Ўзбекистонда «Назорат хариди»ни жорий этиш вақти келмадими?

Ўзбекистонда муддати ўтган ёки истеъмол учун яроқсиз маҳсулотлар қаерга ташланади, деган саволга ҳамма ҳам жавоб бера олмаслиги тайин. Чунки ахлат ташлаш қутиларида қоплаб сут, гўшт маҳсулотлари ёки бошқа истеъмол товарлари ётганини ҳеч ким кўрмаган. Савол: муддати ўтган маҳсулотлар қаерга ташланади? Ёки уларни ташлаш учун махсус жой қилинганми?

Хорижда (ҳаттоки МДҲ давлатлари ва яқин қўшниларимизда ҳам) йирик супермаркетлар ҳудудидаги ахлат қутилари истеъмол товарлари билан тўлиб-тошиб кетишини, истеъмол учун сотувга чиқарилаётган маҳсулотлар сифати қатъий назоратда бўлишини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу табиий жараён сифатида қабул қилинади ва тадбиркорларнинг барчаси буни тўғри қабул қилади. Чунки яроқсиз маҳсулотни сотиш оқибати нималарга олиб келишини яхши билишади.

Сўнгги пайтларда сифатсиз истеъмол маҳсулотлари билан боғлиқ муаммо яна кун тартибига чиқишни бошлади. Ижтимоий тармоқларда сифатсиз маҳсулот сотиб олган харидорларнинг шикояти кун сайин кўпаймоқда.

Биргина эшак гўшти билан боғлиқ можароларни ёдга олайлик. «Шаршара» колбасалари, Самарқанддаги эшаклар қабристони ҳамда фарғоналик қассоб иқрорномалари бу борада муаммолар жуда чуқур илдиз отгани, унга қарши курашиш, назоратга олиш учун эндиликда бир давлат органининг кучи камлик қилиши аён бўлгандек гўё.

Энди савол туғилади: ана шундай мураккаб бир вазиятда аҳоли сифатсиз ва зарарли озиқ-овқат маҳсулотларидан қандай ҳимоялаш мумкин? Мутасаддилар таъбири билан айтганда, қандай «комплекс чора-тадбирлар» бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олади?

Хорижий давлатлар тажрибасида «Назорат хариди» деган тушунча бор. Бу — биз неча йиллардан буён эриша олмаётганимиз — жамоатчилик назоратининг ўта самарали шакли, дея баҳоланади. Яъни, савдо расталарида сотилаётган маҳсулотлар харид қилиниб, лабараторияларда экспертизадан ўтказилади. Сифати талабга жавоб бермайдиган, давлат стандартларига мос бўлмаган маҳсулот ҳамда уни ишлаб чиқариш (сотиш) билан шуғулланувчилар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Бу шундай тизимки, бу ерда ишлаб чиқарувчилар ёки сотувчиларга ҳеч қандай молиявий ва ҳуқуқий санкциялар қўллаш назарда тутилмайди. Бор-йўғи савдо масканларидан оддий харидор сифатида харид қилинган маҳсулотлар сифати ҳақида аҳолига маълум қилинади, холос. Қолгани харидор ва истеъмолчиларнинг ўзларига ҳавола.

Бу бизга нима беради?

Гап «Назорат хариди»ни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ҳақида борганда, ўртада жуда муҳим масала — аҳоли саломатлиги турганини ёдда тутиш лозим. Албатта, бу орқали айрим тадбиркорлар зарар кўриши, сифатсиз маҳсулотини ўтказа олмай қийналиши, юриб турган бизнесининг илдизига болта урилиши турган гап. Аммо бу табиий ва тўғри қабул қилиш керак бўлган жараён. Қайсидир сифатсиз маҳсулотни сотаётган тадбиркорга тўсқинлик қилмаслик учун бутун миллат саломатлигини хатарга қўйиб бўлмайди.

Бу аслида барча эътибор тадбиркорга қаратилган пайтда уларнинг фаолиятига аралашишдек туюлмаслиги керак. Чунки бу бозорнинг ягона шарти — аҳолига хавфсиз ва сифатли маҳсулот етказиб бериш. Бу стандарт бугун бутун дунёда амал қилади ва ҳеч қандай баҳона сифатсиз маҳсулот чиқариш учун асос бўла олмайди.

Сиз нима дейсиз?

3.50 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.50 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    0.00 / 0
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 2

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3.5 Мақсуд Саломов 12/05, 14:37
4 Маҳсуджон Асқаров 12/05, 16:45
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 13/05, 01:30
4 Шерзод Шерматов 14/05, 00:26
5 Расул Кушербаев 14/05, 23:39
2 Бахтиёр Шералиев 17/05, 15:57

Men nima ham derdim, blogpost o'ta bosh yoritilgan. Asoslash lozim edi.

3 Давронбек Тожиалиев 18/05, 16:01
3 Нигора Умарова 18/05, 18:40
4 Олимжон Солижон ўғли 19/05, 01:01
2 Тўлқин Юсупов 19/05, 18:21
4 Умид Гафуров 19/05, 23:13
5 Музаффар Назаров 20/05, 19:32
3 Қаҳрамон Асланов 20/05, 20:14
3.5 Шунқор Чориев 20/05, 22:09
3 Абдумалик Носиров 20/05, 22:51
4.5 Беҳзод Қобулов 20/05, 23:17
3.5 Мубашшир Аҳмад 20/05, 23:18
5 Иноят Садикова 21/05, 01:16
5 Нодир Закиров 21/05, 06:11
3 Мансур Тангишов 21/05, 10:48
3.5 Уйғун Ғафуров 21/05, 15:04
4 Адҳам Отажонов 21/05, 18:42
4 Ботиржон Шерматов 21/05, 20:51
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр