Ўтказиб юборилган поезд ёки поезд оркасидан югураётган ота-оналар…

Бу мақола шунчалик муҳимки, агар уни тўғри анлаб ета олсангиз, жамиятимиздаги кўплаган муаммоларни “ягона илдизи” га бориб тақалишини билиб оласиз. Мақола оҳирида ота оналарга тавсиялар ва Япония таълим тизими ҳақида ажойиб видеони томоша қиласиз.

Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу муаммлолар ҳаммага эмас лекин кўпчиликка тегишли бўлиши мумкин. Келинг аввало муаммолар билан қичқача танишиб олсак:

Нега Германия ва Америкада кўпчилик пора олишмайдию, бизнинг баъзи олий таълим мутасаддиларига коррупция ош ейишдай гап?

Нега кўпчилик ёшлар универститетларда қизиқиб, ёниб-куйиб ўқишмайди?

Нега ривожланган давлат отахонлари космосни эгаллаш ҳусусида илмий баҳс қилиб ўтирган бир пайтда, бизнинг баъзи отахонлар кўчада нарда ёки қарта ўйнаб ўтиришади?

Нега баъзи ҳонадонлар уйларини китоб билан тўлдиришда мусобақалашишади, бошқалари эса қимматбаҳо матоҳлар билан тўлдиришга киришиб кетган?

Нега баъзи ёшлар эрталабдан кечгача мақсадсиз, кайфу-сафони ва енгил ҳаётни танлаб яшашадию, бошқалари эса ўзларини китоб ўқишдан тўҳтата олишмайди?

Нега баъзи инсонлар ўнлаб чет тилларида бемалол гапиришади, бошқалари эса иккинчи тилни ўн йил давомида ҳам яхши ўзлаштира олишмайди?

Нега кўпчилик китоб ўқишга, ҳаётда буюк, эзгу ишларни амалга оширишга эмас, айнан пул топишга муккасидан кетган?

Бу рўйҳатни яна узоқ давом эттириш осон. Юқоридаги ва шунга ўхшаш муаммолар илдизи қаерга бориб тақалади деган саволга кўпчилик оилавий муҳит, ота-она, туғилган жой ва ҳоказо дея жавоб беради. Олмон олимларнинг тадқиқотларига кўра эса боланинг барча муваффаққиятлари, аҳлоқи, ақлий салоҳияти ва дунёқараши боланинг она қорнидан бошлаб унинг 7 ёшгача бўлган даврига боғлиқ. Айнан мана шу даврда боланинг характери, одатлари, дунёқараши, ўзига ишончи ва ахлокий савияси ривожланади. 5 ёшгача бўлган даврда инсон мияси бир сонияда 700 га яқин нейронларни бир-бирига боғлайди. Бу дегани бола атроф-мухитдаги бўлаётган барча ҳодисаларни, суҳбатларни, ҳатти-харакатларни юқори даражадаги хотира билан ўрганиб боради. Халқимизда бола бошидан деган мақол бор, лекин ўша боланинг бошини қандай бўлиши унга берилган тарбия эмасми?!.

“Туринг жаноб, сизни буюк ишлар кутмоқда…”

Хожибой Тожибоевнинг машҳур “Туринг жаноб, сизни буюк ишлар кутмоқда…” хангомасини эшитганда барчамиз аччиқ хақиқатдан баҳра олиб кулганмиз. Бола тарбиясидаги катта бўшлиққа йўл қўйганимизни бу ҳангомани кўпчиликни кулдирганидан ҳам билиб олса бўлади. Аксарият ота-оналар болаларига етарли даражада эътибор беришмайди. Уларнинг еб-ичишларини таъминлашади, лекин боланинг характери, оқ-қорани ажратиши, аҳлоқ-одоби, келажакда ким бўлиши ёки қизиқишлари ҳақида ота-оналарнинг парвойи фалак. Улар тарбияни боғча опа ёки мактаб ўқитувчисининг вазифаси деб ҳисоблашади. Эътиборсиз қолган бола ўз навбатида эътибор излаб барча йўлларга тап тортмасдан кириши ёки шунчаки келажакда нима қилишини билмайдиган «тўнка» бўлиб улғайиши мумкин. Бунга яққол мисол, ҳозирда Олий таълим тизимида таҳсил оладиган нечта талаба ўз касбининг дунё даражасидаги устаси бўла олди? Ўзим ҳам талаба бўлганман, кўпчилик унивеститетлардан талаба дўстларим ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги ўқишга кириши осон бўлганлиги учун ёки армияга бориб лигота олиб, келажакда яхши ойлик тўлаганлиги учун айнан бу соҳани танлашганини айтишади. Кўпчилиги ўз қизиқишларига мос равишда йўналтирилмаган. Улардан қандай қилиб келажакда буюк кашфиётлар қилишини кутиш мумкин? Ёки аксинча юртимиздан етишиб чиқаётган буюк истедодларни, чемпионларни ёшлигидан ўз қизиқишларига қараб йўналтирилганини, ота-онаси тарафидан қўллаб-қувватланганини гувоҳи бўламиз. Агар боланинг қизиқишлари ёшлигиданоқ аниқланиб, уни бу соҳа учун тўғри йўналтирилса ва барча йўллар билан қўллаб-қувватлансагина, яна биздан дунёга устозлик қилган даҳолар чиқиши мумкин!

Телевизор ота, телефон она ва эркакча тарбия…

Замонавий ривожланиш даврида баъзи ёш ота-оналар болалари билан ўзлари шуғулланишга эринчоклик қилишади. Лекин ҳечқиси йўқ уларнинг ёрдамчилари бор. Эринчоқлик натижасида «Бола индамаса бўлди мен ўз ишларимни бажариб олишим керак», — дея, 1-7 ёшли болага телевизор қўйиб беришади. Баъзан эса оилавий кўрилиши бола маънавиятига зарар бўлган кино, сериалларни ёки кўрсатувларни ҳам “Ёш бола нимани биларди” кабилида бола билан бирга кўришади. Боланинг мияси ахборот билан тўлдириляпти, лекин қандай ахборот билан? Ёки бўлмаса баъзи дангаса келинлар болаларига алла айтишни ҳам раво кўрмасдан, интернетдан алла қўшиғини юклаб олишади-да, боласига шуни қўйиб беришади. Тўғри, профессионал дажарада куйланган алла болани яхши ухлатади, аммо телефондаги куйлаётган қўшиқчи болага оналик меҳрини ўтказа олармикин? Ёки баъзи бир жоҳил оталар ёш болаларга сўкинишни ўзлари ўргатибгина қолмай, ўғлини ёмон сўз айтганидан фахрланиб ҳам қўйишади. Ўз ўғлининг оғзидан бадаҳлоқ сўз чиққанда “Ҳа, ўғил бола маладес” деб рағбатлантириб ҳам қўяди. Ёки бўлмаса 1-синф ўқувчиси мактабдан қайтаркан, баъзи бир отахонларни кўчада нарда ёки қарта ўйнаб ўтирганини кўради ва салом беради, саломига алик олмайди. Кейин бола унга ўргатилган “Одобнома” китобидаги оқкўнгил отахоннинг кўчада қарта ўйнаб ўтирганини кўриб ҳайрон бўлади. Катталарнинг бундай маъсулиятсиз хатти-ҳаракатлари болага барча берилган насихатларлан кўра қаттиқроқ таъсир қилади.

Хулоса қилиб айтганда, бола тарбиясидаги бўшлиқни тўлдирмас эканмиз, “Ўрта Осиё Иккинчи Ренасанси” ни кутмай қўя қолайлик. Бу бўшлиқни тўлдириш учун ота-оналар энг камида қуйидаги 5 тавсияга амал қилишлари керак:

1.Аввало ўзингизни тарбиялаб олинг!

Буюк устозимиз, дунё тан олган олим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг олдига бир инсон янги туғилган ўғлига у зотнинг исмларини қўйганлигини ва келажакда бу бола ҳам катта олим бўлишини ният қилганлигини айтиб дуо олиб кетибди. Орадан йиллар ўтибди, ўша киши Ҳазратнинг олдига қайтиб келиб: “Хазрат, мен боламга яхши ниятлар билан сизнинг исмингизни қўйган эдим, лекин нимагадир ҳеч сизга ўхшамаяпти. Айтинг мен боламни сизга ўхшаши учун нима қилишим керак?” — деб савол берганида. Хазрат: “Болангиз Мухаммад Содиқ бўлиши учун боланинг отаси Мухаммад Юсуф (яъни Хазрат оталарининг исми) бўлиши керак”, — деб жавоб берган экан. Яъни Хазрат ўзларининг бу даражага етишганларига оталарининг тарбияси ва ҳатти-харакатлари катта бўлган эканликларини уқтирган экан. Хазрат тарбия борасида гапирганида кўп марта “Аввало тарбия қиладиган инсоннинг ўзи тарбияли бўлиши керак” деб таъкидлардилар. Хулоса оддий, болангизнинг келажакда буюк инсон бўлишини истасангиз аввало унга сиз ўрнак бўлишингиз керак. Сигаретни чекиб, соат ўнгача ухлаб, оғзингиздан ёмон сўзлар чиқиб, хеч қандай китоб ушламасдан болангизга панд насихат қилсангиз сизнингча таъсири қай даражада бўлади?

2.Болангизга эътиборли бўлинг.

Гарвард унивеститети профессори Эдвард Троник томонидан ўтказилган ажойиб “Still Face Experiment” (Ҳаракатсиз Юз Тажрибаси) тажрибасига кўра ёш болалар атрофидаги инсонларнинг ҳиссиётларига, ижтимоий муносабатларидаги болага берилаётган эътиборга жуда сезгирлар. Тажрибада бир ёшдаги болаларнинг оналари билан бўладиган икки ҳил вазиятда ўзларини қандай тутишлари ўрганилади. Биринчи ҳолатда, оналар болалари билан ўйнайди, саломлашади, бола билан сухбатлашади. Бола бундай вазиятда жуда қувноқ, хурсанд ва жуда ҳаракатчан бўлиб ўз ҳиссиётларини ва нимани хоҳлаётганини ўз харакатлари билан тушунтиришга ҳаракат қилади. Энди она иккинчи вазиятга ўтади ва боласига тикилганича индамайди, қимирламайди, гапирмайди. Бола аввалига ўйнайди, юзларидан ушлаб кўради, кулади, онаси билан қайта алоқани ўрнатиш учун барча имкониятларини ишга солиб кўради. Ҳеч қандай жавоб ололмаган бола ўзини ёмон ҳис қилишни бошлайди, баланд овозда чинқиради ва охири йиғлашга тушади. Онаси яна қайта у билан ўйнашни бошлаганида бола йиғлашдан тўхтайди ва хеч нарса бўлмагандек ўйнашда давом этади. Бир ёшдаги бола шунчалик эътиборга муҳтож экан, бу эътиборнинг тўлдирилмаслиги нималарга олиб келишини бир ўйлаб кўринг!

3.Энг катта сармояни бола тарбиясига киритинг.

Олимларнинг қизиқ бир тадқиқотига кўра бола тарбияси учун киритилган хар бир доллар сармоя учун, келажакда жамият ўн етти доллар фойда кўрар экан. Жамият ривожи учун киритилаётган сармояларнинг аксарияти ёшлар тарбиясига йўналтирилса нима бўлади? Келажакда мисли кўрилмаган кашфиётларни, истедодларни ва олимларни кўришимиз мумкин бўлади. Шундай экан, сармоянгизни болангизга киритинг!

4.Сиз бераоладиган энг яхши совға бу китоб.

Сизга бир ажойиб таклифим бор. Келинг Ўзбекистондаги нечта инсонлар мингта китоб мутолаа қилганини тадқиқот билан ўрганиб чиқамиз. Бунга тадқиқотни ҳам кераги йўқ, чунки натижа маълум, 5% гаям бормаса керак, жудаям оз! Албатта дунё бўйича олганда ҳам китобхонлар сони камайиб кетган. Бунга сабаб теҳнологиялар кашфиёти бўлса керак деб ўйларсиз, йўқ асло бундай эмас. Менинг бир дўстим бор анчагина бой оиладан, керак бўлса икки миллион доллар турадиган супер компютерни сотиб олиши ҳам мумкин. Лекин унинг технологиялар билан иши йўқ, қисқача айтганда “китоб жинниси”. Унинг китоб ўқишга бўлган қизиқиши отаси тарафидан беш ёшга тўлганида туғилган кунига совға қилинган китоб сабабли бошланган экан. Шунчалик китоб ўқишни яхши кўрадики, кунига 14 соат тинмасдан ўқиши мумкин. Баъзида эса қизиқиш туфайли ухламасдан ўқийди. Кўпчиликка бу сафсата бўлиб туйилиши мумкин, лекин бу ҳақиқат! Гап замонда, технологияларда эмас, балки тарбиянинг етишмаслигида. Мен билган барча китобхонлар ёшлигидан бери уйида ота-онасининг кутубхонаси борлигини, отаси ёки онаси китобни кўп ўкиганлиги ёки яқин бир кишиси китоб совға қилганлигини туфайли китоб ўқишни бошлашганини айтишган. Бу ҳам бир одатланиш ва ота-онага боғлиқ. Бундан келиб чиқадики, ота-оналарнинг болаларига бера оладиган энг яхши нарса одобларидан кейинги ўринда китобга бўлган муҳаббатларини шакллантириш экан.

5. Боланинг қобилиятларини очиб бериши учун шароит яратинг.

Нашвилле Универститети ўқитувчилари болаларни қандай қилиб ақлли ва уддабурон қилиб тарбиялаш борасида тадқиқотлар олиб боришади. Уларнинг фикрича ҳеч қачон болани «даҳо қиламан» деб ортиқча чарчатмаслик керак, бу келажакда бир қатор ижтимоий ва ҳиссий муаммолар туғдириши мумкин. Камилла Бенбов ва бошқа тадқиқотчилар болаларни тарбиялашда қуйидаги маслахатларни беради:

Болани турли хил ўйинлар ўйнашини, воқеаларнинг гувоҳи бўлишини ва турфа тажрибалар тўплашини таъминланг;

Бола бир нарсага қаттиқ қизиқиш билдираётганини сезсангиз шу сохага оид бўлган барча имкониятларни бола учун яратиб беринг ва боланинг қизиқиш билдираётган сохадаги ривожланишини таъминланг;

Ақлий эхтиёжлари билан биргаликда, боланинг ҳиссий эхтиёжларини ҳам қондиринг;

Боланинг қобилиятини эмас, меҳнатини рағбатлантирингки, болада “ўсувчи дунёқараш” шакллансин;

Боланинг ўрганишдаги таваккал қилишига, ўзига қийин бўлган нарсаларни ўрганишдан чўчимасликка ўргатинг. Ўрганишдаги хатоларга очиқликка тарбияланг;

Агар улар чиндан хам қобилиятли бўлсалар, буни уларга сингдирманг. Чунки бу келажакда хиссий ва ижтимоий муаммоларга олиб келиши мумкин.

Болани қизиқишларига кўра керакли устозлар ва мутахассислар билан учрашувлар ўтказинг ва маслахатлар олинг. Спорт билан шуғулланишига қизиқтиринг. Қўшимча машғулотларга қатнашишини таъминланг.

Уларга илм беришдан олдин, одобли бўлишларини таъминланг.

Мақола охирида «Олам Ичра» youtube блоггерининг Япония “Ижодкор ёшлар” ни қандай қилиб тарбия қилиши ҳақидаги видеоси билан якунламоқчиман. Бу видеони кўрганингиздан кейин нега кўпчилик кашфиётлар Японияда бўлаётганлигига хайрон бўлмай ҳам қоласиз.

Видеони тугатиб, қай даражада таъсирланганингизни ҳис қилиб турибман. Шунинг учун ҳам биз бола тарбияси ва таълим тизимини янада ривожлантириш учун жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилишимиз керак. Бизнинг қонимизда дунёга ҳукмини ўтказган Соҳибқирон Амир Темурларни, оз сонли қўшини билан Чингизхон қўшинини гангиратиб қўйган Жалолиддин Мангубердиларни, дунёга устозлик қилган Имом Бухорийларни, Термизийларни, Насафийларни, Мотурийларни, Навоий-ю Бобурларни, Американи кашф қилган Берунийларни, тиббиёт сохасида дунёга донг таратган Ибн Синоларни, бутун замонавий технологиялар ва интелектуал ақлни асосини кашфиётларини ўзининг алгебраси билан бошлаб берган Ал-Хоразмийларни ва яна минглаган бошқа дунё тан олган олимларнинг қони оқмоқда. Биз тарихда бундай буюк сиймоларни тарбия қила олган миллатмиз! Бир марта қила олдик, яна бир бор қила олишимизга қаттиқ ишонаман!

3.80 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.80 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.12 / 5
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 7

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Бахтиёр Шералиев 24/04, 08:08

Blogpostdagi fikrlar juda ham asosli, muallifga kattakon rahmat erinmasdan holatni batafsil tahlil qilib berganlari uchun. Agar jamiyatimizdagi odamlar bola tarbiyasi naqadar muhim ekanligini bilganlarida edi, muallif aytgandek aksariyat muammolar o'z yechimi topgan yoki butkul yo'q bo'lgan bo'lar edi. Blogpostga keladigan bo'lsam muallifda faqatgina bitta xatolik bor bu ham bo'lsa "x" va "h" harflari juda ko'p joyda (20 ta sanadim) almashib ketgan. Shunday bo'lsada blogpostni undagi ajoyib fikrlar yuritilgani uchun a'lo bahoga munosib ko'rdim. Muallifga maslahatim agar Sizda x va h harflari bilan muammo bor bo'lsa, aloqaga chiqing o'zimdagi bir lug'atning elektronini beraman, u yerda x va h bilan yoziladigan va ko'pincha chalkashtiriladigan so'zlar aslida qanday yozilishi keltrilgan. Omad tilayman!

5 Абдумалик Носиров 24/04, 10:48
5 Мақсуд Саломов 25/04, 10:53

Foydali post.

3 Қаҳрамон Асланов 26/04, 17:19

Мақолани илгари ўқимаганман. Янги ёзилган бўлиши мумкин, лекин ҳар бир жумласини илгари ўқиганман.

3 Давронбек Тожиалиев 26/04, 18:37
3 Олимжон Солижон ўғли 26/04, 21:45
4 Шерзод Шерматов 13/05, 03:27
5 Расул Кушербаев 16/05, 23:24
3.5 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05, 01:36
4 Нигора Умарова 18/05, 17:01
4.5 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:45
4 Тўлқин Юсупов 19/05, 14:57
5 Музаффар Назаров 19/05, 18:24
4.5 Умид Гафуров 20/05, 10:48
4.5 Беҳзод Қобулов 20/05, 13:43

"Гап замонда, технологияларда эмас, балки тарбиянинг етишмаслигида. Мен билган барча китобхонлар ёшлигидан бери уйида ота-онасининг кутубхонаси борлигини, отаси ёки онаси китобни кўп ўкиганлиги ёки яқин бир кишиси китоб совға қилганлигини туфайли китоб ўқишни бошлашганини айтишган. Бу ҳам бир одатланиш ва ота-онага боғлиқ. Бундан келиб чиқадики, ота-оналарнинг болаларига бера оладиган энг яхши нарса одобларидан кейинги ўринда китобга бўлган муҳаббатларини шакллантириш экан." Тўғри.

4 Иноят Садикова 20/05, 19:47
4 Мансур Тангишов 21/05, 00:57
4.5 Нодир Закиров 21/05, 05:44
5 Мубашшир Аҳмад 21/05, 08:16
4.5 Уйғун Ғафуров 21/05, 15:52
5 Ботиржон Шерматов 21/05, 17:06
5 Адҳам Отажонов 21/05, 17:26
4.5 Шунқор Чориев 21/05, 21:14
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
3 та фикр