Митти "жангчилар"...

4.59 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    4.59 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.62 / 14
  • Муштарийлар баҳоси
    4.55 / 30

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Бахтиёр Шералиев 11/06, 08:32
5 Расул Кушербаев 11/06, 10:20
4 Давронбек Тожиалиев 11/06, 13:13

Яхши видеопост чиқибди. Бироз чўзилиб кетган. Янгича ёндошув бўлганда яна-да гўзал чиқарди.

5 Маҳсуджон Асқаров 11/06, 14:59

Яхши мавзу ёритилибди. Ишларизга ривож.

4 Олимжон Солижон ўғли 11/06, 15:26

Жуда таъсирли чиқибди. Муаллифга меҳнати учун раҳмат.

5 Адҳам Отажонов 11/06, 18:44

Яхши... видео бўлибди... Аллоҳ таоло беморларга шифои комил ато этсин...

4.5 Уйғун Ғафуров 11/06, 19:03

Жуда таъсирли. Лекин уммондан томчи бу лавҳа...

5 Саид-Абдулазиз Юсупов 12/06, 02:05

Ажойиб влог бўлибди. Аслида влогерларнинг заҳмати блогерларникидан анча кўп ва рағбат ҳам шунга яраша бўлиши керак. Муаллифга омад тилайман!

5 Нодир Закиров 12/06, 09:30

Видео материал тайёрлаш ва уни монтаж қилиш қанча вақт олишини жуда яхши тушунаман. Шунча инсонлар билан, мутахассислар ва болалар билан сухбат қилиб, тайёрлаган видео материалингиз учун раҳмат.

4.5 Ботиржон Шерматов 12/06, 11:39

Жуда таъсирли ва профессионал олинган ролик. Мавзу оригинал. Факат давлат томонидан бериладиган ёрдам турлари, кумаклашаётган фондлар ва бундай беморларга ёрдам беришни истаганлар учун туликрок маълумот берилса, жуда яхши буларди. Аслида, бундай мавзудаги роликларни борлиги хам яхшиликка таргиб. Аллоҳ розий булсин.

5 Абдумалик Носиров 12/06, 12:33

Бу касалликда энг ёмон жихати шуки касалликни даволаш ўта қимматга тушади. Молиявий ахволи яхши бўлмаган беморлар эса даво топиш имконияти пасайиб боради.

5 Нигора Умарова 12/06, 15:32

Таъсирли влог чиққан.

4.5 Беҳзод Қобулов 12/06, 19:16

Ажойиб блогпост бўлибди. Узр, видеоблог. Андуҳлар орасида яшаётган болакайлардан нимтабассум билан келажакдаги орзулари ҳақида сўраганингизда, нимагадир сизни ёмон кўриб кетдим))) Ахир, уларнинг келажаги... Аллоҳ билгувчидир, ўзи табиб)) Азиз дўстим, бу видеонинг энг юқори баҳога лойиқ кўрмаганимни қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламан: буларни кўриб, озгина дилим ранжиди дегансиз. Аслида қалбим остин-устун бўлиб кетди, десангиз ҳақиқатга мос тушарди. Сиздаги ярашиқли табассум влогнинг умумий кайфиятига, мақсадга хизмат қилмаяпти. Мен бир оддий томошабин, қолаверса, ҳакам сифатида, ушбу влогни сизнинг жўшқинлик, кўтаринкилик руҳи устивор бўлган овозингизда кўришга оғриндим. Влогга маҳзунлик етишмаяпти. (Ва яна: агарда маҳзунлик бундан-да зиёда бўлганда, кўпчиликнинг юрак-бағрини хун қилган бўлардингиз!) Балки, сиздан алоҳида бир гуруҳ ишлайдиган ТВ даражасидаги профессионалликни талаб қилишим нотўғридир. Эййй.., билмадим..,кўнглим ағдарилиб кетди.., бирон гап келмаяпти. Ҳеч кимни бу дардга ошно қилмасин... Соғ бўлинг!

4.5 Қаҳрамон Асланов 12/06, 19:23

Жуда таъсирли видео бўлибди. Аллоҳ шифо берсин ҳамма беморларга.

5 Умид Гафуров 12/06, 22:01

Фойдали видео ва долзарб мавзу. Видеонинг сифати аъло. Кўрсатув даражасида тайёрланган.

4.5 Мақсуд Саломов 12/06, 23:17

Ancha mehnat qilganingiz ko'rinib turibdi. Video uchun rahmat. Lekin vlogda biroz kreativlik yetishmagan, videoning katta qismi televideniyada namoyish etiladigan ko'rsatuvlardek taasurot qoldirdi.

4 Тўлқин Юсупов 13/06, 00:11

YouTubedagi kanalingizni va undagi videolaringizni ko‘rib chiqdim imkon qadar. Lekin negadir sizdan shu postdagi jiddiyroq kontent kutgandim. Bu ishingiz ancha yaxshi chiqibdi: video/kamera sifati, effekt va o‘tishlar yomon emas. Ko‘tarib chiqqan mavzuyingiz, ayniqsa, dardli bolajonlarimizga doim ta’sirlanaman. Ular doim yordamga, e’tiborga muhtoj. Vlogingizdagi imom-xatib aytgandek, ular bizga, ota-onasiga sinov. Ularni doim sabr bilan parvarishlashimiz kerak. Finalga chiqqaningiz bilan tabriklayman. Ishingiz yoqdi. Lekin final ichida hammada kuchli bo‘lishingiz biroz mavzu dolzarbligi va ko‘lamligi kamlik qilgan. Chempionatdan keyin YouTube kanalingizni kuzatib borishga vada beraman va hamkorlik uchun bir-ikkita loyihalarni taklif qilib ko‘raman sizga.

5 Музаффар Назаров 13/06, 00:40
4.5 Шерзод Шерматов 13/06, 00:45
5 Мансур Тангишов 13/06, 01:55

Juda ta'sirli chiqibdi. Muallif ancha vaqt va mehnat sarf qilgani ko‘rinib turibdi. Shunday dolzarb mavzulardagi vloglar ko‘paysin.

5 Мубашшир Аҳмад 13/06, 05:24

Мавзу яхши баҳога лойиқ бўлиши билан бирга, бошқа блогерларга нисбатан кўпроқ куч ва меҳнат сарфлангани учун баҳони аъло қўйдим.

5 Иноят Садикова 13/06, 06:32

Gap yo'q! Qani edi jamiyatimizning ijtimoiy zaif qatlamlarining barchasi haqida shu kabi videopost bo'lsa! Rahmat.

5 Шунқор Чориев 13/06, 11:42
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
9 та фикр