Безовта хотиралар

Abdulloh To‘rayev
Саралаш

Мархумнинг жаназа номозига тупланганлар саф тортиб булишгач, орага бир неча сониялик огир сукунат чукди.

   --Мусулмон биродарлар,-- деди домла имом тупланганганларга бир-бир куз югуртириб,-- Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллохи алайхи вассаллам уз хадиси шарифларида : ”Агар кексалар, ёш болалар ва хайвонлар булмаганда эди, бошингизда бало-ю офатлар ёгилар эди ,” деб мархамат киладилар . Туксон ёшли бу онахонимизнинг вафоти хам аслида биз учун мусибат. Уша бало-ю офатлардан бизни химоя килиб турган яна бир кургонимизга дарз кетди.

  Султон бобо домла имом сузларининг магзини чакишга уриниб курди. Нима учундир ёшлик йилларидаги бир вокеа куз олдида гавдаланди. Ушанда урушнинг сунгги йиллари эди. Курол кутаришга кодир эр йигитларнинг барчаси фронтга жунаб кетган. Кишлокда кексалар, аёллар ва ёш болалардан булак хеч ким колмаган эди. Эндигина ун- ун бир ёшни каршилаган Султон саксон ёшни коралаб колган бувиси Розия момо билан Корасув кишлогида яшарди. Онаси эса акаси Мажид билан Наматон кишлогида туришарди.

  Нима учун узининг кари бувиси билан Корасув кишлогида куним топгани – ю, онасининг акаси билан олис бир кишлокда яшаганлиги сабабини Султон бобо халигача тушунмайди. Онасининг уша пайтдаги асосий егулик хисобланган так-так териб келиш учун чикиб кетгани-ю, бувисининг унинг ортидан нималар деб зорланиб колганини гира - шира хотирлайди. Юрагининг аллакаерида мудраб ётган она мехрига интиклик туйгуси баъзан унинг кунглига безовталик солади. Буларнинг хаммаси урушнинг окибати деб уйлайди.

  Улар Мамат аканинг ховлисида туришар эди. Розия бува Мамат аканинг хамма болаларига доялик килган. Шунинг учун бу хонадонда унинг хурматини урнига куйишар эди. Окшомлари Мамат аканинг беш фарзанди , Султон --хаммалари олди очик айвонда эски – титилиб кетган курпа ёстикларга уралиб , кир ип шолча устида ухлашарди. Каторда энг сунгги булиб мусичадек Розия буви ётарди .

  Агар хотираси панд бермаётган булса , ушанда май ойининг охирлари, бахорнинг сунгги окшомларидан бири эди. Бувиси туни билан инграб чикди. Тонгга якин уни ёнига чакирди. Багрига босди. Бутун вужуди мисдек кизиб ётарди. Кузларида ёш милтиллади.

  --Болам, куним битганга ухшайди,-- деди хазин товушда.—Мендан кейин сен шурликнинг такдиринг нима булади ?

  Куз ёшлари думалаб юзига тушди. Курукшаб колган лаблари билан пешонасидан упди. Узок вакт уни багридан куйиб юбормади.

  -- Менга бир гап буладиган булса Кичик новкатга -- аммангникига боргин,--деди.

  Хеч нарсага тушунмаган Султон “хуп” маъносида бош силкиди.

  Эртаси куни бувисининг ахволи огирлашди. Иситмаси кутарилди . Гох худ, гох бехуд алахсиди . Мамат ака беморнинг болалар билан ётиши дуруст эмас , деб уни молхона ёнидаги эски бостирма остига кучирди . Розия буванинг ёшликдан дугонаси Зебо хола бемордан хабар олиб турди. Мулла Юсуф бобо чилёсин килди. Бемор унгланмади. Тонгга якин жони узилди.

   Хонадон сохиби уликнинг уз уйидан чикишини истамади.

   --Уликнинг юки булади.Болалар ёш, сесканади,-- деди.

   Уни Уста Гиёс отанинг ташландик ховлисига олиб утишди. Султон бу уйга кирмаган , деворлари нураб, хароба ахволга келган ховли киши кунглига вахима соларди. Зебо хола кишлокда ходимгарлик килганидан, мархумнинг тепасида булди. Уни ювди, таради.

   --Аммангнинг уйини биласанми?—деди сунг Султонга.

   --Ха, нимайди.

  --Тез бориб,чакириб келгин. Бувим улиб колдилар, дегин.

   Султон оёгини кулига олиб югурди. Корасув кишлогидан Кичик новкатгача икки ярим- уч чакирим чамаси йул .Тезрок югурса бир соатга колмай бориб келади . Аммасини уйидан топмади. У далада экан .

   --Амма , бувим улиб колдилар. Сизни Зебо холам чакиртириб юбордилар,--деди.

   --Амманг улсин, болам. Бувингдан айрилиб колдикми? –Аммаси Султонни багрига босиб йиглади.

  Улар узок гаплашмади.

   —Майли , сен боравер.—деди сунг .-- Мен ортингдан тезда етиб бораман.

  Кайтар экан, йул четидаги камишларнинг совук шитирлаши , бакаларнинг киши меъдасига тегадиган бир хил куриллаши унинг кунглини оздирди. Тепа кум-кук осмон , атроф кета кетгунча камишзор. Икки кундан буён туз тортмаганлигини эслади . Хамма бувиси билан булиб, уни унутиб куйишган эди. Хурлиги келди. Дармонсизланиб утирди. Бувиси нега улади? Энди нима килади ? Каерга боради? Ха-я , бувиси аммангникига бор , дедику !

  Кузи сукмок йул четидаги пишиб ширага туйинган тут дарахтига тушди. Марварид дарахтига тирмашди. Хеч каёкка карамасдан , шошиб тут доналарини огзига солди. Ховучларини марварид доналарига тулдирди. Пишиллаб , шалоплатиб , тут меваларини еди . Шира булиб кетган бармокларини ялади. Сунг енглари титилиб , дог босиб кетган тунининг етагига кулларини артди. Узокдан аммасининг кораси куринди. Тут дарахтидан тушиб уйга томон югурди.

   Аммаси етиб келганда, Зебо хола мархумни кафанлаб, тобутга жойлаб булганди. Чурук, эски шалок дарвоза олдида Рахмонкул ака билан Мусулмон ота туришар, тобутни кутарадиган бошка одам йук эди. Шу пайт кучадан эшак миниб, Хайдар ака утиб колди. Зебо хола уни тухтатди.

   --Хайдар, Тухтанинг онаси шундай ётадими?—деди.—Туш, тобутни кутар.

   --Тегирмондан унни тортириб келиш учун Эгамберди акадан бир соатгагина рухсат олганман,-- деди Хайдар ака.-- Мени кечиринг, опа, кололмайман.

   У шундай деб эшагига камчи босди.

   --Нима килдик?— деди Зебо хола. Унинг шаддодлиги тутди.

   --Кани, олдик. Ё , Аллох!

   Оркадан аёллар кутаришди. Олдиндан Мусулмон ота билан Рахмонкул ака тобутни елкаларига олишди.  Султонга сув тулдирилган офтобани беришди. Куш тутнинг олдига , тобутни куйиб дам олишгач, яна йулга тушишди…

   Шу вокеанинг эртаси куни Умар аканинг ховлисидан очликдан улиб колган икки гудакни чикаришди.

   Султон бобо шулар хакида уйлар экан , болалар очликдан нобуд булган, кексаларнинг силласи куриган уша йилларда халк бошига ёгилган бало – ю офатларнинг сабабини англагандек булди. Яратганнинг мархаматида инсоният такдиридан безовталик борлигини тушунди. У яна шу нарсани англадики , кексалари эъзозда , гудаклари ардокда булган юртда , албатта, тинчлик баркарор , тукинчилик , халк фаровонлиги бардавом булади.

                                                                                                                  Абдуллох ТУРАЕВ.

                            

3.22 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.22 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.13 / 1
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 7

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

4 Бахтиёр Шералиев 18/04, 11:53
2 Давронбек Тожиалиев 25/04, 15:36
3 Олимжон Солижон ўғли 26/04, 21:22
1 Тўлқин Юсупов 06/05, 00:10
3 Мансур Тангишов 13/05, 01:39

Жуда таъсирли чиқибди. Буни дурустгина қисса сифатида китоб қилиб чиқарса ҳам бўлар экан. Қисса сифатида баҳоси 5. Лекин, блогпост сифатида баҳолайдиган бўлсак, унда имловий хатолар мавжудлиги, муаллифнинг мустақил фикри етишмагани, таҳлил ва ечим камлигини қайд этиш мумкин.

3 Музаффар Назаров 15/05, 22:45
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05, 02:28
3 Шерзод Шерматов 16/05, 14:52
4 Расул Кушербаев 18/05, 08:27
3.5 Мақсуд Саломов 18/05, 09:03
3.5 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:53
3 Ботиржон Шерматов 19/05, 02:50
2.5 Нигора Умарова 19/05, 17:21
5 Беҳзод Қобулов 19/05, 19:56

Ҳикоя услуби бир дўстимни эсга солди. Лекин, воқеада мантиқий изчиллик сақланса, мавҳум нуқталар камайса ёки сал ишоралар билан тақдирларнинг тарихига тўхталинса, яхши бўларди. Воқеа яратиш услубингизга ҳурмат юзасидан юқори баҳо қўйдим.

3 Умид Гафуров 20/05, 11:15
3 Қаҳрамон Асланов 20/05, 12:44
3 Иноят Садикова 20/05, 17:33
3 Шунқор Чориев 20/05, 22:17
3 Абдумалик Носиров 20/05, 23:35
4 Нодир Закиров 21/05, 04:43
3.5 Мубашшир Аҳмад 21/05, 08:25
3 Уйғун Ғафуров 21/05, 17:26
3.5 Адҳам Отажонов 21/05, 19:38
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
6 та фикр