Маъносизликнинг маъноси.

Gulnora Vaisova
Саралаш

Олам яралибдики инсон ўзлигини топишга, комилликка интилади. Воқеликнинг  аёвсиз калтакларини қабул қилар экан, одамзот ҳаётнинг бемаъни эканлигини тобора англаб боради. Қанча кам фикрласанг аксинча,  яшашинг шунча осон бўлади.  Бу худди америкаликларнинг: деҳқон қанчалик лақма бўлса, у етиштирган картошка шунчалик йирик бўлади, - деган мақолига ўхшайди. Ўткан умринг нурли кўринади. Кўпчилик болаликни шундай эслайди: Ёз кунларининг беғубор тонгида раҳматли буванг ва бувинг билан нонуштада қаймоқ еб ўтирган бўласан. Ёки шунга ўхшаган манзара... Кейин минг уринма ўша қаймоқнинг мазасини бошқа тополмайсан. Менимча гап қаймоқда эмас, ҳамма гап яқинларингни бошқа кўролмаслигингда. Шопенгауэр буни қуёшли кундаги бир парча булут бошингга соя солиб турган ҳолатига ўхшатади. Толстой эса шохга осилиб қолган одамга менгзайди. Шохни иккита оқ ва қора сичқон кемиряпти. Муддат етгач эса одам жарга қулайди ва аждаҳога ем бўлади. Лекин шу ҳолида ҳам, токи осилиб турар экан, шохдан оқаётган асални ялашга ҳаракат қилади. Унинг бу ҳаракати кишида озгина бўлса ҳам умид уйғотади. Шу ўринда худолар қаҳрига учраб абадий азобга маҳкум қилинган Сизиф ҳақидаги асотир ёдга тушади. Агар Сизиф  тошни тоғнинг тепасига олиб чиққанда нима бўларди? Балки тошни яна пастга думалатиб юборармиди? Ким билсин.  Камю айтмоқчи абсурд,  унга қарши чиққандагина маъно касб этади. Мақсадга етиш йўлидаги машаққат, мақсадга етгандан кейинги лаззатдан афзалроқ. «Кичкина шахзода»нинг тулкиси ундан аниқ бир соатда келишини сўрагани каби. Агар соат тўртда келсанг мен учдан бошлаб ўзимни бахтиёр ҳис қила бошлайман. Қўққисдан келиб қолсанг мени бу севинчдан маҳрум этасан - дейди у.  Китоб -  ҳаётимизга соя солиб турган бемаъни бўшлиқни тўлдирувчи ажойиб восита. Яхши асарни ўқиб чиққач кишида қандайдир хотиржамлик пайдо бўлади ва  бани башар ҳақидаги хавотири  аригандай бўлади.  Толстойнинг қайсидир хикоясида,  хўжайин билан хизматкор совуқда, ўрмонда қолиб кетишади. Хўжайин эса ҳалок бўлишига парво ҳам қилмай, музлаб қолган хизматкорини танаси билан совуқдан ҳимоя қилади. Ўшанда бахтиёрликдан кўзига ёш келади. Балки у умри давомида бундай роҳатни татиб кўрмагандир. Хуллас мутоала - ёмғир чанқоқ ерни қондирганидек, кўнглимизга ажиб ҳаловат бахш этади.  Кўнгил боғига қадалган яхшилик уруғлари, бир кун келиб чиройли ҳосил бериши муқаррар.                                                                                                            ps: Келажакни шундай тасаввур қиламан: Ёзнинг фараҳбахш тонгларидан бирида невараларим билан сўрида нонушта қилиб ўтирган бўламан. Улғайишгач эса улар ҳам ўша қаймоқнинг таъмини соғинч билан эслаб юришларига  иймоним комил :-)

3.17 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.17 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.12 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 2

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Абдумалик Носиров 24/04, 13:52
2 Давронбек Тожиалиев 25/04, 21:43
4 Бахтиёр Шералиев 26/04, 13:42

Hurmatli muallif fikrlaringiz juda ham ajoyib, men Siz aytmoqchi bo'lgan narsani his qildim, faqat uni yana ham chiroyli yetkazish yo'lllarini izlang deb qolaman. Omad!

3 Қаҳрамон Асланов 26/04, 15:35
3 Олимжон Солижон ўғли 26/04, 21:32
3 Шерзод Шерматов 14/05, 02:51
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05, 01:49
4 Расул Кушербаев 17/05, 22:52
3 Музаффар Назаров 18/05, 18:05
3.5 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:51
4.5 Мансур Тангишов 18/05, 23:56
2 Тўлқин Юсупов 19/05, 14:19
2.5 Нигора Умарова 19/05, 16:45
3.5 Умид Гафуров 20/05, 10:58
2.5 Мақсуд Саломов 20/05, 15:36
3 Иноят Садикова 20/05, 17:56
2 Беҳзод Қобулов 20/05, 21:46

Мақсад унчалик тушунарли эмас. Оддий бир хаёл ёки тилга келган фикрни блогпостга айлантириш қанчалик тўғри? Фикрга сал ишлов бериб, бойитиб ёзган маъқул эмасмиди?..

2.5 Шунқор Чориев 20/05, 22:12
3 Нодир Закиров 21/05, 06:24
4 Мубашшир Аҳмад 21/05, 08:21
2.5 Уйғун Ғафуров 21/05, 16:35
4 Ботиржон Шерматов 21/05, 16:36
3 Адҳам Отажонов 21/05, 19:39
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр