Римнинг янги императори

Кўпгина инсонлар жаҳаннам нима эканини яхши англамайдилар. Жаҳаннамни (бу дунёдагисини) ўз кўзлари билан кўрган футболчи, бу, Эдин Жеко.

1986- йилнинг 17- март куни, этник таркиби бўйича дунёдаги энг мураккаб давлатлардан бири бўлмиш собиқ Югославиянинг Сараева шаҳарчасида, мусулмонлар оиласида дунёга келди. Сиёсий зиддиятлар, динлараро жанжалларни ҳали англаб етмаган жажжи Жеконинг қалбида майдонга, тўпга бўлган муҳаббат куртак оча бошлади. Бунинг акси ўлароқ Эдиннинг ота-онаси бундай нотинч вазиятда уни кўча чангитиб тўп тепиб юришига қаршилик қилишарди.

"Урушда яшаш нима эканини биласизми?" - дея йиғлаб юборади Жеко.

Бир сафар у қумлар устида тўп тепаётган дўстларини кўриб уларни олдига чиқишни жуда хоҳлайди. Аммо онаси унга қаршилик қилади ва илм олиши кераклигини уқтиради. Олти ёшли болакай эса «Фотиҳа» сурасини ширин овози ила айтиб меҳрибонини эритади ҳамда мақсадига эришади. Дўстлари билан тўп тепиб уйдан узоқлашиб кетган Эдиндан ҳавотир олган онаси уни тезда уйга қайтариб олиб келади. Орадан чамаси ярим соат ўтиши билан майдонга бўмба(!) келиб тушади ва ҳамма дўстлари ҳалок бўлишади.

Бир неча йил давомида Эдин ҳар куни ўқ овозидан уйғонади. Вайронагарчиликлар натижасида улар ҳам уйларидан айрилишади. Ўн минг маҳаллий Босниялик ўлдирилади, уларнинг 1200 нафари Эдин ёшидаги болалар эди.

"Бизни оиламиз катта эди. 15 киши 35 кв метр жойда яшар эдик. Озиқ-овқат танқис, кунига уч маҳал овқатланиш иложсиз эди. Бир куни отам уйда ёлғиз қолганларида, уйимизга граната келиб тушди. Отамни кўзлари кўр бўлиб қолди. Бизни эса сарсон ва қочувдаги ҳаёт кутмоқда эди. Мен ҳар куни йиғлардим. Жуда кўп кўз ёш тўкардим".

Шундай қийинчиликларга қарамасдан, жанглардан омон чиққан "Бриллиант бола" (лақаби) ўз мақсадига етишади. Йигирма икки ёшида Феликс Магат бошлигидаги «Волфсбург» таркибида Германия чемпионати бош соврини "Олтин товоқ"ни боши узра баланд кўтаради.

Шунингдек Англияда "шаҳарликлар" билан эришиши мумкин бўлган барча совринни қўлга киритади.

Хозирги кунда «Рома» клубининг ишонган, матонатли ҳужумчиси, жамоаси тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган ЧЛ ярим финалини тақдим қилди.

"Босния сен билан фаҳрланади!" - дея ҳайқиради мухлислар.

Бир қиз ва ўғилнинг суюкли отаси бўлган Эдинга фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

3.23 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.23 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.16 / 4
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 4

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Бахтиёр Шералиев 18/04, 05:47

Muallifning yozganlarini o’qib ko’zlarim yoshlandi, chunki qiyin sharoitda yashab mana shunday mashhur insonga aylanganlar qattiq asfaltni yorib o’sib chiqqan maysaga o’xshataman. Lekin muallif Edin Jeko aynan qanday qilib futbolga kirib kelgani, bu borada qanday qiyinchiliklarni boshidan o’tkazgani haqida ham qo'shib yozishsa blogpost oddiy blogpost bo’lib qolmas edi, aksincha motivatsiya beruvchi ajoyib blogpostga aylangan bo’lar edi.

3 Мақсуд Саломов 24/04, 18:36
3 Давронбек Тожиалиев 24/04, 22:12
3 Қаҳрамон Асланов 26/04, 14:10
3 Олимжон Солижон ўғли 26/04, 20:49
4 Адҳам Отажонов 27/04, 15:57
3 Расул Кушербаев 29/04, 20:55
2.5 Мансур Тангишов 30/04, 10:59

Сарлавҳани блогпост орқали очиб бериш керак эди. Римнинг императори сифатида талқин қилинадиган футболчилар кимлар бўлганлиги ҳақида қисқача маълумот берилса ҳам кифоя эди. Бироқ блогпост жуда таъсирчан ёзилган, фақат ушбу постдаги сўзлар аксарияти таржима эканлиги учун муаллифнинг ўз қарашлари нисбатан кам ёритилган. Муаллиф агар футболчининг матонати ва саботини унинг шу кунгача бўлган фаолиятида қай тартибда бўлганини ёритганда нисбатан тугалланган пост ҳосил бўлар эди. Кейинги постларда муаллифдан янада яхшироқ мавзуларни кутиб қоламан.

2 Тўлқин Юсупов 05/05, 23:49
4 Маҳсуджон Асқаров 12/05, 17:39
3 Ботиржон Шерматов 12/05, 19:01
3 Музаффар Назаров 13/05, 16:19
2.5 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05, 02:19
3 Беҳзод Қобулов 16/05, 14:28
3 Шерзод Шерматов 16/05, 14:32
3 Нигора Умарова 19/05, 17:19
4 Иноят Садикова 19/05, 17:45
4 Умид Гафуров 20/05, 18:25
4 Нодир Закиров 20/05, 22:22
3 Абдумалик Носиров 21/05, 00:02
3 Мубашшир Аҳмад 21/05, 08:41
3 Уйғун Ғафуров 21/05, 17:41
3 Шунқор Чориев 21/05, 21:09
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
4 та фикр