларини бажаришмоқда.Табиийки бу жараён,экспонатлар хақида ўқишга, уларни томоша қилишга катта халақит берарди.

  Оламон холатида,инсонларимиз ўз устиларидан назоратни йўқотиб қўяркан.

   Етти тонналик ош,текин гамбургер,Ums қайта иш бошлаётганидаги сим-карта жазавалари, бунга яққол мисол.

   Расадхона тарихи ва уни ишлатилиши тўғрисида батафсил маълумот олмоқчи бўлиб,10.000 сўмга гид билан битим туздик.

 Чунки,интернетдан ўқиб илмий терминларни барибир тушунолмагандик.

   Олтмиш ёш атрофидаги гид амаки,шовқин тинишини озгина кутиб турди ва тинмагач,бундай холатда ишлолмаслиги айтиб узр сўради.

Ҳуллас...

"Минг бир кеча" эртакларида васфи келган,афсонавий шахар Самарқанд!

Минг марта эшитгандан ёки ўқигандан ,бир марта бориб кўрган афзал.

  "Жонли ижро" барибир бошқачаде !!! 😉

 

3.79 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.79 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.12 / 12
  • Муштарийлар баҳоси
    4.37 / 10

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Бахтиёр Шералиев 30/04, 14:07

Ayrim imlo xatolarini hisobga olmasa juda ham zo'r! Lekin hammasi o'z holicha qolgani ma'qul, haqiqiy blogpost bo'libdi. Agar 6 qo'yish imkoni bo'lganda ikkilanmay shu materialga 6 qo'yardim. Muallifga omad!

5 Маҳсуджон Асқаров 30/04, 16:23
5 Абдумалик Носиров 02/05, 11:00

Якиндан ўзим хам Самарқандга турист сифатида бориб келдим. Авторнинг барча айтганлари тўғри. Лекин Самарканднинг ошхоналаридан албатта чўчқа гўшти тўғрисида сўраб олинг. Чунки чўчқа гўшти кўп ишлатилар экан. Уларда бу одатий холдек туюлди. Тилла кори Мадрасасидаги хотинларни холати менга хам шундай салбий таъсир қилди. Ундан ташқари аёллар Бухорий мажмуасидаги масжидда хам очик айвонда шу ахволда намоз ўқишлари хар холда.... Хуллас нима дейишниям билмай қолдим...

4 Мақсуд Саломов 02/05, 20:58
5 Олимжон Солижон ўғли 05/05, 21:24
4 Расул Кушербаев 05/05, 23:23
3.5 Давронбек Тожиалиев 06/05, 12:14
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05, 03:43
3.5 Шерзод Шерматов 17/05, 17:12
3 Қаҳрамон Асланов 18/05, 16:13
5 Нигора Умарова 18/05, 16:35
4.5 Мубашшир Аҳмад 19/05, 05:36
4 Тўлқин Юсупов 19/05, 17:18
5 Беҳзод Қобулов 19/05, 18:33

Э, қойил! Халқ тилида, халқнинг ўзидек қочиримлар билан, масалан, кимгадир гапиргандек ёзибсиз. Имло хатолари ҳам ярашиб тушгандек кўринди кўзимга. Жонли ижро бошқачадемуш... Гапга посмотри))) ☺

4 Уйғун Ғафуров 19/05, 18:50
4.5 Умид Гафуров 20/05, 00:28
4.5 Мансур Тангишов 20/05, 14:22
4 Музаффар Назаров 20/05, 16:37
3.5 Шунқор Чориев 20/05, 20:52
4 Иноят Садикова 20/05, 23:09

Rasmlar qaneeee?

5 Нодир Закиров 21/05, 05:37
4 Адҳам Отажонов 21/05, 17:40
5 Ботиржон Шерматов 21/05, 20:27
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
12 та фикр