Нега миллий маҳсулотлардан "қочамиз"?

Nargiza Murodova
Саралаш

НЕГА МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАРДАН ҚОЧАМИЗ?

Дорихона, озиқ-овқат ёки қурилиш моллари дўконига бормайлик, албатта, бирор маҳсулот харид қилишдан аввал ишлаб чиқарувчи давлат билан қизиқамиз. Бирор номдорроқ хорижий мамлакат номи айтилса-ку, яхши. Борди-ю, “Ўзимизда чиқарилган” деган сўз қулоққа чалинса, худди тарвузи қўлтиғидан тушган инсондек растанинг кўркини бузмаслик учун уни жойига қўямиз.

Нега, ахир мустақил бўлганимизга, бозор иқтисодиётини танлаб, ишлаб чиқариш соҳасини йўлга қўйганимизга озмунча вақт бўлмади-ку?!

Яқинда дорихонага ишим тушиб, шифокор ёзиб берганларининг нарх-навоси билан қизиқдим. Чилонзор туманидаги “арзон” дорихоналардан бирида “Ц...” антибиотигининг бир флакони 2600, 2700, 2800 сўмга сотилаётган экан. Мен ҳам барча ҳамюртларимиз сингари фармацевтдан:

– Қаерда ишлаб чиқарилган? – деб сўрадим.

– Ўзбекистонда чиқарилгани – 2600, Украинаники – 2700, Росиядан келгани эса 2800 сўм.

Турган гапки, Россияда ишлаб чиқарилганини харид қилдим. Чунки бир йили ўзимизда ишлаб чиқарилган антибиотикни қабул қилиб, аллергияга ҳам қарши даволангандим. Шифокорим ҳам: “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганини харид қилманг: яхши эффект бермайди”, деб қайта-қайта тайинлаганди.

Шу ўринда мени бир савол ўйлантириб қўйди. Россия, Украинадан келадиган дори-дармон шунча йўлни босиб, уларни тарқатувчи фирмаларнинг қўлидан ўтиб, пойтахтдаги аптекада 2800 га сотилса-ю, ўзимизда ишлаб чиқарилгани 2700 сўм бўлса?! Сифати хорижники билан тенглашолса-ку, алам қилмасди...

– Яқинда қизимни ортопед кўрсатмасига биноан массажга олиб бордим, – дейди танишларимдан бири. – Фармацевт йигитдан “А...” креми беришини сўрасам: “Ўзимизда чиққанидан олинг, арзонроқ, кейин сифати ҳам хорижникидан қолишмайди”, деди. “Гапинг ерда қолмасин, ўзимизникилар ҳам анча илғорлаб кетишди”, деб Тошкентникини харид қилдим. Биринчи кун массаж қилган ҳамширага: “Негадир кремингиз қуриб қоляпти”, деб секингина нолиб қўйдим. Эътибор бермагандим, эртаси куни шеригидан ҳам шу гапни эшитдим. Шунда озгина қимматроқ бўлса-да, хорижникини олсам бўлмасмиди деб, роса ачиндим.

Бир ҳамкасбимда ҳам миллий маҳсулотларимиз борасида хўп қизиқ мисол бор экан.

– Кузда ҳожатхонаю ваннадаги барча санузел маҳсулотларини алмаштиришга қарор қилдик. Пулим бироз камлиги боис бор-йўғи 50 минг сўм арзонига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган унитаз сотиб олдим. Кўриниши аъло, хориникидан ҳеч қолишмасди. Хуллас, орадан бир ой ўтмай, миллий маҳсулотларимизнинг асл қиёфаси ошкор бўлди. Биринчи бўлиб душ илгич ўртасидан чирс этиб синиб тушди, кейин жўмраклардан чакиллаб сув оқа бошлади. Ишонасизми, унитаз ғилофи уч ой деганда бутунлай синиб кетди. Эсиз, шунча пул, уни ўрнатишга кетган вақт... Ўшандан буён ўзимизда чиқарилган маҳсулотни харид қилмасликка жиддий аҳд қилдим. Бизнинг тадбиркорлар уриб қолишга жуда уста.

Ана энди эътиборингизни бозор расталаридаги яна бир оддий мисолга қаратмоқчимиз.

Тошкентда ишлаб чиқарилган шоколад конфетининг ўртача нархи 25 – 30 минг сўмгача. Кўриниши аъло, ҳар қандай дастурхоннинг файзи бўла олади. Қозоғистон ёки Россияда ишлаб чиқарилган шоколад маҳсулотларининг ўртача нархи ҳам деярли шундай. Нари борса 2-3 минг сўм фарқ қилади. Аммо сифати ер билан осмончалик, ўзимизнинг шоколадларни есангиз, анча вақтгача оғзингиздан ёғнинг ажабтовур мазаси кетмайди. Бизнинг тадбиркорлар узоқни кўзлаб иш қилишади-да...

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан қўшни давлатлар чегаралари очилгач, халқимизга анча енгиллик бўлди. Чунончи, шу кунгача пойтахт бозорларида 70 000 сўмдан сотилган (3 килолик, Россияники) автомат кир ювиш кукунлари нархи бирдан 45 – 50 минг сўмга пастлади. Ўзига хон бўлиб келган ўзимизнинг кир ювиш кукунлари нархи ҳам пастга шўнғиди. Бу ҳол бозор расталарини анча-мунча арзон маҳсулотлар билан тўлдирди.

Миллий маҳсулотлар кўпайиши, харидоргирлиги ва экспорт товарга айланишини ҳар биримиз орзу қиламиз. Тадбиркор бойиса, халққа ҳам манфаати тегади деб, импорт маҳсулотлардан ҳам воз кечишга тайёрмиз. Фақат тадбиркорларимиз “Бўлаверади” фильмидаги қаҳрамон сингари “Мендан кетгунча – эгасига етгунча” қабилида иш тутишмаса бўлгани.

Наргиза МУРОДОВА

3.53 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.53 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.18 / 8
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 6

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Бахтиёр Шералиев 19/04, 19:55

Tanlov uchun tanlangan mavzu aslida juda yaxshi, maqola matnidagi fikrlar ham o'rinli, faqatgina muallif tahlili va takliflari bo'lganda yana ham yaxshiroq bo'lar edi. 27 yillik Mustaqillik yillarida ham kuchli sifat natijasiga erisha olmaganimizda muallif qaysi omillarni sababchi ko'radi, mana shular haqida ham ikki og'iz bo'lsa-da yozish lozim edi. P.S. muallifning o'z blogpostini o'zi bahoshi chetdan chiroyli ko'rinmaydi.

3.5 Давронбек Тожиалиев 25/04, 15:40
3 Қаҳрамон Асланов 26/04, 15:59
4 Олимжон Солижон ўғли 26/04, 21:23
3.5 Тўлқин Юсупов 06/05, 00:11
3.5 Мансур Тангишов 13/05, 15:18
4 Музаффар Назаров 15/05, 22:07
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05, 02:27
4 Шерзод Шерматов 16/05, 16:09
4 Расул Кушербаев 18/05, 08:26
5 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:53
3 Нигора Умарова 19/05, 13:09
5 Умид Гафуров 20/05, 11:13
4 Беҳзод Қобулов 20/05, 13:38
3.5 Иноят Садикова 20/05, 17:33
3.5 Мақсуд Саломов 20/05, 19:26
3 Шунқор Чориев 20/05, 22:17
4 Ботиржон Шерматов 20/05, 22:54
3 Абдумалик Носиров 20/05, 23:35
4 Нодир Закиров 21/05, 04:43
4 Мубашшир Аҳмад 21/05, 08:25
4 Уйғун Ғафуров 21/05, 17:25
4.5 Адҳам Отажонов 21/05, 18:43
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
3 та фикр