ЎЗБЕКЧА САЙТЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ ёхуд “Қалампир”га қалампир ёқадими?

Otabek Safarov
Саралаш

Ўзбек ахборот сайтлари фаол ишлаяпти. Аксариятимиз янгиликларни мана шу сайтлардан ўқияпмиз. Тезкор ишлаётгани учун ҳам сайтлардаги айрим тасдиқланмаган маълумотлар (бир кундан кейин узр сўрашлар :)), қолаверса, матнлардаги имло хатоларини тушуниш мумкин: ишда камчилик бўлади. Лекин муаллифлик ҳуқуқига доир принциплар бузилишига бефарқ қарамаслик керак. Арзимас кўринган бу камчилик кейинчалик одатий ҳолга айланиши мумкин.

Кеча, 17 март куни ("шу йилнинг" деган мазмунда қабул қилиниши лозим - муал.) Ш.Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи ҳақида Президентнинг Матбуот хизмати хабар берди. Шу манба асосида деярли барча сайт материал эълон қилди. Хусусан, давлат раҳбарининг иштихонлик деҳқон Тошқувват Ражабов хонадонида меҳмон бўлгани ҳам турли-туман интернет манбаларда ёзилди.

Лекин сайтлар бу хабарни қандай ёритди?

Kun.uz давлат раҳбарининг хонадонларга меҳмон бўлиши кам учрайдиган ҳолат эканлигига урғу берган ҳолда сарлавҳани “Шавкат Мирзиёев иштихонлик деҳқон хонадонида бўлди” тарзида қўйди. Муҳими: “Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда” дея – техник жиҳатдан ҳам – тўғри ҳавола (ссылка) келтирди. Аммо матн Президент Матбуот хизмати хабаридан фарқ қилмади.

Xabar.uz Президентнинг иқтисодий ислоҳотларига ҳамоҳанг жиҳатга эътибор қаратган ҳолда сарлавҳа танлади: “Шавкат Мирзиеёв: “Хитойда 8 сотих ери бор одам бадавлат ҳисобланади”. Гарчи “ Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда” деган изоҳ келтирилса-да, техник талаб бажарилмади – ҳавола йўқ. Матн эса Президент Матбуот хизмати хабари билан бир хил.

Daryo.uz хабари бошқа “кўчирувчи”ларникидан анча фарқ қилади: 1. Матн асосий манбадан айнан кўчирилмади. 2. Хабар матни жуда қисқа (эътибор қилинг, қисқа! Бугунги кун ўқувчиси воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлишни истайди, батафсил ўқишни истовчилар эса асосий манбага ўтаверади). 3. Асосийси, хабарни ўқиган одам Президентнинг самарқандлик деҳқон уйида меҳмон бўлгани, уй соҳиби омилкор одам эканлиги, бугунги кун талабларига мос ҳаракат қилаётганини англайди – яъни тарқатилган хабардан кўзланган асосий мақсадга эришилди. Қолаверса, сайт “Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда” дея – техник жиҳатдан ҳам – тўғри ҳавола (ссылка) келтирди.

Qalampir.uz сарлавҳани сўнгги вақтларда кўп таъкидланаётган ҳаракатчанлик, интилувчанликка эътибор қаратган ҳолда қўйди: “Шавкат Мирзиёев: “Дунёда ҳаракатсиз бой бўлган давлат ҳам, хонадон ҳам йўқ”. Аммо бу сайтда ҳам аввалгисиникига ўхшаш услуб: “дея хабар берди давлат раҳбарининг Матбуот хизмати” деган изоҳдаги ҳавола техник жиҳатдан ишламайди. Матн ҳам Президент Матбуот хизмати хабари билан бир хил. Энг қизиғи, матн охирида “Фирдавс БЕК” деган жимжимадор от турибди. Одатда, муаллифлик материалларига худди шу тариқа имзо қўйилади. Табиийки, савол туғилади: матн айнан кўчирилган бўлса, муаллифлик даъво қилиш нимаси? Бу матнда қайси фикр-изоҳ Фирдавс БЕКка тегишли? Агар “дея хабар берди давлат раҳбарининг Матбуот хизмати” жумласини ўзим ёздим, дейдиган бўлса, буни аниқлаштириб қўйиш керак эмасми? Қолаверса, бу қолип-шаблон жумланинг илдизи ўтган аср матбуотига бориб туташади, бинобарин, уни ҳам ўзим ёздим дейиш кам деганда мантиқсизлик.

Маҳобат қилманг дейсизми? Унда худди шу сайтда худди шу ташриф ҳақида Президентнинг Матбуот хизмати тарқатган “Соя етиштирувчилар ассоциацияси тузилади”, “Президент гидропоника бўйича кадрлар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади” хабарлари ҳам айнан келтирилгани ва уларга ҳам Фирдавс БЕК “эгалик” қилганини қандай изоҳлаш мумкин?

Бу мавзу доирасида яна мулоҳазалар бор, аммо гапни чўзмайлик-да, бошқаларни ҳам мунозарага чақирайлик: Сиз нима дейсиз?

3.42 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.42 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 4
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 3

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Мансур Тангишов 09/05, 01:15

Мавзу ғояси яхши, ижтимоий аҳамияти у қадар юқори эмас. Бир нечта сайтлар янгиликлари қисман таҳлил қилинган ва камчиликлар кўрсатилган, бу ижобий ҳолат. Бироқ, ушбу ҳолатга рисоладагидек ечим бериш ва қўшимча фактларни бериш етишмаган. Муаллифлик ҳуқуқи, янгиликлардан фойдаланиш шартлари ҳақида икки оғиз маълумот берилганда янаям қизиқроқ бўлар эди. Ушбу ҳолатида блогпост ўқимишлилик даражаси ўртача, кўпроқ муҳокама учун мўлжалланган вазият тариқасида ёзилган.

3 Музаффар Назаров 11/05, 12:43
4 Расул Кушербаев 11/05, 12:46
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 12/05, 02:48
4 Маҳсуджон Асқаров 12/05, 16:56
4 Беҳзод Қобулов 14/05, 21:04

Анунақа сайтни дадил танқид қилиб чиқишингизга қараганда, келажаги бор блогерга ўхшайсиз))) ☺

3.5 Қаҳрамон Асланов 17/05, 15:02
3 Шерзод Шерматов 17/05, 15:50
3 Давронбек Тожиалиев 18/05, 13:57
4.5 Бахтиёр Шералиев 18/05, 16:20
4 Нигора Умарова 18/05, 19:23
3 Олимжон Солижон ўғли 19/05, 00:49
3.5 Мақсуд Саломов 19/05, 14:59
3 Тўлқин Юсупов 19/05, 18:13
4.5 Умид Гафуров 19/05, 23:22
4 Мубашшир Аҳмад 20/05, 16:40
3.5 Шунқор Чориев 20/05, 20:38
3 Абдумалик Носиров 20/05, 22:54
2.5 Иноят Садикова 21/05, 01:38
4 Нодир Закиров 21/05, 12:32
4 Уйғун Ғафуров 21/05, 15:37
4 Адҳам Отажонов 21/05, 18:49
4 Ботиржон Шерматов 21/05, 20:58
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
5 та фикр