Малака оширишми ёки “давления” оширишми?

Isroil Tillaboev
Ярим финал

Мен жорий йил апрел ойида педагогик фаолиятимда 3-марта малака оширишга бордим. Қуйида малака оширишнинг янги тизими ҳақида ўз мулоҳазаларимни баён қилишни мақсад қилдим.

Ислоҳотнинг бошланиши

2017-йил 26-сентябрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Эндиликда собиқ “Малака ошириш институтлари” янги ном билан, яъни “…. Университети Ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий маркази” деб номланди. Олий ўқув юртлари ўзлари етиштириб чиқарган кадрларга “ўзлари жавоб бериши” учун яхши ўйланган қарор, нима дедингиз?

Қарор чиқди, урра урра!

Олий таълимдагилар қарордан сўнг малака оширишнинг олий ўқув юртларига ўтказилишини институт ва университетларга янги студентлар инъом қилинди, деб тасаввур қилишди шекилли. Буни январь ойидан бошланган янги турдаги малака ошириш тизимидан ҳамма ҳис қилди, тўғрироғи ҳис қилдиришди!

Ўзим апрель ойида янги тизим жорий бўлганига 3 ой ўтиб малака оширишга бордим. Бу мулоҳазаларнинг барчасини бир тингловчининг кузатувлари деб тушунасиз.

Малака оширишнинг биз умумтаълим мактаб педагогларига жорий қилинган тизими айтишларича олий ўқув юртлари педагоглари учун 3 йилдан буён қўлланилмоқда экан. Тингловчи учун 3 та шарт қўйилади:

1) Ўзининг 5 йиллик фаолияти давомидаги натижалари акс эттирилган пoртфолиони махсус сайтдаги ўз саҳифасига жойлаш (максимал балл 20 балл);

2) Ой сўнгида масофавий топширилувчи чиқиш тестини ечиш (максимал балл 60 балл);

3) Якуний аттестация, яни битирув малакавий иши ёзиб ҳимоя қилиш (максимал балл 20 балл).

Педагог-тингловчи шу босқичларни бир ой ичида бажариши лозим. Партфолио ва чиқиш тести иккаласидан 44,8 балл (60%) дан кам балл йиққанлар якуний аттестацияга қўйилмайди. Хуллас янги тизим шартларида шундай белгиланган.

Ҳисоб биру ўн: олдинда шошма шошарлик!

Энди бу тизимнинг ютуқ ва камчиликлари хақида гапириб ўтсам:

Ютуқлари шундан иборатки, педагог-тингловчиларни баҳолашнинг инсон омилига боғлиқ жойларидан иложи борича воз кечилган, бу порахўрлик ва коррупцияни олдини олишга хизмат қилади. Тингловчи ўз харакати билан кўзланган бални йиғиши мумкин, бу асосий фактор.

Яна бошқа ютуқлари - ...

Ушбу нуқталар ўрнига ютуқларни ёзишни роса истадиму, афсуски бошқа тополмадим. Билмадим, мени яқиндан таниганлар оптимист деб билишар эди, шунда ҳам мақташга бошқа нарса тополмаяман, мени кечиринглар.

Ишдаги хатони топиш – ҳали бу ўша ишнинг буткул норасо эканлигини исботлаш эмас.

В.Г.Белинский

Камчиликлари хақида эса афсуски кўплаб гапириш мумкин. Ҳар бир камчиликка ўзимнинг мукобил таклифларимни келтирмокдаман.

Биринчидан, портфолио тўлдириш сайти янги тизим ишга тушганига мана 4 ой бўлаётган бўлсада талабга жавоб бермайди, сайтга телефондан кириш жуда оғир, ҳолбуки Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчиларининг асосий қисми интернетга телефон воситасида киришга ўрганган, сайт эса бунга қониқарли жавоб бера олмайди.

Иккинчидан, pf-xtxmom.bimm.uz сайтини алоҳида, соддароқ ном билан очишса бўлмасмиди, балки бу унчалик аҳамиятсиздек туюлар, лекин масалан мен бир ой ичида ҳам тўлиқ ёддан ёза олмай интернет браузеримнинг манзиллар панелидан топиб кириб юрдим, ҳаммани кузатдим: бирма-бир, ҳарфма-ҳарф ҳижжалаб териб кирмоқда сайтга.

Мақсадни тезроқ тушунтирувчи катакчалар

Портфолио тўлдириш низоми билан танишамиз:

Тингловчининг фаолият турлари

Фаолият миқиёси

Жамғариш усули

Балл

Максимал балл

1.

Фаолият натижаларининг эътироф этилганлиги (Давлат мукофотлари, унвонлар, кўкрак нишонлари, гувоҳномалар нусхаси ва фахрий ёрлиқлари)

Республика миқиёсида

Барча баллар йиғиндиси

0,7

1,5

Вилоят (шаҳар) миқиёсида

0,5

Туман миқиёсида

0,2

Муассаса миқиёсида

0,1

2.

Ташкил этилган ва муҳокама қилинган очиқ дарслари ёки очиқ машғулотлари (ҳар ўқув йилида камида 3 марта (МТМ учун камида 2 марта). Олдиндан эълон қилинган муаммо ёки инновация мавзуси бўйича тузилиб тасдиқланган жадвал, очиқ дарс ёки машғулот ишланмалари, педагогик ёки методик кенгаш йиғилиши қароридан кўчирма (муҳрланган)

Вилоят, туман (шаҳар) миқиёсида

Барча баллар йиғиндиси

0,7

1,0

Муассаса миқиёсида

0,3

3.

Дарс машғулотларини кузатиш ва таҳлилини олиб бориш (ҳар ўқув йили учун алоҳида маълумотнома)

34 соат ва ундан ортиқ дарс таҳлил қилинганда (МТМ учун 12 соат)

Баллардан фақат биттаси

1,0

1,0

22 — 30 соат дарс таҳлил қилинганда (МТМ учун 8-10 соат)

0,7

12 — 20 соат дарс таҳлил қилинганда (МТМ учун 5-7 соат)

0,3

4.

Таълим олувчиларнинг ўқув фанидан ўртача рейтинг кўрсаткичлари (Синф журналлари (МТМ учун назорат синовлари) асосида маълумотнома)

86 — 100 фоиз

Баллардан фақат биттаси

2,0

2,0

71 — 85 фоиз

1,0

56 — 70 фоиз

0,5

5.

Ўқитувчининг “Йил ўқитувчиси”, “Йил тарбиячиси” ва бошқа турли кўрик-танловлар ва мусобақаларда иштироки (диплом, сертификат, гувоҳнома, фахрий ёрлиқлар)

Республика миқиёсида

Баллардан фақат биттаси

1,0

1,0

Вилоят, туман (шаҳар) миқиёсида

0,7

Муассаса миқиёсида

0,5

6.

Таълим олувчиларнинг “Билимлар беллашуви”, фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, бадиий кўрик ва танлов, кўргазмалардаги иштироки (диплом, сертификат, гувоҳнома, фахрий ёрлиқлар)

Халқаро ва Республика миқиёсида

Баллардан фақат биттаси

2,0

2,0

Вилоят миқиёсида

1,5

Туман (шаҳар) миқиёсида

1,0

Муассаса миқиёсида

0,5

7.

Илғор педагогик иш тажрибаларини ўрганганлиги ва иш тажрибасини оммалаштирганлиги (тегишли ташкилотлар ёки муассаса педагогик кенгашидан маълумотнома)

Республика миқиёсида

Барча баллар йиғиндиси

0,6

1,5

Вилоят, туман (шаҳар) миқиёсида

0,5

Муассаса миқиёсида

0,3

8.

Қисқа муддатли малака ошириш курслари ва масофавий курслар, семинар-тренинглар, вебинарларда қатнашиши ва тажриба орттириши (Диплом, сертификат ва маълумотномалар нусхалари)

Халқаро миқиёсда

Барча баллар йиғиндиси

1,0

2

Республика миқиёсида

0,7

Вилоят, туман (шаҳар) миқиёсида

0,3

9.

Илмий-тадқиқотлар олиб бориши, инновацион фаолияти ва жамоат лойиҳаларидаги иштироки (диплом нусхаси, илмий-тадқиқот мавзусининг тасдиқланган бюлетень сонидан нусха, лойиҳада иштироки бўйича маълумотнома)

Илмий даражаси мавжуд

Баллардан фақат биттаси

1,0

1,0

Илмий тадқиқот мавзуси тасдиқланганлиги

0,5

Лойиҳада иштироки бор

0,5

10.

Чоп эттирилган илмий, услубий ва оммабоп мақолалари ёки чоп этилган илмий ва амалий конференциялардаги тезислари (Газета ва журналдаги мақоланинг сканерланган нусхаси ёки электрон газета ва журнал манзилига иқтибос, тезиснинг сканерланган нусхаси)

Халқаро миқиёсда

Барча баллар йиғиндиси

0,8

2

Республика миқиёсида

0,6

Вилоят (шаҳар) миқиёсида

0,4

Туман миқиёсида

0,2

11.

Нашр этилган дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма, услубий тавсиялар ва услубий кўрсатмалар ёки яратилган ва тегишли сайтларга жойлаштирилган электрон таълим ресурслари (адабиёт титуль варағининг сканерланган нусхаси ёки электрон ресурсга иқтибос ёки патент-гувоҳнома)

Дарслик

Барча баллар йиғиндиси

1

2,0

ўқув ёки услубий қўлланма

0,6

услубий тавсия, кўрсатма

0,2

дастурий маҳсулот

0,2

12.

Олиб бораётган тўгараклари (ҳар йили камида биттадан) (муассаса томонидан берилган маълумотнома)

Муассаса миқиёсида

Фақат битта балл

0,5

0,5

13.

Ўқитувчилар учун ўтказилган турли ўқув курслари, методик хизматдаги ташкилотчилик, тренерлик фаолияти (тегишли идора ва муассасанинг буйруғи ва маълумотномаси)

Республика миқиёсида

Барча баллар йиғиндиси

0,7

1,5

Вилоят, туман (шаҳар) миқиёсида

0,5

Муассаса миқиёсида

0,3

14.

Таълим бериш воситалари ҳамда шаклларини мақбул равишда танлаганлик, тавсия этилган илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллаши (Муассаса раҳбарияти ёки ХТБ томонидан берилган маълумотнома)

Муассаса миқиёсида

Фақат битта балл

1,0

1,0

Жами тўплаш мумкин бўлган балл:

20

Педагогнинг ўтган беш йил давомида қилинадиган ишларини қамраб олишга харакат қилинган. Қисқасиаввало ўқитувчи беш йил давомидаги архивини титади, агар йўқотган ёки йиғиб бормаган (ҳозир ҳамма шу аҳволдалигини кўриб турибман) бўлса бошқатдан “ясайди”, хуллас топади, иложи йўқ!

ЧБР- Чекланган баллар ресурси

Портфолиода бериладиган баллар - қилинган ишлар ҳажми, кўлами, аҳамиятига мутаносиб берилса яхши бўлар эди. Тушунтираман: мисол учун ўқувчим 5 йил давомида бир марта туманда совринли ўрин олган, бошқа бир устоз, дейлик сизнинг (яхши ўқитувчини ўрнига сизни қўяйлик яхшиси) шу беш йил давомида ҳар йили 2 тадан жами 10 та ўқувчингиз туманда ғолибликни қўлга киритган, низомнинг 6-бандида фақат биргина сертификат сўралган, демак мен ва сиз иккимиз туман миқёсидаги бандга кўра бир хил – бир баллдан оламиз: сизнинг 9 та ўқувчингиз қаерга кетди? Хўп айтайлик энг камида сизнинг ўқувчиларингиз ҳар йили туманда биринчиликни олган ҳолда вилоят босқичида совринли ўринни қўлга киритмас, у ҳолда ҳеч йўқ 6-банднинг 3-қисмига мос туман миқёсида 1 баллдан 10 балл жамғаришингиз керак эди, аслида эса Низомда максимал баллга 2 баллик чеклов ўрнатилган, демак сиз 8 балл ютқазяпсиз. (вилоятда ёки Республикада шу йиллар мобайнида ўқувчингиз ғолиб бўлган бўлса бундан катта натижада ютқазасиз…)

0,7 баллик сурат

Шунингдек сиз ҳар йили туман, вилоят, ана боринг Республика миқёсидаги фаҳрий ёрлиқларни олгансиз, дейлик сизда 5 та туман (1 балл), 3 та вилоят (1,5 балл), 2 та Республика миқёсидаги (1,4 балл) фаҳрий ёрлиғи бор. Буларнинг қиймати баҳоланса, шу фаҳрий ёрлиқларнинг ўзидан 3,9 балл жамғаришингиз лозим. Лекин Низомда ҳар бир босқичдан биргинаси қабул қилинади ва ёки умуман олганда максимал 1,5 балл жамғариш чеклови ўрнатилган. Бу бандда яна ютқазяпсиз! Худди шундай чеклов сабабли сиз 10-бандда ҳам анчагина балл ютқазишингиз мумкин (газета ва жуналлардаги мақолалари туфайли).

Таклифим, дейлик ўқитувчи мана шундай ўзи ва ўқувчилари натижалари орқасидан кўпроқ балл йиғиш имконияти борми, марҳамат, чекловни олиб ташлансин, бу унинг 5 йиллик асосий мехнат натижалари ахир!

Шартмас шарт

Низомнинг 2-ва 4-бандларини холис тўғрилигини текшириш иложи йўқ, масалан тингловчи синф ўқувчиларининг умумий рейтингини осмондан олиб ёзмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди ёки дарсларни таҳлил қилиш ўзи шундоқ ҳам бир йилда 34 соат мажбурий қилиб белгиланган, уни бажарилиши мактаб раҳбарияти назоратида.

Таклифим - ушбу бандларни тўлиқ олиб ташланиши керак.

Оворагачиликтуркумидан бир лавҳа

Бир балл?! Хазиллашяпсизми?!!

Ўқитувчи дарслик ёзиши ва уни чоп этиши унинг бутун педагогик фаолиятидаги энг юқори чўққиси деб биламан. Энг яхши, кучли педагоггина дарслик яратишга жазм қилади. 11-бандда дарслик чоп эттирган ўқитувчига атиги бир балл берилиши жуда кулгули-да энди, оғайни! Бу хизмат камида 10 баллдан юқори балл берадиган даражадаги иш!

Таклифим тушунарлидир :)

Топиб келдингми - сайтга ур

Юқоридаги фикрларим партфолио тўлдириш Низоми ҳақида, лекин энг асосий муаммо шундаки, партфолиони тўлдирилгач уни текшириш тизими пухта ишлаб чиқилмагани унинг барча ижобий томонларини ювиб кетиши мумкин. Сайтда белгиланган фаҳрий ёрлиқлар ўрнига хоҳлаган фаҳрий ёрлиқлар, ҳаттоки ўзингизнинг табиат бағрида тушган суратингизни қўйсангиз ҳам қабул қилаверади (ишонмасангиз шу ой малака ошираётган танишингиз билан саҳифасига кириб синаб кўринг), ҳар бир тингловчининг жойлаган маълумотлари барибир инсонлар томонидан қайта текшириб чиқилмоқда, бу эса малака ошириш марказларида ишловчи ходимларга катта юклама орттирилишга олиб келган, ҳар ойда минглаб келиб кетувчи тингловчиларнинг саҳифасини текшириб чиқишга улгуриш қийин деб ўйлайман. Шу ишни фақат компютер (робот) текширувига юклаш масаласида бош қотирилмаса юқорида айтганимдек бу маълумот киритиш шунчаки ажиотаж тарзда, учраган қоғозни жўнатиб балл йиғиб кетадиган оддий бир ортиқча юмуш, юмшоқ қилиб айтганда дахмаза бўлиб қолаверади.

Бу борадаги таклифимни биргаликда қуйироқда ёзаман.

“Ҳожатбарорлар”

Шу ўринда яна бир масала борки бу борада бирон нима дейиш ноқулай, яъни кўплаб тингловчилар интернет тармогига кириш имконияти бўлмай партфолиони тўлдириш учун 25-30 минг сўмдан хизмат хақи эвазига маълумотларини сайтга жойлаштиришга мажбур бўлишмоқда (ўзининг ҳамма маълумотларни беради, фақат сайтга шунчаки жойлаштириб беришга). Бу ҳолга бирон нима деёлмайман, бозор иқтисодиёти, талабга яраша таклиф, ўзи киритса ҳам бўлади, дейишингиз мумкин, лекин барибир бу ҳам ҳар ой бўлиб ўтаётган воқелик, ҳамманинг ҳам AКТ соҳасидаги кўникмаси бир хил эмас, айниқса бунда ёши катта устозлар кўп қийинчиликка учраётганига гувоҳмиз.

Истамай мутолaа қилаётган талаба-қанотсиз қуш.

Саъдий

Мана шу каби ноқулайликлардан осонроқ ечим сифатида партфолио тўлдириб интернет тармоғига жойлаштириш тизимига таклифим, одатда партфолио сайтида тингловчилар шахсий ойнаси тингловчилар малака оширишга келгач ҳар бирига очилмоқда. Натижада тингловчи ушбу бир ой давомида тезкорлк билан бутун 5 йиллик натижаларини, қоғоз ҳужжатларини мактаб ва Халқ таълими бўлимларига бориб йиғиш, ўз навбатида сайтга жойлаш, дарсларда ҳам қатнашиш вазифалари тиғиз вақтда улгуриши талаб қилинмоқда. Таклифим, шу шахсий саҳифаларини ҳар бир педагогларга ҳали малака оширишга келмасдан туриб (неча йилдан кейин келишидан қатъий назар) очиб берилса, педагоглар ўз навбати етиб малака оширишга келгунча уни тегишли сўралган ҳужжатлари билан тўлдириб, ҳали малака оширишга келмасдан туриб ундан қутулиб, бемалол нечадир баллни хотиржам, шошма шошарлик, ортиқча маблагни бировга бермасдан ўзи тўлдириб йиғиб келади. Бунда малака оширишда қолган вақтида кўнгил хотиржам ўқиб ўрганиб кетишига шароит яратилади. Ўқитувчилар базасини тармоққа киритиб олишга мактаблардаги информатика фани ўқитувчиларнинг бир марталик ёрдамидан ҳам фойдаланса ҳам бўлади.

Шу нарса равшанки, турмуш учун фойдали бўлган предметларнинг беистисно жамини эмас, ҳақиқатан зарурларини ўрганмоқ лозим.

Aрасту

Энди малака оширишнинг дарс ва тест жараёнига тўхталсак, малака оширишнинг олий таълим тизимига ўтганлигини худди институтдагидек ўқитиш деб ўйлаганлар диққатига, курсларингизга тингловчи бўлиб бораётган устозлар ичида 20-30 йиллик педагогик тажрибага эга устозлар ўтирибди, кечагина 3 та “блок”дан тест топшириб ўтган ёш йигит-қизлар эмас! Низомни ишлаб чиққанлар асосий мақсадни мактаб ўқитувчисининг малакасини ошириш, ўз касбий билим ва тажрибасини бойитишга эмас, худди институт даврида ўқиб, кейинчалик мактабда ҳеч керак бўлмаган фанларни шу бир ой ичида яна қайта мажбурий ўқитишга мақсад қилгандек. Ҳа афсуски мажбур бўлдик, чунки шу фанлар бўйича ой охирида чиқиш тестлар олиниб ундан ўтиш учун албатта бу фанлардан берилган тестларни тўлиқ ёдлаб чиқиш керак бўлди. Фикру хаёлимиз тестда бўлдики, бу тестдан ўтиш учун дарсларда ҳам фақат тест ёдлаб ўтиришга мажбур бўлдик, эътиборингизга тестлардан намуна келтираман:

1.Темперамент типларини гормонал система билан бошқариладиган тана хусусиятлари билан тўғридан тўгри боғлиқ деб классификациялаган олим ким?

A) Шелдон Б) Павлов C) Кречмер Д) Aристотел

2.“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг 194-бандига мувофиқ 2017-йил давомида саноатда 5440 та лойиҳа асосида неча мингта иш ўрни яратилиши кўзда тутилган?

Бунинг устига турли жойлардан йиғилган ушбу тестларда ҳар бир тингловчига тушаётган 60 тестдан 2-3 таси хато тестлар эканлиги дард устига чипқон бўлмоқда.

Диққат билан ёдланг

Мана шундай турдаги юзлаб тестларни ўқиб чиқдик, лекин булар мактабда ас қотадими, деган саволга ҳалигача жавоб тополмадим, балки эртага бу ҳақда менга ҳам мутасаддилар бир дунё сабаблар билан раддиялар беришар, (яқинда раддия берган “ҳаваскор блогер”га салом) лекин ўшанда ҳам бу савол жавобига қониқмасам керак. Мактабда ўқувчиларга билим бериш даврида математика (ёки бошқа) фани ўқитувчисига бундай тестларни ёдлаб чиқиб имтиҳон топширишга мажбур қилиниш сабабини тушунмадим барибир. Тушунтиролмайсиз ҳам! Ундан кўра ўз фанимиздан кўпроқ фанларни жорий қилиш масаласини қайта кўриб чиқишса яхши бўлган бўлар эди, 25 йиллик фаҳрий устоз бу тестларини ёдлаб ечиб бера олмаса фаҳрсиз ўқитувчига айланадими? Мезон шу тестларми?!

Таклифим, малака ошириш жараёнида педагогнинг хақиқий малакаси ва айнан касбий фаолиятига доир фанларни кўпайтириб, амалий касбий методларини ривожлантиришга хизмат қилувчи тизим ишлаб чиқилсин. Беш йилда бир марта келувчи малака ошириш курсини ҳеч қандай фойдасиз тест ёдлашга сарфлатадиган, ачинарлиси шу тестларни ёдлаб етарли балл топширолмаган ўқитувчини малака ошириш сертификатидан маҳрум қилувчи ушбу малака ошириш Низоми таълимдаги ислоҳотларга, шиддатли тезкор замонга мос кадрларни тайёрлаш учун жавоб бера олмайди.

Ҳали ёш эканмиз, хато ҳам фойдадан ҳоли эмас, фақат уни то қаригунча судраб юрмасак бўлгани?
И.Гёте

Гувоҳи бўлмоқдамизки, Президент ҳам Халқ билан маслаҳатлашиб, муҳокамага қўйиб (11 йиллик тизимни жорий қилиш воқеаларини эсланг) энг маъқбул вариантларни жорий қилинмоқда. Ўқитувчилар ҳам халқнинг энг катта бўғини, шу халқ қатлами учун бирон тизимни танлаш лозим бўлмоқдами, бу нарса хаётга қанчалар мос ва эртага қай даражада фойда келтиради дея шу тизим ичидагилар фикрини тинглашни, камчиликларини тўгрилаб кейин жорий қилишни Халқ таълими, Олий таълим вазирлиги раҳбарларидан шу халқнинг бир вакили сифатида сўраб қоламан. Бу янги тизим фақатгина менга шундай ўта даражада ноқулай туюлган бўлса кошки эди, бундай фикр барча малака оширишга келиб кетган, ўтган 4-5 ой муддатдагиларнинг фикри десам ҳам бўлади, малака оширишга келишга қўрқиб қолганларнинг гувоҳи бўляпмиз, ҳали янгилигидаёқ ушбу тизимни ўқитувчини зўриқтирдиган вариантларидан воз кечиб қулай, шу бир ой ичида келгуси 5 йиллик иш фаолиятида ас қотадиган билим берувчи мақбул тизимни жорий қилишни сўраб қоламан, акс ҳолда бундан кейин келувчи тингловчилар бир ой бу ёзилган низом талабларни бажариб бўлгач, ой охирида мен малака оширдимми, дея ўз ўзига савол бериб қийналмасин, зеро бу оз номи билан МAЛAКA ошириш тизими, асабни эговлаш тизими эмас!

4.46 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    4.46 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.46 / 27
  • Муштарийлар баҳоси
    4.56 / 29

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Бахтиёр Шералиев 30/05, 02:42

Malaka oshirish tizimi aslida nimag ekanligini yaxshi tushunmaydigan, uni muallif aytmoqchi tinglovchilar uchun umuman kerak bo'lmaydigan narsalar bilan to'ldirgan kishilar faoliyat olib borayotgan bunday tizimdan umuman foyda yo'q. Muallifga cheksiz tashakkurlar, ayni sohadagi kamchilik va bema'nigarchilikni juda tabiiy va chiroyli tarzda ifodalab bizga yetkazib berishganligi uchun. Aslida malaka oshirish tizimidagi barcha qog'ozbozlik, test yodlash, chiqish imtihoniyu balo-battarlarni yo'qotish kerak, faqat davomat tekshirilsa bo'ldi. Tinglovchilar yosh bola emas, oliy ma'lumotli pedagog! Ularga sohasining yangiliklari, yangi pedagogik usullar haqida ma'lumot berilsa va tinglovchi pedagoglar orasida tajriba almashinuv yo'lga qo'yilsa bo'ldi. Qatnashdimi, tingladimi unga hujjatini berib ish faoliyatiga qaytatish kerak. Bu soha o'ta kuchli islohotga muhtoj!

5 Абдумалик Носиров 30/05, 09:09

Изоҳ қолдиришни хожати йўқ эдию, лекин автор малака оширишдаги "беъманигарчилик"ларни батафсил кўрсатиб бериши тахсинга лойиқ. Муаммо бу сохани унчалик тушунмайдиган одамга хам тушунарли тарзда баён этилган.

5 Уйғун Ғафуров 30/05, 11:55
5 Расул Кушербаев 30/05, 22:40
4.5 Музаффар Назаров 30/05, 23:55
5 Мубашшир Аҳмад 31/05, 09:50
4.5 Шунқор Чориев 31/05, 10:55
4 Давронбек Тожиалиев 31/05, 11:44
4 Мақсуд Саломов 31/05, 16:32
5 Нигора Умарова 31/05, 16:40

Блогпост муаллифи таълим соҳасида фаолият олиб боргани, шу "об-ҳаводан нафас олгани" учун ҳам ўқитувчининг дардини, таълим ислоҳотида мавжуд камчиликларни чуқур билади. Айтишади-ку, табиб табиб эмас, бошдидан ўтказган табиб деб. Мақола далиллар билан ёрқин ёритилган.

5 Олимжон Солижон ўғли 31/05, 17:40
5 Мансур Тангишов 31/05, 18:15

Ҳақиқатда долзарб мавзу кўтарилибди. Президентимизнинг аттестация қилаётганларнинг ўзи ким деган саволлари эсимга тушиб кетди. Афсуски номига иш қилиш, асл мақсад бошқа жойда қолиб умуман бошқа вазифаларга ўтиш кўп жойларда анъана бўлиб улгурган. Муаллифнинг ёзиш услуби ва таҳлили ўзига хос. Ечимлар ҳам берилган. Лекин, жадвал берилмаса ҳам мазмун ўзгармасди. Қисқартириш учун кўпроқ инфографикадан фойдаланиш керак.

5 Иноят Садикова 31/05, 19:04

Tahlil, illyustraciyalar, bo'limlarga bo'lib o'qishli qilinganligi - hammasi joyida. Rahmat.

5 Маҳсуджон Асқаров 31/05, 21:20
5 Саид-Абдулазиз Юсупов 01/06, 02:01

Муаллифнинг отасига раҳмат!

5 Беҳзод Қобулов 01/06, 09:23
4 Қаҳрамон Асланов 01/06, 11:35

Ҳаммани ўйлантирадиган муаммо эмас.

5 Тўлқин Юсупов 01/06, 12:57
5 Шерзод Шерматов 01/06, 15:45
5 Адҳам Отажонов 01/06, 19:05
5 Умид Гафуров 01/06, 20:41
5 Нодир Закиров 01/06, 21:43
5 Ботиржон Шерматов 02/06, 14:46

Ижтимоий ахамияти юкори, имловий хатолардан холи, расм ва жадвалдан фойдалинилган, муаллифнинг шахсий фикри мавжуд, тахлил ва таклиф берилган.

Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
36 та фикр