Жим туринг! Ёки интернет ҳақида мавзудан ташқари фикрлар…

Alisher Irgashev
Саралаш

Блогерлар танлови ҳақида Файсбукдан ўқиб колдим. Блогер эмасман. Лекин қизиқдим. Блогерлар ёзган мақолаларни ўқидим. Блокларни эмас. Блогерлар танловидан кўра хаваскор журналистлар танловига ўхшайди. Мен ҳам бир қизиқдим. Бир уриниб кўраман.

Эндигина компьютерни, дастурлашни, интернетни ўрганаётган даврларим эди. Инглизчани яхши билмаганим учун қийналардим. Русчада эплаб-сеплаб форумларни ўқирдим. Савол берардим. Саволимга тўлиқ бўлмаса ҳам, тушунарли жавоб беришарди. Жавоблар орасида кимдир ёкимсиз фикр айтарди. Кўнглим оғрирди. Қоидабузарга ҳамма тош отишни бошларди. Кўнглим кўтариларди. Мавзудан ташқари мавзулар учун мавзулар бор эди.

Ҳозирги кунга келиб Интернет ҳаммада бўлмаса ҳам, жуда кўпчиликда бор. Интернетни тушунмаса ҳам, телеграмни, одноклассникини, Файсбукни, Инстраграмни билади. Баъзида манаман дегани ҳам Форум сўзи тугул, ижтимоий тармоқ мазмунини тушунмаганига хайрон коламан. Телеграмм бу Интернет. Жим туринг билмасангиз! Мен ҳам соҳа мутахассислари каби жим тураман.

Энг қизиги шундан, Интернет оммавий булгандан кейин бошланди: саҳифангизда хабар қолдирсангиз бирданига юзлаб «лайк»лар босилади, ўнлаб изоҳлар ёзилади. Эндигина ким биландир фикр алмашишни бошласангиз, «Личкага» ўтиш керак, акс холда орадан аталадан чиққан суякдек фикрлар пайдо бўла бошлайди. Қайнаб турган қозонга ташлагинг келади. Жим бўлиб қоламиз. Шаштимиз қайтади.

Кейин яна ўша эски, қадрдон сайтларга қараб трафик сурасиз. Худога шукр, кўпчилик бу каби фойдали сайтлар борлигини билишмайди.

Қачонлардир «Форум.уз» сайти бор эди. Ҳозир ҳам бор. Аҳолиси ўша ўша. Анчадан бери улар қаторидаман: бир биримизни кўрсак аллергия тошади. Янги иштирокчилар келиб кетишади: изи қолмайди. Қизиқ эди. Зерикарли бўлиб қолди. Лекин барибир қадрдонлар. Вақти вақти билан хабар олиб тураман. Аслида мен бу форумда жимиб қолдим.

Ўзбек сайтларига кирмайман: ҳаммаси ижтимоий тармоқлар орқали маълум: янгиликлар, янгиликлар ва яна янгиликлар. Баъзида эскилик ҳам чиқиб қолади. Агар бирор бир сайт ўтган ҳафта хит бўлган янгиликни сайтига жойлашга улгурмаган бўлса. Жимгина ўтиб кетаман. Мишмишларга аралашмай жимгина юрган яхши.

Сайтда савол бераман: Электр тармоғидаги носозлик оқибатида кучланиш ортиб кетиши хавфи бор. Уй электр жихозларини қандай эхтиёт қилиш мумкин? Жавоблар жуда кўп, жуда ҳам турфа хил. Масалан:

- Стабилизатор сотиб олинг. (Пул топсам албатта оламан)

- Менда ҳам телевизорим куйди. (Битта сизда эмас. Кўпчиликда куйган. Мен муаммоингизни сўрамадим, муаммога ечим сўрадим).

- Электр тармоқларида коррупция! (Коррупция сизнинг уйингизда ҳам бор. Овқатингизни есангиз музқаймоқ олиб бераман. Қаерда олиб берасиз? Алдагани бола яхши).

- Собик СССР пайтида, ўтган 25 йил, қадимда.. (Ҳар замонда, ҳар маконда муаммолар мавжуд бўлган. Мен сиздан келажакни сўраяпман. Ўтмишни эмас.)

- Олганингиз ҳалол булса, куймайди. Мана масалан Туркияда, Эронда, Сурияда... (Аллоҳга омонат. Ўзи сакласин. Мен Андижондаман. Сурия хақида Википедиадан ёки Сурия давлатининг расмий сайтидан ўқийман. Мен кучланиш ҳақида сўрадим, дин ҳақида эмас.)

- Электрдагиларни ҳам ўқитувчиларга ўхшаб кўча тозалагани олиб чиқиш керак! (Айбингиз ўқитувчи бўлганингиздами? Ёки отангизга институтда ўқийман деб ҳарҳаша қилганингиздами? Кучланишни кўча тозалашга алоқаси йўқ. Ит ҳам ётган жойини думи билан тозалаб ётади).

Саволимга ўзим осонгина жавоб топишим мумкин. Лекин, мен қидирган жавобни бошқалар ҳам қидираётганини биламан. Ҳамма билиб ўрганиб олсин деган фикрда эдим. Афсус. Билганларни ҳам билмини расво қилдим. Индамай саволимни ўчираман. Жимгина яна бошқа, чет эл сайтларига қайтаман.

Бирорта шеъримни сайтга жойлайман. Ана сизга класслар, мана сизга офаринлар. Айрим дўстларимни биламан: класс босдими, демак қандайдир хатони кўрди. Лекин индамади. Сезиб турибман: юз истиҳола қилаяпти. Лекин мен ҳам индамайман. Жимгина рахмат деб қўя қоламан.

Янгиликларни ўқиб зерикади киши. Айниқса Узбекистон янгиликларини. Ҳамма сайтда бир хил янгилик. Янгиликни тагига ёзиб қўйишади: «мақолани кўчирсангиз шу сайтдан олинди деб ёзиб қўйинг». Интернетдан олинди деб ёзиб қўяман. Нима фарқи бор мазмун ва мохиятда фарқи бўлмагандан кейин? Жим туролмай қоламан-да шунақа…

Битта шов-шувли хабарнинг тагида 3-4 фойдаланувчи бахслашиб, бир бирига лой чаплаш билан овора. Уларнинг ёзган гапларига Интернет чидаганига ҳайрон қоласан киши. Улар буюк инсонлар, қолганлар оми. Тавба қилдим уларга ўхшашдан. Буюк алломаларимиз ҳақида икки алкаш сухбатлашиб турса уларга хурматим ошади. Билса билмаса, хурмат қилишяпти деб. Лекин буюклар ҳақида тортишаётган иккита «билағон» бир бирига уятсиз ёзиб ўтирса, улардан нафратланишга ҳам ўйланиб қоласан. Мен ҳам билиб билмай аралашиб қўяман жим турмасдан.

Ижтимоий тармоқларда тортишаётган, сўкишаётган, бир бирини хор қилаётганлар ўзларини ҳудди Демократия Денгизида сузиб юрган нахангларга ўхшатсалар керак. Уларни танимасак ҳам, яшаш жойи, манзили, кимлиги, дустлари, танишлари, иш жойи маълумку? Тасаввур қиламан: миллионлаб фойдаланувчилар орасида уялмай нетмай тортишаётганларни бозор ўртасига олиб чиқиб, 20-30 киши ўртасида учраштириб, бахслаштирса, ўзларини Интернетдагидек эркин тута олармикинлар? Уялишса керак-а? Ёки, ўшалар тили билан айтгандек, «духи» етмасмикин? Жимиб қолишлари аникрок.

Журналистлар... Бу алохида мавзу. Журналист дегани дунёнинг харфлардаги акси дегани. Улар эса ўз аксини дунёга кўрсатиш билан овора. Журналист бу даромад манбаи. Қидиради, топади, ёзади ва қалам хаққи олади. Яхшироғини топса, қимматроққа сотади. Бошқа вақт қаламини чархлаш учун ёзиб туради. Бир вақтлар бозорда савдогарлик қилардик. Арзон олиб қиммат сотишни ўйлардик. Кейин биров сотмаганни сотишни ўргандик. Журналистларни аввал бозорга жунатиш керакми деб ўйлаб қоламан? Ўз манфаатини билмаган журналист ўзганинг манфаатини билмайди. Жим! Журналистларнинг жахли чиқишни бошлади!

Сийкаси чиккан гаплар. Ҳамма ўз фикрини ўзгалар онгига сингдириш билан машғул. Ахборот уруши бошланганга ўхшайди. Россия Украина, Европа ва АҚШ ҳақида ёзади. Яна бир гурух Шимолий Кореа ҳақида ёзади. Кимлардир Сурия ҳақида. Ҳамма ўзи қолиб бошқани ёзади. Бизда эса ўзимиз ўзимизни ёзамиз. Худди қўшнини олдига чиқиб эрим билан уришиб қолдим, хотиним билан гаплашмаяпман дегандек. Ҳудди жим турса бир нима бўладигандек!

Уфф. Яна журналистлар. Интернет бу Оммавий Ахборот Воситаси эмас! Интернет ахборот технологияси. Журналист ҳам прокурор ёки адвокат эмас. Терговчи ҳам эмас. Изқуварлик қилишса яхшироқ буларди.

Эшак гўшти ҳақида ёзмаган журналист қолмади. Ёзолмагани кўчириб ёзди. Бирорта қассобни гўштидан олиб лабораторияга борган журналист ҳақида эса хеч ким ёзмади. Халқ кутубхонасига тахдид қилишмагунча ҳамма хурсанд эди. Бузамиз дейишгандан сунг ҳаммада битта савол: шу вақтгача қаёққа қараган бозор маъмурияти? Бизнинг журналистларда бирдан уйғониб кетиш касаллиги бор. Жим турганларидек жим туришолмайди. Қаёққа қарашади, билмайсан ҳам.

Билиб билмай фикр билдириб куяман. Бунинг учун узр. Мен ҳам жим туролмайман баъзида.

Дарсга келмай қолди тунов кун Талъат,

Муаллим уришса тураверди жим.

Дадасидан келган экан қора хат.

Ҳаммамиз йиғладик, ҳатто муаллим...

Бу раҳматли Эркин Вохидовдан. “Нидо” шеъридан парча. Бу сатрлар учун олқишлар керак эмас. Жимгина фикр қилиш керак. Лекин метрода «Катюша»ни эшитиб жим туришолмади, Интернетга кириб туташди «Ватан жангчилари». Жангдан сўнг қонга бўялган пайтаваларнинг иси уларнинг фикрларидан хушбуйроқ бўлса керак. Жангдан сўнгги жим житликдан қўрқишади аскарлар.

Фалсафага қизиқаман: фалсафангиз ўзингизга буюрсин.

Тилшунослик қилишга хаққим йўқ: мингта хато топасиз шу мақоладан (блог эмас).

Ўзбекча суҳбат қилишни истайсизми? Қарши эмасман: фақат мавзудан четга чиқманг. Билмасангиз жим туринг.

Жим туринг! Мени эшитишяпти деб ўйлаган бўлсангиз хато қиласиз: сиз кимсиз ўзи? Бақирсангиз, овозингизни эшитишмаса, бошқаларни ҳам бақиришга ундаманг! Яқинрок бориб гапиринг. Эшитишади.

Мен эса кетдим: қадрдон ҳамкасбларим ёнига. Ўз ишини биладиганлар ёнига. Улар мени эшитишади, саволимга жавоб беришади, билишмаса индамай туришади. Агар Ўзбекистон сайтларида учрашиб қолсак, демак сиз ҳам менга ўхшар экансиз: керакли нарсани оғирлиги йўқ.

Жимгина…

3.28 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.28 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 1
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 3

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2 Маҳсуджон Асқаров 30/04/2018
2 Олимжон Солижон ўғли 05/05/2018
3 Расул Кушербаев 15/05/2018
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05/2018
3 Шерзод Шерматов 17/05/2018
5 Бахтиёр Шералиев 18/05/2018

Ushbu qo'yilgan yuqori ball muallifning o'zgalardan farqli fikrlay olgani, fikrini ayta olgani uchun. Blogpost masalasiga kelsak uni biroz tarbiyalash kerak))

2.5 Давронбек Тожиалиев 18/05/2018
3 Тўлқин Юсупов 19/05/2018
4 Нигора Умарова 19/05/2018
4 Уйғун Ғафуров 19/05/2018
3.5 Мақсуд Саломов 19/05/2018
3 Умид Гафуров 20/05/2018
3 Музаффар Назаров 20/05/2018
2.5 Шунқор Чориев 20/05/2018
3 Абдумалик Носиров 20/05/2018
3 Мубашшир Аҳмад 20/05/2018
4 Қаҳрамон Асланов 21/05/2018
3 Мансур Тангишов 21/05/2018
4 Нодир Закиров 21/05/2018
3.5 Иноят Садикова 21/05/2018
3.5 Беҳзод Қобулов 21/05/2018
3.5 Адҳам Отажонов 21/05/2018
3.5 Ботиржон Шерматов 21/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр