ЎЗБЕКЧИЛИКДА

«ЎЗБЕКЧИЛИКДА»

Ўзбек миллатида миллийлик доимо урфда бўлиб келган! Қизларимизнинг адраси ва атласи доимо кўзларимизни қувнатиб келган десак адашмаймиз.

Шу кунларда тўйларимизга разм солар эканмиз, уларда керакли бўлган миллий урф-одатларни йўқотиб, ўрнига ҳориждан келган базибир бидъатларни олиб киряпмиз. Масалан:

1. Келининг гул отиш одати: Бу одат аввалари бизда йўқ бўлсада, ҳорижда жуда кенг тарқалган эди. Эмишки келин отган гулни ушлаган қизининг бахти тезда очилиб, тез орада тўйи бўлиб кетар эмуш. Во ажаб, авваллари бу одатни қилишмаганда қизлар қандай қилиб турмушга чиқишган экан? Иккита қизни биламан 3 йил аввал гул ушлашган эди. Ҳали хануз тўйдан дарак йўқ.

2. Оёқ босиш одати: Тўғри бу одат аввалдан тўйларимизда мавжуд бўлган. Эмишки, куёв келинни оёғини босса куёв оила устуни бўлар экан. Лекин оёғини босиб, аёлига қул бўлган эркаклар унда қайердан келиб чиқди экан? Балки уларни тўй тасмаларини кўриб чиқармиз. Ким оёқ босганига қизиқиб.

3. Торт едириш одати: Бу одат ҳам ҳориждан кириб келган бўлиб, мақсади куёв келинга, келин куёвга ҳамманинг кўз олдида торт едирса бир-бирига тили ширин бўлар эмуш. Қизиқ, агар улар оиласида қўпол гапириб, сўкиб, хақорат қилиб ўрганган бўлса унда бу тортда қандайдур жоду бормикин? Ёки жахл чиқанда шу торт ёдилигига тушармикин?

4. Энг ачинарли ва кулгили одатларимиздан «Қиммат-қиммат, орзу-ҳавасли сарполар» ёҳуд «Қизим ўша уйда тинч яшасин»: Бахтни пулга сотиб олиш мумкин бўлса нега бойлар касал бўлиб оламдан ўтишади? Бойларда ҳам ажримлар бўлиб туради? Биз қизларга сеп қилиб бахт қилиб берамиз деб ишониб қолмаяммизми? Аллоҳ эртага «Ана ўша нарса бўлмаса бахтсиз, тили қисиқ бўлади дединг, энди бахтини кўр» деб бахтини ўша нарсаларига боғлаб қўйса нима қиласиз? Бахтни аҳир қимматбаҳо сеплар бермайди, Аллоҳ берадику?! Энди айтингчи, билиб-билмай Аллоҳга ширк келтириб қўймаяммизми? Чиндан ҳам санаб ўтганларим «Урф-одат»ми ё динимиз ман қилган «Бидъат»ми? Бизни миллийчилигимизда исроф каби иллатлар қораланган эдику.

Буни қарангки бу ҳолатларимиз ҳатто юқори лавозимдагиларни ҳам эътиборини тортишгача борди. Аммо, ҳали ҳам орамизда на қонунда, на динда кўрсатилмаган бўлса ҳам, миллийлиигимизда акс эттирилмаган бўлса ҳам «Ўзбекчиликда» деб ниқоб тақиш урф бўлди. Майли, бунисига ҳам алоҳида тўхталамиз

«Ўзбекчилигимизга тўғри келмайдику» дейишяпти.

Келинг, эътиборни «Ўзбекчиликга тўғри келмайди»ган ишларга қаратаман.

1. Қадим-қадимдан оналаримиз, қизлари билан уйларида ширин таомлар пишириб, қизларига ошхона ва уй ишлари сирларини бўлишиб ўтиришган. Ҳозирчи? Ҳозир қиз ё ўғил фарзанд бўлсин, тенгма-тенг ишламоқда. Қизларимиз эса келин бўлиб тушган жойларида оддий уй ишларига ҳам қийналиб, чидамсизлашиб ажрашиб кетишмоқда. Сабаби бир, қизлар ёшлигидан ишлаб, сепига, мебелига пул йиғиб ота-онасига ёрдам бериши керак. Энди айтингчи бу «Ўзбекчилигимиз»га тўғри келадими?

2. Қизлар ўзига қулай шимда, тор кийимда ё бўлмаса очиқ-сочиқ юришипти, бу тўғри келадими?

3. Эркакларимиз томонидан, ҳар икки кунинг бирида «Аёллармиз, устунликни хохлаб қолишди» деган ғийбатлар чалинмоқда. Баъзиларини суруштриб кўрсангиз ўша оилада аёл ҳам баробар равишда эркак билан бирга ишлаб эридек ҳатто ундан ҳам кўп пул топиб келиб, эркакликни даъво қилмоқда. Айтингчи, бу тўғри келадими?

4. Баъзи йигитлар уйланишни хохласада, пули етмай ўзини ёмон ишларга урмоқда. Айтингчи, бу тўғри келадими?

5. Тўйимиз зўр ўтсада, бизнинг коммунал тўловларимиз вақтида тўланмагани сабаб кимлардур сув ва электрсиз ўтирипти. Айтингчи, бу чиндан ҳам тўғри келадими?

6. Қизлар иш қидириб кўчага чиқиб, иш топа олмаса, тақдирга тан бериб баъзи нафси зўр йигитларга илакишиб кетмоқда ва оқибати чиқиндихонадаги чақалоқлар сони ортиши билан тугалланмоқда. Бу юқорида тўй қилишга қурби етмаган, тўйига сеп йиға олмаган қиз ва йигитлардан бўлишса не ажаб. Айтингчи, бу тўғри келадими?

Бу санаганларим 100 тадан атиги 6 таси. Булар бир-бирига узвий боғлиқликга эга. У ҳам бўлса тўй қилиб олиш қийин ва қиммат бўлиб кетгани натижаси. Ўйлаб кўринг, ҳар доимгидан ана боринг 100 та камроқ қорни тўқни чақириб «Ўзбекчилигимиз»дан чиқан яхшими? Ё саналган олтитаси орқали «Ўзбекчилик»дан чиқан яхшими? Ҳулоса ўзингиздан...

2.88 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.88 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.12 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 8

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2 Бахтиёр Шералиев 18/04, 05:09

Muallif tomonidan blogpostda keltirib o'tilgan mavzu haqiqatdan ham dolzarb hisoblansa-da, lekin muallifning unga yondashuvi mana shu dolzarblikdan ancha uzoqqa ketib qolgan. Matn avvalida o'zbek milliy urf-odatlari haqida, milliylikning hech qachon urfdan qolmaganini yozgan muallif matnning ikkinchi yarmida o'z fikrlariga qarshi fikrlarni yozib qoldirgan. Bundan tashqari keltirib o'tilgan barcha muammolar sabab qilib dabdabali to'ylarni keltirilishi juda ham qiziq! Hurmatli muallifimiz avvalo o'zbek xalqining haqiqiy urf-odatlari nimalar ekanligini va ular bilan shar'iy hukmlar orasidagi farqlarni yaxshilab o'rganib olishlarini maslahat beraman. Juda bo'lmasa "Chimildiq" kinofilmini yana bir marotaba ko'rishlarini tavsiya qilaman. Nimanidir tanqid qilishdan avval o'sha narsa haqida yetarlicha ma'lumot to'planishi, ularni atroflicha tahlil qilinishi, kerakli taklif va xulosalar ishlab chiqilishi kerak emasmi? Ushbu blogpostda faqatgina tanqid berilibdi, xo'sh, muallif o'zi sanab o'tgan salbiy "bid'at"larga qanday takliflarni bergan bo'lar edi? Mana nima uchun Internetning o'zbek kontentida faoliyat olib boradigan blogerlarning faoliyati ko'zga tashlanmaydi. Aslida bloger kichik bir mavzuni o'rganib, unga nisbatan o'zining fikri, qarashlari, taklif va tavsiyalarini yozish kerak emasmidi?

2 Давронбек Тожиалиев 25/04, 00:56
1.5 Қаҳрамон Асланов 26/04, 15:52
3 Олимжон Солижон ўғли 26/04, 21:18
3 Адҳам Отажонов 28/04, 09:32
3 Тўлқин Юсупов 06/05, 00:06
2.5 Мансур Тангишов 06/05, 00:43

Мавзу яхши, ёзиш услуби танқидий, асослаш етишмаган. Таҳлил ва ечим йўқ, имловий хатолар кўп. Муаллиф ўз фикри ва қарашларини одатий тарзда ифодалаган, риторик саволлардан кўп фойдаланилган бу ўқимишлилик даражасини ўртача даражагача олиб чиққан. Кейинги постларда фикрни ифодалашнинг қўшимча кучайтирувчи усулларидан фойдаланишни, таҳлил ва ечимни қўллашни, мавзуни атрофлича ўргангач ёзишга киришишни тавсия қиламан.

3 Умид Гафуров 12/05, 01:09
2 Маҳсуджон Асқаров 12/05, 17:38
2.5 Ботиржон Шерматов 13/05, 22:16
2.5 Музаффар Назаров 15/05, 22:46
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05, 02:33
3 Шерзод Шерматов 16/05, 16:07
3 Расул Кушербаев 18/05, 08:30
1.5 Нигора Умарова 19/05, 18:10
1 Беҳзод Қобулов 20/05, 10:53

Умуман эътиборни тортмайди. Юракка тегадиган гап ёки ўйлашга чорлайдиган бир мулоҳаза йўқ. Шўрванинг шўрваси.

1.5 Иноят Садикова 20/05, 17:18
2.5 Мақсуд Саломов 20/05, 19:35
3 Абдумалик Носиров 20/05, 23:45
2.5 Шунқор Чориев 21/05, 02:10
3.5 Нодир Закиров 21/05, 04:30
3 Мубашшир Аҳмад 21/05, 08:30
2.5 Уйғун Ғафуров 21/05, 16:43
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
4 та фикр