Ахборот ҳужуми - миллат маънавиятига таҳдид

Azizbek Qurbonov
Саралаш

Глобаллашувнинг шиддатли тус олиши ахборотни қудратли қуролга айланишига замин яратмоқда. ХХI асрда инсоният тараққиётининг муҳим босқичи сифатида намоён бўлаётган ахборот технологияларининг ривожланиши ўз навбатида ахборот алмашинувида янгича қиёфа касб этмоқда. Айниқса, ахборотдан вайронкор қурол сифатида фойдаланишни кўзлаётган «айрим» сиёсий марказлар ғоявий, мафкуравий таъсир ўтказиш орқали муайян мамлакат аҳолиси хусусан, ёшлар қалби ва онгига таъсир кўрсатишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Зеро, дунё миқёсида ахборот хуружларининг ижтимоий намоён бўлиши бир қатор муаммоларни келтириб чиқаётганлиги ташвишлидир. Бу эса ўз навбатида дунёда вужудга келаётган таҳликали вазият таъсири оқибатида ахборот майдонида юз бераётган ғоялар курашига нисбатан жиддий фикрлашни тақозо этмоқда.

Бугун глобал тармоқларда телеграм, фаcебоок, одноклассники, инстаграм, твиттер ва бошқа кўплаб мессенджерлар етакчилик қилмоқда. Ойни этак билан ёпиб бўлмайди деганларидек бу интернет каналлари ҳам бугун кўплаб аксарият ёш тармоқ фойдаланувчилариинг вақтини бесамар ўтказишларига сабабчи бўлаётгани сир эмас. Инсоният янги асрга қадам қўйиши таҳдид ва хавф-хатарларнинг тезкор алмашинувини таъминлай оладиган ахборот майдонига эга бўлганлигини кўрсатмоқда. Бу эса ҳар биримизни янада ҳушёрлик ва огоҳликка, хар қандай ғоявий хуружларга нисбатан жиддий фикрлаш орқали уни бартараф этишни тақозо этмоқда. Бу ҳақда фикр юритганда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қайд этганидек: “Узоқни кўзлаб, керак бўлса, ҳаётда бир қадам олдинда юриб, бизни доғда қолдирмоқчи бўлганларнинг ҳийла-найрангларини аввалдан билиб, биринчи зарбани улар эмас, биз беришимиз зарур. Шунда давлатнинг – давлат, жамиятнинг – жамият экани бор кучи ва қудрати билан намоён бўлади ”.

Зеро, ахборот соҳасидаги глобаллашув ўзига хос кураш майдонига айланмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, бугунги кунда дунёнинг 120 га яқин давлатида «ахборот хуружи» уюштирилаётгани айниқса, ташвишлидир. Ваҳоланки, инсон қалби ва онгини забт этиш учун ҳаракат қилаётган «ахборот хуружи» замирида фуқароларнинг маънавий камолоти, давлат тараққиёти, миллат руҳиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда айрим етакчи давлатлар муайян мамлакатдаги ҳукумат бошқаруви, давлат тўғрисида холисона фикрларни амалда мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ғояни «илгари» суриш орқали мавжуд бошқарув тузумига нисбатан норозичилик кайфиятларини шакллантириш орқали аниқ маълумотга эга бўлмаган ахборотни тарқатишмоқда. Бу эса ҳали оқ-қорани фарқлай билмаган кўплаб ёшларнинг уларга нисбатан ишонувчанлик ҳисини уйғотмоқда. Ваҳоланки, ахборот хуружлари замирида миллатнинг тарихан шаклланган маданияти, қадриятлари ва унинг ўзига хослигини барбод этиш орқали инсонларни миллат ва халқ сифатида тотув яшаши хавф остида қолишини англаш лозим. Бинобарин, ахбо¬рот хуружининг таҳликали шакли кишилар онгига ғоявий ва мафкуравий таъсир ўтказишга уринишдир.

Глобаллашув шароитида ахборот хуружларини амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, аввало, гегемон давлатларнинг стратегик режаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, айрим давлатлардаги ҳукумат бошқаруви ва сиёсий жараёнларга нисбатан ёлғон ва асоссиз фикрларни бўрттириб кўрсатиш орқали мамлакат фуқаролари онгида давлат ва ҳукумат бошқарувига қарши фикрларни шакллантиришга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат бевосита мамлакатдаги вазиятни издан чиқариши натижасида жамият барқарорлигига рахна солишда асосий омил вазифасини ўтамоқда. Бундай тажовузлар фуқароларнинг маънавий камолотига, давлат тараққиётига, миллат руҳига салбий таъсир кўрсатиб, фуқаролар ўртасида келиб чиқаётган турли низоларнинг бош омили бўлаётганлигини кўриш мумкин. Шу билан бирга фикр юритганда, айрим оммавий ахборот воситалари ахборот-психологик уруш олиб бориш воситасига ҳам айланиб қолмоқда. «Ахборот уруши» иборасининг асосчиси физик олим Томас Рон ҳисобланади. Айрим мутахассислар бу атамани қуйидагича таърифлайдилар: «Ахборот уруши деб, ижтимоий, сиёсий, этник ва бошқа тизимларнинг моддий ютуққа эга бўлиш мақсадида бир-бирига очиқ ва яширин мақсадли ахборот таъсирларга айтилади. Шу билан бир қаторда ахборот урушини деб янада рақиб устидан ахборот ҳукмронликка эришиш ва шунинг эвазига унга моддий, мафкуравий ёки бошқача зарар етказиш учун давлатнинг ҳарбий кучлари, ҳукумати ҳамда хусусий ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар ва операциялар мажмуасига айтилади». Мазкур фикрларни келтиришимиздан кўзланган асосий мақсад эса мамлакатимиздаги тармоқ фойдаланувчилари айниқса балоғат ёшидаги ёш ўспиринларимизнинг бу каби «хўраклар» чигалига алданиб қолишини олдини олишдан иборатдир.

Ёшларни ахборот-психологик хуружлари таъсирига тушиб қолишининг ижтимоий омиллари ва уни бартараф этиш йўллари хусусида қуйидагиларни эътибор қаратиш жоиз:

Биринчидан, ёшларнинг юксак маънавиятли этиб тарбиялаш зарур. Бу борада таълим тизимида маънавий билимларини ошириш билан кенгайтириш керак. Тарихдан маълумки буюк алломаларимиз баркамол авлод тарбияси хусусида ўз асарларида, шеърларида, рубоийлари ва ғазалларида баён қилганлар. Бинобарин, буюк аждодларимиз, ота-боболаримз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму-маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган. Қачонки ёшларимиз юксак маънавиятли, тарбияли ва билимли бўлсагина юксак мақсадга эришилади.

Иккинчидан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва бу борада ахборот коммуникация технологиялардан тўғри фойдаланиш маданиятини ошириш мақсадга мувофиқ. Аҳоли билан ҳуқуқий тарғибот компютер технологиялари ва маърифат бўйича ишларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, ушбу ишга фуқаролик жамияти институтларини рольини ошириш, уларга имконият ва шароит яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Мазкур ҳолатда оммавий ахборот воситаларининг барча тизимларида электрон оммавий ахборот воситалардан оқилона ва самарали фойдаланишга доир тушунчаларни мунтазам бериб боришни йўлга қўйиш зарур.

Учинчидан, ёшлар ўртасида китоб ўқишни кенг йўлга қўйиш; Бу борада миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш зарур. Ҳаммамизга маълум китоблар - инсониятнинг энг яқин дўсти ва маслакдоши, бебаҳо мероси ҳисобланади. Унинг маънавиятимиздаги ва жамиятимиздаги ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Ҳаётимиз чироғи, барча эзгуликларнинг дояси, адолат куйчиси бўлган китоб ўқувчисини ҳар доим яхшиликка чорлайди, эзгу ишларга даъват этади. Шунинг учун ҳам аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш уларнинг юқоридаги «хуружлар» га тушиб қолишини олдини оладиган муҳим восита ҳисобланади.

Тўртинчидан, интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш; Бугун кундалик турмушда, таълим жараёнида Интернет технологияларига катта ўрин ажратилмоқда. Унда фойдали маслаҳатлар, ўқитиш дастурлари, қўлланмалар, электрон китоб ва дарсликларнинг мавжудлиги фойдаланувчиларнинг турли янгиликлардан тез хабар топиши, илмий ва тадқиқот ишларини олиб боришларида катта ўрин эганламоқда. Аммо тармоқдан фойдаланишнинг иккинчи томони мавжудки, у ҳам бўлса, интернет саҳифаларига наркотиклар, беҳаё филмлар, ахлоқсиз ўйинлар, диний , ирқий дискриминацияни тарғиб қилувчи материаллар ва бошқа салбий , ёт ғоялардан иборат виртуал оламга кириб қолиши туфайли ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, маданиятимизга зид ахлоқсиз беҳаё ишларга қўл урилаётгани сир эмас. Бунинг учун шу каби ёд ғояларнинг салбий тасирларини янада чуқурроқ ўрганиш ва бу борада тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Бешинчидан, ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланишни ўргатиш зарур. Бугунги мамлакатимизда ёш авлод орасида Интернет тармоғи тарқатилишининг фаол тарзда ўсиши кузатилаётгандигини эътиборга оладиган бўлсак уларни тўғри йўлга йўналтириш устувор вазифалардан биридир.Аммо, мамлакат веб-ресурслари аҳоли талабларига тўлиқ жавоб бераётгани йўқ. Шу мақсадда Интернет тармоғида миллий контентни ривожлантириш мақсадида ишларини жадаллаштириш, тармоқда миллий контентни барпо этишни рағбатлантириш ва ривожлантириш муҳим чораларни ишлаб чиқиш зарур.

Хулоса қилиб айтганда, жамият хавфсизлигига рахна солиш мақсадида мамлакат барқарорлигига путур етказишга интилаётган мафку-равий, ғоявий ва информацион хуружлар ва хатарларга қарши доимо огоҳ булиш ҳар бир ватандошимизнинг муқаддас бурчидир. Айниқса, ахборот хуружларининг олдини олиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатни ички ва ташқи хавфлардан ҳимоя қилишнинг муҳим омилларидан биридир.

2.69 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.69 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.13 / 2
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 1

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2 Қаҳрамон Асланов 20/05, 14:05
1.5 Бахтиёр Шералиев 20/05, 15:24

Hurmatli muallif, aslida juda ham dolzarb va ijtimoiy, nafaqat ijtimoiy balki siyosiy-iqtisodit ahamiyati katta bo'lgan mavzuni olib chiqqansiz. Ammo mavzuni yoritish uslubi nihoyatda rasmiy va kitobiy bo'lgani uchun maqolani o'quvchilar tomonidan e'tiborsiz qoldirilishi aniq. Fikrlar umumiylik atrofida qolib ketgan. Siz Blogerlar chempionatiga material yuborayotganligingizni hisobga olib, qolaversa bloger sifatida maqolani birinchi shaxs nomidan yozishingiz, u yerda xalqchil, o'quvchini jalb qiladigan tildan foydalanishingiz qolaversa maqola quruq bo'lib qolmasligi uchun mavzu yuzasidan faktlar, misollar keltirishingiz lozim edi. Umid qilamanki, keyinchalik ushbu jihatlarga ham e'tibor qaratasiz. Omad tilayman.

1.5 Ботиржон Шерматов 20/05, 17:49

Бла, бла

2 Умид Гафуров 20/05, 18:15
2 Мақсуд Саломов 20/05, 19:40
2 Шунқор Чориев 20/05, 20:15
2 Музаффар Назаров 20/05, 21:15
2 Тўлқин Юсупов 20/05, 21:32
3 Абдумалик Носиров 20/05, 22:27
1 Беҳзод Қобулов 20/05, 22:30
2 Мубашшир Аҳмад 20/05, 22:37
3 Маҳсуджон Асқаров 20/05, 22:54
2 Саид-Абдулазиз Юсупов 21/05, 02:31
3 Нодир Закиров 21/05, 05:21
3 Шерзод Шерматов 21/05, 06:33
2.5 Давронбек Тожиалиев 21/05, 10:22
2.5 Мансур Тангишов 21/05, 10:30
2 Уйғун Ғафуров 21/05, 11:54
1 Иноят Садикова 21/05, 13:40
2 Олимжон Солижон ўғли 21/05, 14:32
1.5 Нигора Умарова 21/05, 16:48
2 Адҳам Отажонов 21/05, 20:39
2.5 Расул Кушербаев 21/05, 22:06
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
2 та фикр