“ КИТОБХЎР”НИНГ ЧЎНТАГИ ШЎР(МИ)..?

Xurshid Serobov
Саралаш

Бир маза қилиб китоб ўқигинг келади. Айтайлик, талабасан… Тўғри-да, китобни асосан талаба ўқийди-ку… Стипендиянг қўлга теккан куни чўнтагингни тўлатиб китоб дўконга кирасан. Китоб дўкони ниҳоятда бежирим бўлади, чиройли қилиб сотув жавонларига териб қўйилган китобларни кўриб, кўзинг қувнайди. Секин қарай бошлайсан: “Зўр китоблар келибди-ку…”.

Текинга фақат ушлаб, ичини бир-икки вароқлаб кўриш мумкин. Сен эса ўзингга ёққан китобни шартта оласан-у, сотувчига рўпара бўласан. Унинг айтган нархи сенга маъқул келмайди. Кутиб-кутиб топган стипендиянгни бор-йўғи тўртта китобга алишасанми? Сен ҳақсан ва шу жойда бир қадар ноҳақ ҳам бўлиб чиқасан. Нега деб эътироз билдиришга шошилма! Китобларнинг қимматлиги ва айниқса, сенга ўхшаш талаба учун оғирлиги ёмон.

Лекин сени кўп оқлаб ҳам бўлмайди. Чунки сенинг чўнтагингдаги телефоннинг нархи кутилгандан қимматроқ. Лекин мен сени тушунаман. Телефон ҳам замондан орқада қолмаслигинг учун лозимдир, балки. Китоб йиғиш эса замон билан ҳамнафаслик эмас, уни ота-боболаримиз ҳам қилган. Бу шунчаки хобби эмас. чинакам зиёли инсонгина кутубхонасини бой қилишга ҳаракат қилади. Шахсий кутубхона қилиш эса бугунги кунда бир кашфиёт қилишга баробар.

Агар яхши ва арзирли китоблар билан ўз китоб жавонингни тўлдирмоқчи бўлсанг, бунинг мушкул иш эканлиги янада ойдинлашиб қолади. Китоблар нега қиммат эканлиги ноширларга аъён. Лекин бу ҳолат халқ китобхонлиги деган тушунчанинг ривожи учун хизмат қилолмайди. Аслида китоб бебаҳо, лекин истаймизми йўқми, ҳар қандай баландпарвоз гап ҳам моддий қувват билан ўлчанади. Сенинг эса ҳафсаланг пир бўлади ва китоб олиш режанг барбод бўлганини тан олишдан ўзга чоранг қолмайди.

Шу ўринда сенга баъзи нарсаларни айтсам. Дорихона ва дориларнинг жуда ҳам қиммат эканлиги, бунинг катта бизнесга айланиб бораётгани ҳақида кўп гапирилди. Китоб савдоси ва китоб масаласи ҳам шундан кам эмас. битта китобнинг нархини тўрт-беш китоб дўконидан сўрасанг, бунга амин бўласан. Дори инсон ҳаёти учун қанчалик зарур бўлса, китоб ҳам шунчалик зарур. Дори танангни қувватлантирса, китоб руҳингни қаноатлантиради. Агар биз китоб ўқимай қўйсак, кунимиз фақат виртуал оламдан бўшамай қолса, буёқда китобларнинг нархи осмон бўлиб ётса, дунёнинг буюк дарғаларини ким ўқийди, бу ҳам майли, биз-ку шундаймиз, биздан юз йил кейинги авлодни тасаввур қиляпсанми? Ўзи китобни қанча минг йилликлар эвазига яратдик, энди уни йўққа чиқариш учун жуда оз фурсат кетмайдими?

Мен қанчадан бери Лев Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” китобини сотиб олишни орзу қиламан. Лекин уни олиш учун чўнтагимнинг қуввати етмайди. Электрон ҳолда ўқи дегувчилар топилади. Китобни саҳифалаб ўқиса, бошқача-да. Китобнинг нархини уч дўконда уч хил эканини кўрдим, буёғи “кўтарганга қараб кетяпти”. Бир жойда 35 минг сўм, ян бир жойда 39 минг сўм, тағин бошқасида 42 минг сўм. Ҳали бу биттаси, мабодо иккитасини олсам, демак… Шунинг учун ҳам сенинг ҳолатингни кўриб тушундим. Аслида бу муаммо фақатгина сен каби талабаларнинг муаммоси эмас, сен интернетни яхши тушунасан-ку, а, электрон китобни топиб бўлса ҳам истаган китобингни ўқиб чиқасан. Лекин ёқтирган китобини сотиб олишга болаларининг ризқидан қия олмай турган кишилар-чи? Нафақасини сенга ўхшаган набираларига бериб юборадиган кексалар-чи?

Хўш, бу муаммони қандай бартараф қилиш мумкин? Ана шуни ўйлашимиз керак.

Сенга шу ўринда бир латифа айтиб бераман: “Иккита китоб бир кун эски кутубхонанинг ҳеч ким қарамайдиган токчасида ёнма-ён тушиб қолишибди. Шунда биринчиси иккинчисига қараб, “Ийя, дўстим, сени ҳам шу ерга ташлаб кетишдими?” дебди. “Мени шу кутубхонага совға қилиб беришди, қара саҳифаларимга чизилмаган жой қолмади” деб жавоб берибди наригиси. Биринчиси яна сўрабди: “Айтганча нашриётдан чиққанингдан кейин нима қилдинг, ўшандан кейин қайта кўринмадинг?”, иккинчиси яна жавоб берибди: “Эҳҳе, мен катта нархларда сотилдим, ўзинг-чи?” Шунда биринчи китоб афсусланган кўйи: “Эй дўстим, мен муаллифнинг ўзида қолиб кетгандим, муаллифи ўтиб кетгач болалари шу кутубхонага эсдаликка бериб юборишди” деган экан…

Китоблар ҳам ўзларининг устида катта-катта пуллар ўйнаётганини сезишса керак.

Хуллас, муддаога кўчсам, китобхон авлод пайдо бўлиши учун икки хил йўл бор, менимча, ё ўша авлоднинг пули ҳам ниҳоятда кўп бўлиши керак, ёки “китоб бизнеси” сал эпақага келиши керак. Мутасадди ташкилотлар бу ҳақида бош қотириб кўришса яхши бўларди. Ахир қачонгача қимматли вақтини сарфлаб ўша китобни ёзган одамнинг косаси оқариши ўрнига бошқалар манфаат кўради?

Сен эса китоб дўкондан чиқасан-у, қўлингни ювиб қўлтиғингга урасан. Ўзи ёзилиб бир китоб оламан деганингда шу ҳам амалга ошмайди. Ахир афиналикларнинг гапини эшитмаганмисан: “Китобхўрнинг чўнтаги шўр бўлади”…

3.76 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.76 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.17 / 7
  • Муштарийлар баҳоси
    4.38 / 13

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4.5 Бахтиёр Шералиев 19/05, 17:44

35-40 ming unchalik ham qimmat emas, bor yo'g'i ikki-uch kunlik tushlik puli ekan. Nima bo'lganda ham kitobxonlikni kuchaytirish lozim. Kitoblarning qimmatligiga qaytadigan bo'lsak, fikrimcha kitob savdosi bilan shug'ullanuvchilar ham sal insofga kelsalar yomon bo'lmas edi. Ayniqsa diniy kitoblarga talab kuchliligini bilgan shovvozlar uning narxini osmon qilib olishmoqda.

4 Нигора Умарова 19/05, 17:47
4.5 Уйғун Ғафуров 19/05, 18:07

Ўта муҳим масала!!!

4.5 Умид Гафуров 19/05, 18:26
4.5 Мақсуд Саломов 19/05, 18:44
4.5 Шунқор Чориев 19/05, 18:46
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 19/05, 18:58
5 Маҳсуджон Асқаров 19/05, 21:10
4 Тўлқин Юсупов 19/05, 21:36
4.5 Беҳзод Қобулов 20/05, 10:46

Жаноб талаба, жиддийроқ бўлинг, сиздан бошқача блогпост кутгандим...

3.5 Қаҳрамон Асланов 20/05, 13:30
4 Ботиржон Шерматов 20/05, 18:31
5 Музаффар Назаров 20/05, 20:35
4 Абдумалик Носиров 20/05, 22:44
5 Мубашшир Аҳмад 20/05, 23:01
3 Иноят Садикова 20/05, 23:18
4.5 Мансур Тангишов 21/05, 01:04
4.5 Нодир Закиров 21/05, 05:29
3.5 Давронбек Тожиалиев 21/05, 09:56
4 Шерзод Шерматов 21/05, 11:43
4 Олимжон Солижон ўғли 21/05, 13:44
4.5 Адҳам Отажонов 21/05, 17:27
4 Расул Кушербаев 21/05, 21:34
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
12 та фикр