Ўсмир қизларнинг ўз жонига қасд қилишини қандай камайтириш мумкин?

Қўшним ўтган йилнинг августида катта ўғлини уйлаганди. Келин зиёли оиланинг фарзанди эди. Эсли-ҳушли, тарбияли, маҳалладаги қизлар юриш-туришига ҳавас қиладиган, бўй ўғли борлар орзулаган бир келинчак эди.

Яқинда ўша келинчак ўзини осиб қўйди. Ишдан келган, кайфияти яхши бўлган, қайнонасига янги сотиб олган “басоночка”сини кўрсатган,. Кейин кийимларини алмаштириш учун хонасига киргани ўзини осган-қўйган. Эри билан уришмаган, ишхонасидаям тинчлик. Сиртдан қараганда ҳаммаси китобдагидек.

Бақир-чақир, йиғи овозидан хавотир олиб, қўшниникига чиқсак, шу аҳвол. Бир амаллаб уни тушириб олдик. Қайнона минг бир азоб билан қудаларига телефон қилди. Улар ҳам ранг-рўйи бир алфозда етиб келишди. Эҳ, уларнинг кунига тушкулик қилмасин... Марҳуманинг синглисининг айтишича, опаси анчадан буён жонига қасд қилмоқчилигини айтиб юрган, аммо унинг бу гапларини жиддий олишмаган. Муаммо шунда.

Яқин-яқингача ўзбек матбуотида ўз жонига қасд қилиш ҳолати ёритилмасди. Газеталарда ҳалиям бу ҳақда ёзилмаяётган бўлса керак, аммо сайтлар суицидлар ҳақидаги статистик ҳисоботларни, таҳлилларни бера бошлагани қувонарлидир. Муаммони яширган билан у яхши бўлиб қолмаслигини кўпчилик яхши билади, ҳатто ўша тепадагилар ҳам. Аммо амал “ширинлик” қилса керакки, шу пайтгача буни яшириб, хаспўшлаб келишган.

Саксонинчи-тўқсонинчи йилларда ҳам ўз жонига қасд қилишлар авж олганини катта авлод ва мен каби ўрта авлод вакиллари яхши эслашади. Асосан аёллар эди ўзини ўлдирганлар, жонидан тўйганлар. Ҳозир ҳам шундай. Илгариги суицидларга кучли ижтимоий муаммолар сабаб бўлган бўлса, ҳозиргилари ҳақида аниқ маълумотим йўқ. Аммо тахмин қилишим мумкин.

Тахминимча, ҳаётдаги йўқчилликлар, яхши кўрганига ишониб иффатини бой бериб қўйиш, ўта даражадаги таъсирчалик (севгани ёки эрининг битта ёмон гапидан таъсирланиб жонига қад қилиш), эрининг хорижга ишлашга кетиб бошқа оила қургани, турмуши бўлмай ажрашгач, ҳаётда ўз ўрнини топа олмаганлик... Бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин ва ҳаётда буларнинг ҳар бирига етарлича мисоллар топилса ҳам ажабмас.

Мен суицидлар ҳолатини таҳлил қилмоқчи эмасман. Бошқа бир таклифни ўртага ташламоқчиман. Таклифим Хотин-қизлар қўмитасига тегишли.

Ўз жонига асосан қизлар, асосан, ўсмирлик ёшидагилар, янги келинлар ва турмушидан ажрашганлар қасд қилаётган эканми, демак, қуруқ мажлизбозлигу қоғозбозликларни йиғиштириб, муаммони ҳал қилишнинг ҳаётий ечимларини қидириш керак.

Билишимча, “Аёллар маслаҳатхоналари” бор. Унга телефон қилиб ҳуқуқий, психологик ёрдам олиш ёки уларнинг қабулига бориш мумкин. Ҳа, ҳа, жабрдийдаларнинг ўзи ўша маслаҳатхоналарга боришлари керак! Бироқ бу йўл билан суицидларнинг олдини олиб бўлмайди.

Ҳудудларда ҳокимларнинг бир ўринбосари хотин-қизлар масалалари масъул. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар йиғинларида ҳам аёллар муаммолари билан шуғулланиши керак бўлган шахслар бор. Бироқ буларнинг ҳеч бири оилаларнинг ичкарисигача, хотин-қизларнинг қалбигача кириб борган деб айтолмайман. Шунинг учун ҳам одамлар уларга унчалмк ишонмайди, дардини айтмайди.

Бизнинг жамиятимизда уйдаги гапни ташқарига олиб чиқиш хушланмайди. Дейлик, бир келинчак бошига тушаётган қийинчиликларни маҳалладаги масъулга ёки туман ҳокими ўринбосарига чиқиб айтди. Муаммо ҳал бўладими? Йўқ. Баттарлашади кўп ҳолларда. Чунки ҳоким ўринбосарига борилса, у маҳалладаги масъулга йўллайди, маҳалладаги эса айбни келиннинг ўзига юклаб қўя қолади ёки бу ҳақда қайнонани огоҳлантиради. Қарабсизки, кичкинагина масала ҳам катталашиб, йўқ жойдан у ўз жонига қасд қивориши ҳам ҳеч гапмас.

Шундай экан, бу идораларга яхши кўргани ташлаб кетгани, иффатидан айрилиб қолгани ҳақида айтиб, маслаҳат сўраб, нажот истаб боришни тасаввур қилаверинг. Тўғри, номуссизлик гуноҳ, тўғри, онаси етарли тарбия бермабди, тўғри, у измини йигитга топшириб бекор қилибди. Аммо шунинг учун уни ўз жонига қасд қилишгача олиб бориш керак эмас-ку? Инсон ҳаёти ҳар қандай нарсадан устун эмасми? Аксинча унга руҳий мадад бериш, айбдорни топиб жазога тортишга кўмаклашиш керак эмасми?

Эътибор қилинг, бирор қизни зўрлаб ёки унинг ожизалигидан фойдаланиб ҳирсини қондирган йигитларни жамият осонгина кечириб юбораверади. Худдики унинг қилган иши зино эмасу қизники зинодек. Аслида иккиси ҳам бирдек гуноҳкор. Аммо унда нега муносабат икки хил?

Таклифим шундай: республика даражасидаги психолог, раҳматли Турсуной Содиқовадек кўпни кўрган, ҳамма таниган кайвони аёллар ва бошқа мутахассислардан иборат бир қанча гуруҳ тузилса, ва улар уйма-уй юриб, аёллар билан суҳбатлашишса, уларнинг кўнглини кўтаришса, муаммоларини ҳал қилишолмаса ҳам уларга исон эканликлари, давлат уларни унутиб қўймагани, тез орада бошларидаги иқтисодий қийинчиликлар, ишсизлик ва бошқа муаммолар ҳал бўлишига ишонтиришса, қизларга йигитлар билан муносабатларда пишиқ-пухта бўлишни ўргатишса... Менимча бунинг самараси хонадан чиқмай юзлаб қоғозларга имзо чекишдан, тадбирларда қуруқ гап сотишдан, фалон қилинди, писмадон қилинди деб ҳисобот топширишдан кўра кўпроқ бўлса керак. Нима дедингиз?

3.77 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.77 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 5

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3.5 Маҳсуджон Асқаров 21/05, 00:54
3.5 Мақсуд Саломов 21/05, 01:39
4.5 Абдумалик Носиров 21/05, 01:50
4 Шунқор Чориев 21/05, 02:05
5 Саид-Абдулазиз Юсупов 21/05, 02:07
5 Бахтиёр Шералиев 21/05, 03:00

Zo'r taklif deya olmaymanu, lekin hozirgi bekorchixo'ja xotin-qizlar qo'mitasi qilayotgan takliflardan hayotiyroq.

5 Иноят Садикова 21/05, 03:36
3 Қаҳрамон Асланов 21/05, 04:12
5 Нодир Закиров 21/05, 05:09
4.5 Мансур Тангишов 21/05, 06:06
4.5 Шерзод Шерматов 21/05, 06:28
4 Мубашшир Аҳмад 21/05, 08:11
3.5 Давронбек Тожиалиев 21/05, 10:46
4 Уйғун Ғафуров 21/05, 11:11
3 Музаффар Назаров 21/05, 11:49
5 Умид Гафуров 21/05, 12:49
5 Нигора Умарова 21/05, 15:02
4 Тўлқин Юсупов 21/05, 15:30
5 Адҳам Отажонов 21/05, 16:27
3 Олимжон Солижон ўғли 21/05, 17:15
4 Беҳзод Қобулов 21/05, 19:07
5 Расул Кушербаев 21/05, 19:53
5 Ботиржон Шерматов 21/05, 20:29
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр