Қўрқинчли рақамлар

Блогерлар чемпионатига келган блогпост: Қўрқинчли рақамлар

Яқиндагина иш юзасидан бир чекка қишлоққа бордик. Телефонда манзилни тушунтираётган мезбон кўчани номини “депутат кўча” деб айтди. Қишлоққа кираверишда қоп-қора асфалтланган кўчани кўрганимдан ўзи шу бўлса керак “депутат кўча” деб ўйладим. Шу кўча билан юрдик, кўча айланиб ўргилиб бир катта уйда тугади. Ха айнан “тугади”. Уёғига оддий хамма қишлоқлардагидақа, Қорақамишни кўчалари бошланди.

Етиб бордик, ишни битиргач телефонда манзилни сўраганимдан бери мени қийнаб келаётган саволни унга бердим: “бу кўчани номи ростданам “депутат”ми ёки..?

— Ака қизиқсиз, қишлоқда кўча номи нима қилади, ўша кўчада бир депутат туғилиб ўсган. Халигача ота-онаси яшайди, ўзи катта – катта жойларда ишлаган, хозир ҳам ишлаяпти. Ота – онасини кўргани келиб туради, уни олдида уятли бўлиб қолмаслик учун ўтган йили “район” хокимиз асфалтлаб берган.

Орадан вақт ўтди. Бир адашиб ишим автомобил расмийлаштиришга тушиб қолди. Ўшанда тўланадиган “сумма”ни рақамларини кўриб қўрқиб кетдим. Нима эмиш 2 миллиондан кўпроқ пул “йўл фонди” учун тўланаркан. Ха, ха сиз нотўғри эшитмадингиз тасаввур қилаяпсизми, мана шу йўл деб номланувчи кўчалар учун GM ни қўрқинчли нархли машинасини 3 фоизини тўларкансиз. Бу жуда катта пул. Айниқса сиз билан мен юрган йўллар учун сиз билан мен топаётган пулга солиштирганда жудаям катта пул.

Келинг хом чўт қилиб кўрамиз. Вилоятда ўртача бир кунда 20 та машина расмийлаштирилади дейлик (сизни қўрқитиб юбормаслик учун ўртача деб ёздим аслида “камида” сўзини ишлатса ҳам бўлади). Уларни ўртача 2 миллиондан пули йўл фонди учун тўланса. Бир кунда қирқ миллион пул йўл фондига тушар экан. Бу рақамларни хафтага, ойга, йилга кўпайтирсангиз калькуляторингиз “error” берворади. Ха, жудаям қўрқинчли рақамлар бу.

Уйингиздаги уста ишни тугатгач уни ишини текшириб, бахолаб шунга яраша пулини берасиз. Дўконда картошка олаётганингизда пулини тўлаб, тарозига қараб текшириб оласиз. Лекин, аммо, бироқ “йўл фонди” яни йўл қуриш учун берган пулингизни на бир текширишни на бир баҳолашни имкони бор.

Майдалашиб кетса хам келинг соддароқ қилиб тушунтираман. Фуқаро йўл қур деб қурувчига пул бераяпти. Қурувчи йўлни қуриб, фуқарога кўрсатиш керак. Фуқаро йўлни кўриб “қанчасига тош олдинг қанчасига асфалт, қанчаси хизмат хаққинг” деб сўраб пулини ростдан хам йўл қурилиши учун ишлатилганига амин бўлиши керак. Тўғрими?

Энди менда бир ўринсиз савол туғилади: “қаерда шунча пул? Бирорта жойда бу пулларни қанча йиғилгани ёки қаерга қанчаси сарфланаётгани тўғрисида маълумот борми? Аниқлик, ошкоралик даврида қаердан топсак бўлади ўз қўлимиз билан навбатда туриб топширган миллион – миллион пулларимизни қаерга сарфланаётганини? Ёки қишлоқдаги ҳамма кўчадан биттадан депутат, биттадан xоким чиқишини кутайликми? Кечирасизу бу пулларни халқ тўлаяпти, халқ тўлаган пулни фақат “дупутат кўча”га сарфлаш ноинсофсизлик! Сиз халққа хисобот беринг “ бу йил ххх та машина расмийлаштирилиб шундан хххххххх сўм йўл фонди учун тўланди. Биз бу пулга ххх километр йўл қурдик. Мана ишонмасангиз келиб кўринг..”.

Балки гапларим манзилига етиб борса, мени ўқиётган бўлсангиз шунчаки инобатга олиб қўйишингизни сўрайман : мен халқни бир азосиман. Мен халқман. Мени кўнглим тўлмаяпти сизнинг ишингиздан мижоз сифатида. Мени хисоб-китобларим хато эканлигини, мени математикани яхши билмаслигимни (лекин биз ўқиган даврда ўқитувчилар хар-хар замон бўлса ҳам мактабга келиб турарди, математикани биламан), мен ёзган рақамларни нотўғри эканлигини исботлаб беришингизни сўраб қоламан.

Ха, айтганча яна бир нарса. Энди автомобилни расмийлаштираётганингизда “йўл фонди” эмас “депутат йўли фонди”, “хоким йўли фонди” деб ўзгартиришингизни маслахат бераман, ўшанда озгина бўлса хам билган бўлардик пулларимиз қаерга кетаётганини.

3.47 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.47 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.18 / 6
  • Муштарийлар баҳоси
    4.38 / 12

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Бахтиёр Шералиев 18/04, 05:50

Haqiqatdan aytish kerakki mavzu orginal, boshqalarning mavzusidan farq qiladi. Mavzu katta ijtimoiy ahamiyatga ega. Muallif jamiyatdagi muammoni o’zgacha yondashuv bilan tushuntirib yoritib bergan. Shaxsiy fikr mavjud va uni asoslay olgan. Xulosa sifatida esa nima qilish lozimligini ko’rsatib ham bera olgan.

3.5 Мақсуд Саломов 24/04, 18:32
2 Давронбек Тожиалиев 24/04, 22:06
4 Қаҳрамон Асланов 26/04, 14:07
4 Олимжон Солижон ўғли 26/04, 20:49
5 Адҳам Отажонов 27/04, 15:56
3.5 Расул Кушербаев 29/04, 20:48

Yaxshi mavzu va yondashuv.

4 Мансур Тангишов 30/04, 10:44

Жамиятдаги актуал муаммолардан бири кўтарилган, шахсий фикрлар чиройли ифодаланган, бироқ муаммони ёритишда қўшимча статистик маълумотлар ва фактларга таянилмаган. Натижада, ушбу постнинг таъсир даражаси тегишли ташкилотларда фаолият юритувчи ходимлар учун одатий бир мурожаат деб қаралишига сабаб бўлади. Бошқа давлатларнинг бу борадаги тажрибаси, Ўзбекистонда йўл қурилишидаги коррупцияга доир қизиқ маълумотлар қўшилган пост янада ўқимишлироқ бўлар эди.

1 Маҳсуджон Асқаров 04/05, 14:36
4 Тўлқин Юсупов 05/05, 23:48
4 Ботиржон Шерматов 12/05, 18:54
2.5 Музаффар Назаров 13/05, 16:12
4 Шерзод Шерматов 14/05, 02:25
3.5 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05, 02:17
4 Беҳзод Қобулов 16/05, 14:27
3 Нигора Умарова 18/05, 18:19
4.5 Иноят Садикова 19/05, 17:42
3.5 Мубашшир Аҳмад 20/05, 17:55
4 Умид Гафуров 20/05, 18:26
5 Нодир Закиров 20/05, 22:22
3 Абдумалик Носиров 21/05, 00:02
3 Уйғун Ғафуров 21/05, 17:42
4 Шунқор Чориев 21/05, 21:10
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
7 та фикр