АСРАШ КЕРАК СЕНИ, ЮРАК!

Ёлғон гапиришди. Кўзимга тик қараб, қўлларидан албатта яхшилик қилиш келишига қайта-қайта ишонтиришди. Яхшилик яхши-да, ҳали бажарилмаган бўлса ҳам кўнглим кўтарилди, одам-одамга дўст.

Сипогина, мусичаи беозор чеҳра ниқобини ечиб шундоқ чўнтагига солди-ю..

Башараси жудаям хунук экан! Оддий бир худбинлигини, ўз манфаати йўлидаги пасткашлигини қайси фазилати ортига яширишини билмай ҳадеб ўзини оқламоқчи бўлиб яна, яна ёлғонларни бўйи баробар тахлаётганида сен ўзингни илк бор эслатиб "уҳ" тортиб қўйдинг. Мен сенинг шивирингга эмас, мана бу бебурд қиёфасиз ёлғончиларга эътибор берсам инсофданми? Ахир улар атрофда истаганча топилади, сен эса биттасан-ку менинг юрагим ?!

Тўрт томон дўст бўлгани қандай яхши, йиқилмайсан. Зиқна дунё ҳар замон илтифот кўрсатиб дўст кўнглига меҳр солса, шу меҳрдан ташналигинг қониб, яйраб,яшнаб юрсанг...

Кун келсаки озгина эътиборни ҳам қизғонсалар, жимгина юз ўгириб кетганларида шунчалар арзон баҳоланган қадрнинг ҳолига йиғласам..

Оғридинг… Мен нега яна сенга озор бердим? Ҳатто дўстнинг ўрни ҳам қайта тўлиши мумкин, ҳали не-не "дўстман" деганларни кўради кўзим, лекин сен қайта топилмайсан-ку юрагим?! Муштдеккина жисмингни бекорчи ўкинчларга емиш қилганим учун кечир…

Душманим-ғийбатчи. Заҳар томган тилидан ўзга қуроли ҳам йўқ аслида менга қарши. Қалби қоп-қора, юзи қордек совуқ. Кўзим тушгани ҳамоноқ бир титраб қўясан. Қилган ёмонликлари ёпирилиб хотирамга кириб келганда сени нега унутиб қўйдим? Душманларим сендан афзал бўлдими?! Уларни эътиборимга арзитиб, хато қилдим, ахир менга ҳаммадан керакли ўзинг-ку?

Жамики ноҳақликлар сенинг тинчинг олдида ҳеч нарса эмас, армонлар кўп, алдовлар кўп, ҳар қадамда учрайди яхши-ю ёмон, лекин сен биттасан, ягона, ёлғиз.

Сенга паноҳ бўлолсам эди. ..

3.24 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.24 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 2
  • Муштарийлар баҳоси
    0.00 / 0

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3.5 Нигора Умарова 18/05, 18:22
4 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:16
4 Расул Кушербаев 18/05, 23:12

Qalam yaxshi, biroq mavzu originalligi va takliflar? ...

2.5 Мансур Тангишов 18/05, 23:16
3 Бахтиёр Шералиев 18/05, 23:31
2.5 Мақсуд Саломов 19/05, 11:25
2.5 Давронбек Тожиалиев 19/05, 13:59
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 19/05, 18:57
3.5 Умид Гафуров 19/05, 20:47
2.5 Тўлқин Юсупов 19/05, 21:33
3 Ботиржон Шерматов 20/05, 18:51
3 Шунқор Чориев 20/05, 20:20
3 Музаффар Назаров 20/05, 20:27
3 Абдумалик Носиров 20/05, 22:45
3.5 Мубашшир Аҳмад 20/05, 23:08
3.5 Қаҳрамон Асланов 21/05, 09:19
4 Шерзод Шерматов 21/05, 12:07
3 Уйғун Ғафуров 21/05, 12:50
3 Олимжон Солижон ўғли 21/05, 13:37
3 Иноят Садикова 21/05, 13:43
3.5 Нодир Закиров 21/05, 14:04
3 Беҳзод Қобулов 21/05, 19:23
4 Адҳам Отажонов 21/05, 19:34
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр