Мактабларда тадбирларни тартибга солиш вақти келмадими?

Нодавлат таълим соҳасида ишлайман. Фаолиятим давомида ўқувчиларимнинг турли тадбирларда жалб қилинавериши уларнинг фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатишига кўп марта гувоҳ бўлганман. Бир сафар тадбир сабабли қўшимча машғулотларга қатнаша олмаса, бир сафар берилган топшириқларни бажармай келади. Ўқувчининг юз-кўзида билимга ташналик, иштиёқни кўрасиз, лекин ҳар хил тадбирлар сабабли улар ҳам ўзларининг асосий вазифаси – билим олишга вақт ва куч ажрата олмай қолаяпти.

Тўғри, бир қараганда тадбирлар ҳам бекорчиликдан ёки кўнгилхушликдан ўтказилмайди. Улар ҳам таълим-тарбиянинг узвий қисмига айланган. Лекин «Шурикнинг саргузаштлари» фильмидагидек ғишт заводига ҳам, асфальт пиширишга ҳам, карам теришга ҳам фақат бир неча ўқувчини жалб қилиш тўғрими, адолатданми?

Кузатувларим, суриштирувларимдан шу нарса маълум бўлдики, мактабларда ўқувчилар ҳатто дарс вақтида ҳам тадбирларга тайёрланиш ёки иштирок этиш, энг камида томошабин бўлишга чақиртирилади. Тадбир ташкилотчилари, ўқитувчиларнинг улардан кейин бир дунё қоғоз-ҳужжатлар, баённомаларни тўлдириши, буклетлар, расмли ҳисоботларни тайёрлаши ва уларни «тепа»га жўнатиш каби машмашалар билан банд бўлишини айтмасам ҳам бўлади.

Ўқувчининг дарс давомидаги ва дарсдан ташқари вақти тадбирларга тайёрланиш учун сарфланишини йил бошидан умумий ҳисоблаб ўтсак. Январнинг бошида Ватан ҳимоячилари куни (мактабдаги байрам тантаналаридан ташқари турли ҳарбий қисмларга саёҳатлар, ҳарбий хизматчилар билан учрашувлар, фахрийлар уйларига зиёратлар ваҳоказолар). Сўнгра февраль ойида Навоий ва Бобур таваллуди, мартда 8 март ва Наврўз, апрелда Амир Темур таваллуди, май ойида Хотира ва қадрлаш куни, сўнгги қўнғироқ. Ўқув йили бошида ҳам кўплаб байрам ва муҳим саналар, таваллуд кунлари ва бошқалар. Булар ҳали фақатгина расмий нишонланадиган байрам тадбирлари. Улардан ташқари катта-кичик тадбирлар, мусобақалар, кўрик-танловлар... Бу саналар ўқув йилининг деярли ҳар ҳафтасида бор, десам адашмаган бўламан. Энди адолат билан айтинг: ўқувчи (асосан бармоқ билан саноқли аълочи ўқувчиларга тааллуқли) қачон бор фикру хаёлини дарс қилиш, илм эгаллаш, қолаверса қўшимча машғулотларга қарата олади? Ҳозирги ҳолатда бунга асло кўзим етмайди.

Таълим муассасаларидаги узлуксиз тадбирлар натижасида бў сўзнинг мазмуни тамоман йўқолиб, унинг ўрнини мажбурий иштирок эгаллаган. Тадбирга иштирокчилар мажбуран қатнашяптими, демак, у етарли даражада жозибадор, қизиқарли ва манфаатли эмас, шунингдек, тадбирлар ташкилотчилар томонидан етарли даражада молиялаштирилмайди, иштирокчилар етарлича рағбатлантирилмайди. Фақат фахрий ёрлиқ билан қаноат қилишади.

Шуларни ҳисобга олиб, таълим муассасаларида ўқувчилар учун мўлжалланган тадбирларни ўтказиш масаласини қайта кўриб чиқиш вақти келди, деб ўйлайман. Улардан бутунлай воз кечиш керак, демоқчимасман. Маърифий, таълимий, ривожлантирувчи, спорт ва кўнгилочар тадбирлар, байрамларнинг нишонланиши жуда фойдали. Аммо уларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш мутлақо дарсларга таъсир кўрсатмаслиги, қатнашчи-ўқувчилар шу сабаб дарсдан озод қилинишига мутлақо чек қўйилиши шарт. Ҳаттоки фан олимпиадалари, билимлар беллашувлари каби танловларга ҳам таълимдан узилмаган ҳолда тайёргарлик кўришни таъминлаш керак, чунки давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларидаги барча мавзулар ўқувчилар, уларнинг келажаги учун зарур бўлиб, барчаси ўз вақтида эгаллангани мақсадга мувофиқ. 

Иккинчидан, тадбирларга хоҳ ташкилотчи, хоҳ иштирокчи, хоҳ томошабин сифатида қатнашиш ихтиёрий бўлиши, унда қатнашишни истамаган ўқувчиларга ҳеч қандай босим ўтказилмаслиги зарур. Бу эса юқорида айтганимдай, тадбирларни жозибадор, қизиқарли, фойдали бўлиши учун ўқитувчилар ва ташкилотчилар бош қотириши керак бўлади. Масалан турли лотореялар, концертлар, викториналар, совғалар уюштириш мумкин.

Тадбирлар сонини оптималлаштириш, уларнинг хилма-хиллигини таъминлаш, турли тадбирларга бошқа-бошқа иштирокчиларни жалб қилиш орқали аълочи ва фаол ўқувчилар зиммасидаги юкламани камайтириш вақти келди. Ва албатта ўқувчиларни қайсидир жараёнга жалб қилишда уларнинг мактабдан ташқари таълим олиш ҳуқуқига эга экани ҳам инобатга олиниши керак. Боланинг ота-онаси пул тўлаб, фарзандининг қайсидир йўналиш бўйича қўшимча билим олишини истаяптими, ўқувчи ҳам бунга рағбат билдираяптими, унинг қизиқишлари, манфаатлари ҳурмат қилиниши, мактабдан ташқари таълимга иккинчи ёки учинчи даражали деб қаралмаслиги керак.

3.54 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.54 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.16 / 4
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 1

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Бахтиёр Шералиев 20/05, 15:32

Avval boshda maqola unchalik yoqmagandek tuyuldi. Muallifning nodavlat tashkilotda faoliyat yurtishlari va maqola so'nggidagi gaplaridan barchasini tushundim. Hurmatli muallif, men ham ayni Siz his qilgan holatni Sizning o'rningizda turin his qilganman va hozir sizni tushunmoqdaman. Olib chiqqan mavzuyingiz o'ziga xolos ma'lum bir yosh davlarga taalluqli ijtimoiy ahamiyatga ega masala hisoblanadi. Bu borada albatta tegishli mas'ullar o'ylab ko'rishlari lozim. Omad tilayman.

4.5 Ботиржон Шерматов 20/05, 17:53
4 Умид Гафуров 20/05, 18:15
3 Шунқор Чориев 20/05, 20:15
4 Мақсуд Саломов 20/05, 20:27
3.5 Қаҳрамон Асланов 20/05, 20:29
3 Музаффар Назаров 20/05, 21:15
4.5 Тўлқин Юсупов 20/05, 21:30
2.5 Абдумалик Носиров 20/05, 22:28
4 Мубашшир Аҳмад 20/05, 22:38
3.5 Маҳсуджон Асқаров 20/05, 22:54
5 Иноят Садикова 21/05, 01:18
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 21/05, 02:32
4.5 Нодир Закиров 21/05, 05:22
4 Шерзод Шерматов 21/05, 06:34
3.5 Давронбек Тожиалиев 21/05, 10:21
3 Мансур Тангишов 21/05, 10:31
4.5 Уйғун Ғафуров 21/05, 12:32
3.5 Нигора Умарова 21/05, 13:20
4 Олимжон Солижон ўғли 21/05, 13:53
4 Адҳам Отажонов 21/05, 18:41
3.5 Беҳзод Қобулов 21/05, 19:24
3.5 Расул Кушербаев 21/05, 22:08
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр