ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА ЖУРНАЛИСТНИНГ РОЛИ

Sayyora Shodiyeva
Саралаш

Ҳозирда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида сезиларли жонланиш содир бўлаётгани қувонарли ҳол, албатта. У газета-журнал бўладими, радио-телевидение бўладими, ёки интернет журналистикасими барчасида мавзулар ранг-баранглигини кузатиш мумкин. Журналистлар жамият ҳаётини, халқ ҳаётини, хусусан, воқеликни кузатиб борувчи энг фаол , энг сезгир қатлам ҳисобланади. Бироқ ўз-ўзидан ана шундай талабларга жавоб бера оладиган журналистлар етарлими, деган савол туғилади. Балки, журналистларимизни ҳам саралаш вақти келгандир. Истеъдодлилар соясида ишлаб юрган, аммо журналистиканинг "ж" ҳарфидан ҳам бехабар бўлган шу касбга нолойиқ ходимларни матбуотдан четлаштириш вақти келмадими ахир! Матбуот ривожига заррача ҳам фойда келтирмаётган, боз устига, "мен ҳам журналистман" дея даъво қилаётган айрим ходимлар ҳамма таҳририятдан топилади. Журналистнинг вазифаси тайёр тадбирнинг пресс-релизини кўчириб беришдан иборат эмас-ку ахир. Айрим журналистларимиз маъзур тутишсину, оддий хабарни ҳам таҳрир қилиб ёзиб беролмайдиган сохта, қўштирноқ ичидаги "журналистлар",афсуски, орамизда ишлаб юрибди. Балки, улар ўзлари ҳам ўз фаолиятларига холис баҳо беришлари керакдир.

Журналист ижтимоий-сиёсий жиҳатдан етарли билим ва тажрибага эга бўлмас экан, матбуотимизда ҳеч қачон силжиш бўлмайди. Одатда, ҳақиқат тушунчаси нисбий маънода 3 хил бўлади деб ўйлайман. "Менинг ҳақиқатим", "сенинг ҳақиқатинг" ва "рост ҳақиқат". Инсон зоти борки ҳар доим ўз ҳақиқатини ҳимоя қилади. Журналист эса ҳар бир воқеликка реал ва холис ёндaшган ҳолда барчасини чуқур таҳлил қилиб, "рост ҳақиқатни" жамоатчиликка ошкор қилиши ва муаммоларни кўтариб чиқиш баробарида, уни ҳал қилишга ҳам маълум маънода ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. Шунингдек, журналист "фитналарга" сабабчи бўлиш эмас, балки фитналарни бартараф этиб, унга ойдинлик киритиши лозим. Адолат қарор топишида журналистнинг ҳам ўрни муҳим. Бунинг учун журналист фақат рост фактларга таяниши шарт. Вокеликни шахсан ўрганиши ва иштирок этиши шарт. Аллақанақа ёлғон хабарлар ва шахси номаълум кимсалар орқали тўпланган маълумот рост маълумот ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам журналист ҳар бир воқеа-ҳодисани матбуотда ёритишдан аввал уни етарлича ўрганиб, жараёнларга бевосита ва билвосита иштирок этиб, ана ундан кейин оммага ошкор қилмоги лозим. Журналист жамиятда қарама-қаршиликлар ва фитналарни авж олишига сабабчи бўлиши эмас, балки яхлит бир адолатли жамият ривожига ҳисса қўшмоқи, фитналарни бартараф этмоғи лозим. Журналист энг сўнгги рост хабар воситачисига айланмас экан, ёлғон кўпаяверади. Шунинг учун ҳам у ўз касбига содиқ, ўз журналистик позициясига эга бўлган, энг муҳими, адолат ва ҳақиқатни севадиган шахс бўлмоги лозим. Фидойи журналистларимизга бу масъулиятли ва шарафли касб фаолиятида куч-қувват, омад тилаб коламан.

Сайёра ШОДИЕВА. 16.07.2017 й.

2.97 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.97 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 1

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2 Беҳзод Қобулов 27/04, 15:32

Узуқ-юлуқ фикрлар экан, системали бир мулоҳаза йўқ. Журналистларга хитоб блогерчасига, дангал ва аниқ мисоллар билан ёзилса экан...

2 Давронбек Тожиалиев 27/04, 16:13
3 Адҳам Отажонов 27/04, 16:17
3 Бахтиёр Шералиев 27/04, 17:17

Umumiy gaplar bilan chegaralanib qolingan. Aniq-tiniq misollar va tahlil berilsa yaxshi bo'lar edi.

3 Олимжон Солижон ўғли 02/05, 20:21
2.5 Шерзод Шерматов 14/05, 02:32
3.5 Расул Кушербаев 15/05, 00:25
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05, 03:41
2 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 23:07
1 Тўлқин Юсупов 19/05, 16:14
2 Нигора Умарова 19/05, 17:57
2.5 Уйғун Ғафуров 19/05, 19:17
2.5 Мақсуд Саломов 19/05, 19:21
2.5 Умид Гафуров 20/05, 01:24
3 Қаҳрамон Асланов 20/05, 13:21
2.5 Музаффар Назаров 20/05, 14:49
3 Шунқор Чориев 20/05, 21:03
3 Абдумалик Носиров 20/05, 23:43
3 Мубашшир Аҳмад 21/05, 00:14
3 Мансур Тангишов 21/05, 11:50
3 Иноят Садикова 21/05, 14:15
3.5 Нодир Закиров 21/05, 14:53
2.5 Ботиржон Шерматов 21/05, 21:37
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр