Маъсулият

Baxtiyor Ahmad
Саралаш

Немисларга, кун чиқар диёр аҳлига ҳамиша ҳавас қилганман. Уларнинг шунчаки гапирмасликларига, ваъда бердиларми, энди унинг рўёби учун имконлариданда ортиқроқ ҳаракат қилишларига бир қойил қолсам, қайсидир сабабга кўра ваъдалари бажарилмай қолса узр сўрашлари, вазиятларини ҳар қандай ҳолатларида тушинтириб беришларига яна бир таҳсин ўқийман. Мана талабчанлик, мана маъсулият, мана ўзгага бўлган ҳурмат.

Бизчи? Бизни бепарволигимиз, ўзганинг вақтини ҳурмат қилмаслигимиз, айб ўзимизда бўлсада шеригимиздан узр сўраб, вазиятимизни тушинтиришгада қунт қилмаслигимиз жон-жонимизга сингиб кетган. Сабрсизлигимиз алоҳида мавзу. Керак бўлса, тушинволадида, тўғрими? Сўрамади-ку, демак хафа эмас, шундайми? Саволлар кўп, жавобларларга келганида елка қисишдан нарига ўтиб бўлмайди, кўп ҳолда.

Нима қилиш керак:

  • энг аввало, ўз имкониятимизни тўғри чамалай билишимиз;
  • қунтсизлик қилмаслигимиз;
  • сўзларимиз обрўйимиз эканлигини тўлиқ англашимиз;
  • кўпроқ мушоҳадага берилишимиз;
  • ўзгаларни, уларнинг биз учун ажратган вақтларини қадрига етишимиз, уни беҳудага совирмаслигимиз;
  • ва, албатта, ўзимизга – атрофга нисбатан талабчанроқ бўлишимиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам талабларимиз доирасидан чеккага чиқмасликка уринишимиз шарт.

П.С. пост ўнинчи куни ёзилди, баъзи ўзгартиришлар киритилиб ўн иккинчида эълон қилинаяпти. Балки… .

3.08 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.08 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.07 / 15
  • Муштарийлар баҳоси
    4.34 / 7

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Бахтиёр Шералиев 18/04, 06:10

Birincha xatolik blogpost mavzusida yaqqol ko’rinib turibdi. Fikrimcha blogpost juda ham qisqa, tahlil, taklif va xulosalar keng tarzda yoritib berilmagan.

2 Расул Кушербаев 20/04, 22:47

Blog egasi o'z qarichi bilan butun jamiyatga baho beryapti chamamda, nemislar yaxshiyu qolganlar?.. Bizdagi ijobiy hislatlarchi.?

2 Иноят Садикова 21/04, 11:20

- qisqaligi yaxshi, lekin kosa tagida nimkosa sifatida yozmay, ochiq-oydin yozishingiz kerak edi. Biroz tushunarsiz bo'lib qolgan - o'ta subyektiv

2 Мансур Тангишов 21/04, 21:31

Maqola sarlavhasi bilan maqolaning mazmuni uzviy bog‘lanmabdi. Muallif o‘z fikrlarini yetarlicha argumentlar bilan mustahkamlamabdi. Lekin fikrning borligi o‘zi yutuq. Tanqidiy maqola doimo tahlil va argumetnlarga asoslanishi kerak. Aynan shular yetishmagan

2 Давронбек Тожиалиев 22/04, 21:50

Блогпостда ун бор, суви ҳам жойида, лекин туз етишмаяпти.

2 Мақсуд Саломов 24/04, 09:14

Mavzu yaxshi tanlangan, lekin fikrlar juda umumiy. Muallif insonlarni ijobiy harakatlar qilishga chaqirayotgan bo'lsa-da, postni o'qigan kishida "Shu yozilganlarga amal qilishim kerak" degan fikr uyg'onadi deb o'ylamayman. Bu eng katta kamchilik.

4 Тўлқин Юсупов 24/04, 10:37

wordpress.com da ochgan blogingizni mediumgami ko‘chirsangiz bo‘larkan. wordpress.com platformasi negadir bizda ochmayapti. Bloklangan. 4 baho oldingi blogpostlaringiz, blogingiz borligi va oxirgi tanqid blogpostingiz uchun ham qo‘yildi. Ijoddan to‘xtamang. Uzunroq blogpostni qo‘rqmay yozavering.

4 Нодир Закиров 24/04, 20:09

Ўзи ва бошқалар вақтини қадрлаш, маъсулиятли бўлиш ҳақида қизиқ мақола. 5 эмас 4 қўйганимга сабаб: мавзу тўлиқ ёритилмаган. Келажакда шундай қизиқ мавзуларни ёритганда, ҳаётий (балки ўзингиз билан боғлиқ шахсий) тажрибани мисол қилиб келтирсангиз, таъсирчанроқ бўлади. Доим мақолани биринчи абзацини қисқароқ гаплар билан ёзинг. Диққатни чорлайдиган маълумот қўшингки, ўқувчи давоми нима бўлар экан, деб ўқишга интилсин. Омад!

3 Қаҳрамон Асланов 26/04, 12:36

Оддий блогернинг бирор одатий кундаги ёзувлари деб тушунилса, қониқарлидир. Менимча, сиз ҳам, блог шунақа бўлиш керак деб, ҳакамларнинг баъзи паст баҳоларидан норози бўлишингиз ҳам табиий. Тушунаман. Аммо шуни эътиборга олингки, сиз балки 200 дан ортиқ ижодкорлар билан мусобақа қиляпсиз. Бу энди бошқа формат. Ўзингизни кўрсатишингиз керак эди.

2 Абдумалик Носиров 26/04, 12:38
3 Олимжон Солижон ўғли 26/04, 20:38
2.5 Музаффар Назаров 29/04, 16:16
3 Ботиржон Шерматов 02/05, 20:13
3 Шерзод Шерматов 09/05, 13:50
2 Беҳзод Қобулов 11/05, 19:33

Тушунарсиз...

3.5 Умид Гафуров 12/05, 00:54
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05, 01:11
4 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:58
4 Нигора Умарова 19/05, 17:58
3 Мубашшир Аҳмад 21/05, 08:35
3 Адҳам Отажонов 21/05, 16:47
3 Уйғун Ғафуров 21/05, 18:14
3 Шунқор Чориев 21/05, 21:08
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
14 та фикр