Олим бўлиш осонми?

Zamira Yusupova
Ярим финал

Халқимиз «олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин», деганида олимлик машаққатини инкор қилмаган, балки бунинг иложи борлигига урғу қаратган. Олим бўлиш, изланишлари, кашфиётлари билан одамлар ҳаётини енгиллаштириш, замон ривожига ҳисса қўшиш – ўз-ўзидан кечадиган жараён эмас. Биргина кашфиёт учун бир эмас, балки икки-уч олимлар авлоди ўз умрини бахшида қилиши мумкин. Пировардида эса машаққатли меҳнатлар самарасидан бутун инсоният баҳраманд бўлади. Ана ўша оламшумул изланишлар учун ҳар йили Нобел мукофоти тақдим этилади. Соҳам кимё бўлгани учун ушбу фан мисолида Ўзбекистонда олим бўлиш йўлидаги айрим муаммоларни санаб ўтиш орқали нима учун мамлакатимиздан кимё бўйича Нобел совриндорлари чиқмаётганига тўхталиб ўтсам.

Аслини олганда Ўзбекистонда ҳам Нобелга даъвогарлик қила оладиган салоҳият ва билим эгалари бор. Бироқ уларнинг дунёга чиқишлари учун нафақат табиий, балки сунъий тўсиқларни ҳам енгиб ўтишлари керак бўлади.

Биринчисига ҳар қандай давлат олимлари дуч келадиган тўсиқлар - тажрибалардаги омадсизликлар, фундаментал билимларнинг етишмовчилиги (янги изланиш бўйича билимлар қаердан бўлсин), узоқ муддатли меҳнат ва ҳоказолар киради. Буларни енгиб ўтолган илмий ходимгина олимлик даражасига кўтарилиши мумкин.

Сунъий тўсиқлар ҳақида гап кетса, бошқа давлатларни билмайман, лекин бизда аниқ учрайди: замонавий илмий лаборатория институтларининг йўқлиги, илмий ходим ўз изланишларини олиб бораётган шароитнинг ёмонлиги, замон талабига мос келмаслиги, реактивларнинг етишмаслиги (чет элдан сотиб олишга эса ҳар кимнинг қурби етмайди), қоғозбозлик, ускуналарнинг эски ёки камлиги (битта натижа олиш учун бошқа институтга боришга тўғри келади, бундай натижалар эса ҳар куни бир нача марта керак бўлиши мумкин) ва ҳоказо.

Энди ўзингиз ўйланг, билими зўр талаба келажакда буюк кимёгар олим бўлмоқчи, лекин худди қўйпечакдай ҳар тарафидан чирмаб олган бу каби муаммолар уни тезда бу фикрдан қайтара олади. Тагига сув қуйиб, юмшатиб, униб-ўстириш ўрнига бечора ниҳолни ана шу каби ёввойи, чет ва душман «ўтлар» билан заҳарлайди.

2014 йил битирув диссертация ишим қандли диабет касаллигига, қаришни секинлаштиришга дори олиш мумкин бўлган супрамолекула синтезига бағишланган эди. Бу ишни қилиш жараёнида қуйида сунъий тўсиқларга дуч келдим:

- ишим учун керакли бўлган аминокислоталар бизнинг ҳудудда топилмайди, четдан буюртма беришга тўғри келади. Менга эса уларни илмий раҳбарим - кимё фанлари доктори, профессор Даврон Долимов ўз ёнидан харажат қилиб, сотиб олиб берди. Бироқ илмий иш қилаётганда битта реакция билан иш битмайди, жуда кўп (100-200) марта қилинган тажрибалар натижаларининг ўртачаси олинади. Шу боис етмай қолса нима қиламан, деган ҳадик доим бўлган.

- минимал(!) асбоб-ускуна, реактив ва бошқалар билан жиҳозланган кимё лаборатория хонаси бизнинг илмий текшириш институтимизда (полифеноллар кафедрасида) йўқ эди, десам ҳам бўлади. Ҳозирги аҳволнинг қандайлигини билмадим, лекин 4 йил аввал 3-4 хона учун битта тарози бор эди. Битта спектр олиш учун бошқа институтга боришга тўғри келарди. Бир кунингиз битта спектр олишга сарфланса, ишни қачон битирасиз?!

- «Бумажная волокита» - қоғозбозлик. Энг ёмон кўрган нарсаларимдан бири шу. Олим бўлмоқчи бўлган одам шундоқ ҳам юқоридаги каби муаммоларга кўмилган. Лекин шунда ҳам ўз ишида тиришқоқлик билан давом эттираётган бир вақтда илмий изланишига алоқаси бўлмаган ҳужжатларни тўлдириш, ҳисоботлар ёзиш ўлганнинг устига тепган бўлади.

Шундай қилиб, дори учун асос бўлган модда яратилди, каламушларда ўзининг ижобий натижасини берди ва мен диплом олдим. Аммо диплом ишимнинг натижаси ва самараси билан ҳеч кимнинг иши бўлмади. Ваҳоланки у бугунги кунда қандли диабетдан азият чекаётган ер юзидаги 422 миллион беморга (2014 йилги маълумот, ЖССТ) умид ва ишонч бағишлаши, дардига малҳам бўлиши, йилига 5 миллиондан зиёд ушбу касалликдан вафот этаётган инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин эди. Қолаверса, бу дори воситаси юртимиз иқтисодиётига миллионлаб доллар фойда келтириши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Афсуски, бугунги кунда нафақат кимё, балки бошқа фанлар бўйича ҳам йилига юзлаб, балки минглаб ана шундай истиқболли изланишлар олиб борилаяпти, кашфиётлар дунё юзини кўрмай эътибордан четда қолиб кетмоқда. Уларнинг ҳеч бўлмаса 1-2 фоизи Нобел мукофотига даъвогарлик қилиши мумкин, деб ишонч билан айта оламан.

4.30 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    4.30 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.40 / 11
  • Муштарийлар баҳоси
    4.55 / 11

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Расул Кушербаев 31/05, 23:35
5 Абдумалик Носиров 31/05, 23:58

Андижонда қандли диебетга қарши инсулин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Балки омадингизни шу заводда синаб кўрарсиз?

5 Бахтиёр Шералиев 01/06, 02:43
3.5 Қаҳрамон Асланов 01/06, 11:22
5 Саид-Абдулазиз Юсупов 01/06, 11:25

Умид қиламанки, Ўзбекистонда хорликка юз тутган илм-фан секин-аста қаддини тиклайди. Энг муҳими, соҳа ривожига давлат миқёсида эътибор қаратила бошланди. Демак, умид бор!

4 Мақсуд Саломов 01/06, 11:25
5 Нигора Умарова 01/06, 11:45
5 Шерзод Шерматов 01/06, 12:02
3.5 Давронбек Тожиалиев 01/06, 12:18
4 Беҳзод Қобулов 01/06, 13:01
4.5 Шунқор Чориев 01/06, 13:07
5 Тўлқин Юсупов 01/06, 13:12
4.5 Уйғун Ғафуров 01/06, 16:14
4 Мансур Тангишов 01/06, 16:40

Муаммолар аниқ, шунга яраша ечим таклифлар ҳам аниқ берилса яхши бўлар эди. Мавзуга оид расмларни қўшсангиз янада таъсирли чиқар эди.

4 Мубашшир Аҳмад 01/06, 16:44
4 Олимжон Солижон ўғли 01/06, 17:44
5 Адҳам Отажонов 01/06, 18:45
5 Умид Гафуров 01/06, 19:34
4.5 Музаффар Назаров 01/06, 23:09
5 Маҳсуджон Асқаров 01/06, 23:21
5 Нодир Закиров 02/06, 08:49
4 Ботиржон Шерматов 02/06, 17:13
5 Иноят Садикова 02/06, 21:25

Chiroyli blogpost, ma'lumotlar uchun katta rahmat! Ishlaringizga rivoj, charchamang!

Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
8 та фикр