Икки хил cтандарт

Davron Mansurov
Саралаш

Матбуот хабар беради, воқеа-ҳодисаларни шархлайди, оммани воқиф этади. Ҳа, борингки фикр уйғотади, фикрни шакллантиради ҳам. Нима? Қачон? Қаерда? - деган саволларга жавоб излайди, яъни ахборот олами ичида яшайди.

Миллий матбуотимизнинг бош вазифаси ҳам шу, аммо унинг бошқа бир жиҳати мавжуд — матбуот зиммасига миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилиш, қадим қадриятларимиз, миллат менталитетидан келиб чиқиб, халқимизга хос эзгу фазилатларни тарғиб қилиш вазифаси юкланган. Бу маънода у тарғибот минбари.

Бугун универсал демократия шиори остида ахборот хуружлари ҳар қачонгидан авж олди, глобал санъат тушунчаси ёшлар онгига зўрлаб тиқиштирилмоқда, “оммавий маданият” тўфони ёпирилиб келаётир. Бундай шароитда ахборот воситалари айрим кучлар манфаатларини ифода этувчи воситага айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Чунки, матбуот сўзи отилган ўққа ўхшайди, ортига қайтариб бўлмайди. Бугун эфир орқали, газета-журналлар саҳифалари орқали тарқалаётган айрим хабарлар бомбадан-да хатарли таъсир кучига эга эканини, турли бўҳтон ва иғво, сиёсат майдонлардаги “ўйин”ларнинг ялтироқ изоҳлари тагидаги мақсад-муддаолар дунёни боши берк кўчага олиб киришга, янги-янги муаммоларни келтириб чиқаришга қаратилганки, буни сезмаслик мумкин эмас. Мақсад — матбуот орқали мақсадга эришиш.

Бироқ универсал демократия ҳаёлий гап, кийим-кечак ёки озиқ-овқат ҳам эмас, бир жойдан иккинчи жойга экспорт қилинмайди. Агар зўр бериб тарғиб-ташвиқ қилинаётган оммавий демократия бизнинг гуркираб ўсаётган маънавият боғимизга соя солса, кўланка ташласа, унинг умумбашарийлиги қаёқда қолади? Халқни, айниқса, ёшларни ўзга удум, ўзга қадриятлар руҳида тарбиялаб бўлмайди. Бунга ҳаракат қилган собиқ тузумнинг таназзули кўпларга сабоқ бўлиши керак. Хақиқий журналист халқ онгини, тафаккурини бизга ёт тушунчалардан ҳимоя қилишга камарбаста бўлиши зарур, бунинг учун эса у, аввало, чин қадриятни сохта қадриятдан фарқлаши лозим.

Журналистнинг яна бир вазифаси шу мулоҳазалар жараёнида яққол кўзга ташланадики, уҳам бўлса, фақат ўзи учун эмас, балки жамият ва давлат ҳамда халқнинг бугуни, эртаси ва келажаги учун қайғуришдир. Журналист Ғарб ва Шарқ дунёқараши орасида анчайин жиддий тафовутлар борлигини ҳис қилиб туриши шарт.

Ғарбда ҳар ким ўзича мустақил шахс. Биров билан бировнинг иши йўқ. Бу — ғарб индивидуализмининг яққол кўриниши. Бизда эса ўзи зўрғагина оила тебратиб турган оила ҳам қўшнининг бетоб боласига сўнгги чақмоқ қандини илинади.Нима бу? Шунчаки “инстинкт”ми ё гўзал инсоний фазилатми?

Мени ташвишга солаётган нарса — хорижий оммавий ахборот воситалари учун одатий ҳолга айланиб қолган нарсалар аста-секин бизнинг матбуотда ҳам, аниқроғи, тижорат журналистикасида кўзга ташланмоқда. Кўп нусхада чиқадиган дурусгина газетада “Ўз қизимга кундошман” деган мақола босилса, бошқа бир газетада “Тажрибали тунги капалакнинг қандай қилиб қайтадан “иффатли” қизга айланиб қолгани” хақидаги воқеий ҳикоя чоп этилса, буни қандай изоҳлаш мумкин. Бу каби чиқишлар ёшларни қай кўчага бошлаётганини наҳотки газета мутасаддилари тушунмасалар?

Кейинги пайтларда ғарбона ҳаёт тарзининг баъзи жиҳатлари миллий маънавиятимизга кўз олайтирмоқда. Воажаб, Японияда аёл киши эркак киши олдида уч букилиб таъзим қилса, буни “шарқона маданият” дейдилар-да, бизнинг аёллар эркакдан икки қадам орқада юрса “феодал муносабат”га йўядилар. Нега энди стандарт икки ҳил бўлиши керак?

Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки дунёда глобаллашув ва мафкуравий тахдидлар авж олаётган бир пайтда асл журналист ўзининг “тўртинчи хокимят” ини суъистемол қилмасдан, воқеликка тўғри ва хаққоний ёндошиши керак.

3.23 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.23 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 1
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 2

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2.5 Давронбек Тожиалиев 10/05, 16:28
3 Маҳсуджон Асқаров 12/05, 17:45
3.5 Расул Кушербаев 15/05, 00:20
4 Саид-Абдулазиз Юсупов 17/05, 03:54
3.5 Шерзод Шерматов 17/05, 15:52
1.5 Бахтиёр Шералиев 18/05, 11:36

Chempionatga yuborilgan ushbu material abstrakt tushunchalar bilan to'la. Hurmatli muallif agar chindan ham yozganlaringizni ko'pgina o'quvchilar o'qishini, demoqchi bo'lganlaringizni anglashini, his qilishini istasangiz imkoni boricha xalqchil tilda yozishga harakat qiling. Qolaversa Sizdagi ushbu materialda g'arb butun boshdan yomon, insoniylikdan uzoq degan tushunchaga yo'g'rilib qolgan, bu esa qip-qizil yolg'ondir, Sizga maslahatim global darajada fikrlashga harakat qiling. Omad tilayman.

2 Тўлқин Юсупов 19/05, 16:35
3.5 Нигора Умарова 19/05, 17:22
4 Уйғун Ғафуров 19/05, 19:08
3 Мақсуд Саломов 19/05, 19:11
3 Умид Гафуров 20/05, 01:12
3 Музаффар Назаров 20/05, 15:40
3 Шунқор Чориев 20/05, 21:00
3.5 Беҳзод Қобулов 20/05, 22:39
2.5 Абдумалик Носиров 20/05, 23:13
4 Мубашшир Аҳмад 21/05, 00:03
3 Қаҳрамон Асланов 21/05, 09:20
3 Мансур Тангишов 21/05, 11:47
4 Нодир Закиров 21/05, 14:08
3 Иноят Садикова 21/05, 14:12
3.5 Олимжон Солижон ўғли 21/05, 18:16
4 Адҳам Отажонов 21/05, 19:38
3 Ботиржон Шерматов 21/05, 21:14
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр