Ислом Каримов ҳақидаги «Мустақиллик меъмори» фильми кимга керак?

Bobur Jalolov
Саралаш

Ҳа, бугун Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг туғилган куни. Ҳа, бугун Ислом бобомиз 80 ёшга тўлган бўларди. Ҳа, бугун ўзбекнинг буюк фарзанди туғилган сана кенг нишонланди.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида у кишининг ҳайкаллари ўтган йили очилган эди. Бугун эса Қарши шаҳрида учинчи ҳайкал очилди, Самарқандда Ҳазрати Хизр мажмуаси тайёр ҳолда зиёрат учун фойдаланишга топширилди.

Умуман, кўп ишлар қилиняпти. Ислом Каримов хотираси учун эҳсон ошлари бериляпти. Яна бир муҳим иш — бобомиз ҳақида «Мустақиллик меъмори» номли ҳужжатли фильм суратга олинган, бугун барча телеканалларда намойиш этилиши айтилган эди. Лекин...

Мана шу лекин ўтган йили ҳам мақола ёзишга ундаган эди. Бир давлат мустақиллигининг асосчиси бўлган шахс миллат қаҳрамони аслида. Унинг таваллуд куни катта байрам сифатида эътиборга олиниши керак. Шундай ҳам бўляпти. Аммо чекка қишлоқларда у қадар нишонланмади-да. Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам.

Гап нима ҳақда? Гап чироқ ўчиши ҳақида. Ҳеч бўлмаса байрам куни чироқ ўчиришмаса бўлади-ку! Ё Ислом Каримовнинг ҳурмати йўқми? Ёхуд бу кун оддий халқ учун байрам сифатида ўтмайдими? Унда шунча тадбир ким учун? Хўжакўрсингами? Балки қандайдир ҳисоботлар учундир. «Мустақиллик меъмори» ҳужжатли фильми ким учун? Барча телеканалларда намойиш этилса-ю, уни чироқ ўчгани сабабли оддий халқ кўролмаса, кимга керак бунақа фильм? Ким учун ишланган ўзи?

Келинг, янада аввалроққа қайтамиз. «Xabar.uz» сайтида Мажбурий ижро бюроси директори билан суҳбат қилгандим. Қишлоқлардаги чироқ ўчирилишига қачон чек қўйилади, қарзи борлар ўчирилиб, қарздор бўлмаганларники ёқилса бўлмайдими, деб савол бергандим. МИБ бизга тегишли эмас бу савол, чироқ ўчириб-ёқиш билан «Ўзбекэнерго» шуғулланади, деб жавоб берган эди.

Кейин «Ўзбекэнерго»га хат қилдим. Худди шу саволни уларга йўлладим. Жамият бошқаруви раиси ўринбосари номидан жавоб хати келди. Қизиқ, жудаям қизиқ. Улар ҳам аравани қуруқ олиб қочиб, силлиқлаб, пардозлаб, бу борада «Ўзбекгидроэнерго»га мурожаат қилишимизни айтишган.

Кўряпсизми, муаммонинг илдизи қаерда? Сансалорликда! Хўш, ушбу ҳолатда оддий халқ тугул журналист кимга мурожаат қилсин, кимга иддао билан чиқсин, кимга муаммони ҳал этиш йўли ва ечимини кўрсатсин? Хуллас, бошини қайси деворга урсин?!

Хорижий киноларда кўп кўрганмиз, журналистнинг кетидан қолишмайди. Умуман репортёр халқи ҳаёти хавф остида қолади. Қайсидир мафия изига тушади ёки ҳукумат одами уни тинч қўймайди.

Бу ҳолат бизда ҳам бор. Майли, кетимизга тушсин, нимага буни ёздинг десин. Аксинча, хурсанд бўламан. Нега дейсизми? Ушбу мақола бирор марказий сайт ё нашрда эълон қилинмагунча бизникилар эътибор бермайди. То бирор сайтда чиқиб, шов-шув бўлиб, қайсидир амалдор ўқиб қолиб, у кейин пастдагиларнинг бошига урмагунча ҳеч ким журналистга дахл қилмайди.

Лекин шу даражага етиб келса, мухбирнинг ҳолига маймунлар йиғлайди. Ижтимоий тармоқлардаги нофаол депутатлар ҳақидаги мақолам бунга яққол мисол. Айрим депутатлар ҳатто чақимчилик ва гижгижлашга ўтиб, тазйиқ қилишгача боришди. Мана, бизда ҳақиқий журналистика! Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бу соҳа вакиллари учун шунча куюниб гапиргани улар учун бир тийин!

Хуллас, бугун ёрилдим-да! Айбга буюрмайсизлар! Аслида фақат чироқ ўчиши ҳақида ёзмоқчи эдим. Нима қилай, бари бир-бирига боғлиқ экан. Майли, бу муаммони ҳал қилишни юқоридаги амалдорларнинг виждонига ҳавола этамиз.

 

Блогпост 2018 йил 30 январь куни ёзилган.

2.88 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.88 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.09 / 4
  • Муштарийлар баҳоси
    4.29 / 13

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3 Бахтиёр Шералиев 18/04, 05:42

Muallifning blogpostda ko’tarib chiqqan muammoga yondashuvi to’g’risi ensamni qotirdi. Mamlakatning chekka qishloqlaridagi aholiga aynan Islom Karimov haqidagi filmni tomosha qilishi uchun ham chiroq bo’lishi kerak degan fikrni hech bir xijolatsiz baralla aytmoqda. Aslida aholiga chiroq boshqa juda ko’plab ehtiyojlar uchun ham lozim, aynan o’lib ketgan rahbar haqidagi film uchun emas, muallif esa aksincha shuncha muammoli holat turganda aynan ko’rsatayotgan sababi juda ham g’alati, aslida alamli. Muammo ko’tarilgan, muallif dardini ham aytib oldi, lekin tanqid evaziga nima taklif qilmoqda? Uning o’zi maqolasida ayblagan rahbarlardan farqli ravishda qanday fikr bermoqda, nima taklif qilmoqda? Hech qanday! P.S. blogpostni baholayotganimda bir so'zni imlo.insof.uz saytidan tekshirib, xato yozibsiz deb muallif ishiga imlo uchun ham bir ball kam qo'ygan edim. Hozir boshqa manba orqali o'sha so'z aynan blogpostdagidek yozilishiga (ikki xil yozilar ekan) oydinlik kiritib oldik va men bu xatoyimni to'g'irlab qo'ymoqdaman. Muallifdan ham o'sha so'zni xato yozibsiz deganim uchun uzr so'rayman.

3 Давронбек Тожиалиев 24/04, 22:39
1 Қаҳрамон Асланов 26/04, 14:16
3 Олимжон Солижон ўғли 26/04, 20:55
1 Беҳзод Қобулов 28/04, 09:57

Шунақаям ёзадими?..

2.5 Мансур Тангишов 30/04, 14:31

Куйинчаклик билан ёзилган мақолада бир инсоннинг кечинмалари бир нечта муаммоларни ўзаро боғлаш орқали ёзилган. Бироқ, ушбу ҳолат ўқувчини адаштириб юборади, натижада хулоса ўрнида ўқувчи ўзига фойдали янги ҳеч нарса олмайди. Ушбу муаммолар борлигини билган ўқувчи учун муаммони ўзи ҳақида ўқигандан кўра унинг ечимлари ҳақида ўқиш завқлироқ бўлади. Муаллифнинг кейинги постларида тизимлаштирилган, тугалланган мазмун касб этган, ўқувчиларга янгилик бериши мумкин бўлган фойдали хулосалардан ташкил топган постларни кутиб қоламан.

2 Расул Кушербаев 30/04, 22:37
3 Тўлқин Юсупов 05/05, 23:54
1 Умид Гафуров 12/05, 00:59
2.5 Музаффар Назаров 13/05, 16:36
1 Ботиржон Шерматов 13/05, 22:20
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05, 02:20
3 Шерзод Шерматов 16/05, 14:32
3 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 23:14
3 Мақсуд Саломов 19/05, 15:03
2 Иноят Садикова 19/05, 17:53
2.5 Нигора Умарова 19/05, 18:20
3 Абдумалик Носиров 21/05, 00:01
4 Нодир Закиров 21/05, 01:36
2.5 Мубашшир Аҳмад 21/05, 08:34
3 Адҳам Отажонов 21/05, 17:08
2 Уйғун Ғафуров 21/05, 17:38
3 Шунқор Чориев 21/05, 21:08
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
5 та фикр