АЛАБАМАДАГИ ДЕҲҚОНЛАРНИ БОЙ ҚИЛГАН ҚЎНҒИЗ ҲАҚИДА

Aziz Abduvaliev
Саралаш

Ўзбекистонда пахта йиғим-терими билан боғлиқ баҳс-мунозараларни кузатиб, бундан анча аввалги чет эл сафари билан боғлиқ хотиралар ёдга келди.

2003 йилда «Очиқ дунё» дастури доирасида АҚШда бўлиш насиб этган эди. Уч-тўрт кун пойтахт Вашингтонда туриб, сўнг Америка ҳаёти билан яқинроқ танишиш мақсадида турли штатларга тарқалиб кетдик. Менга Алабама штати «насиб» этди. Бу штатнинг иккинчи номи «cotton state», яъни «пахта штати» экан.

Дастлаб қанчалик ҳафсалам пир бўлганини тасаввур этишингиз мумкин: делегациямиз аъзоларидан кимдир Лос-Анжелесга, яна кимдир Сиэтлга йўл олганди. Кейинчалик бунга кўникиб, истиқомат қилиш чекимга тушган штатдаги бошқа жойларда учрамайдиган жиҳатларни қидирдим.

Мен яшаган Хантсвилл шаҳрида NASA коинот парвозларини бошқариш марказларидан бири жойлашган бўлиб, АҚШ астронавтларини 1969 йилда Ойга элтган ракета шу ерда тайёрланган экан. Мамлакатдаги кўҳна ўқув юртларидан бири — 1831 йилда фаолиятини бошлаган Алабама университетида АҚШ конституцияси ҳақида маърузалар тингладим.

Штатнинг Энтерпрайз шаҳрида эса дунёда қишлоқ хўжалиги зараркунандасига аталган ягона ёдгорлик — узунтумшуқ қўнғизга ҳайкал ўрнатилган экан.

Узоқ вақт давомида штатда асосий экин тури бўлган пахта далаларига 1915 йили шу зараркунанда тушиб, уни етиштираётган фермерларни хонавайрон қилади. Ҳолат қайта-қайта такрорланавергач, улар пахта етиштиришни ташлаб, чорвачиликка зўр беради. Ем-хашак, картошка, маккажўхори, ерёнғоқ етиштириш билан шуғуллана бошлайди. Бу пахта экишга нисбатан анча фойдали бўлиб чиқади ва шу пайтгача бошқа экин ҳақида ўйламаган фермерлар бойиб кетади.

Улар 1919 йилда қўнғиз шарафига машҳур Озодлик ҳайкалинининг кичрайтирилган нусхасига ўхшаш ёдгорлик ўрнатади. Фарқи — ҳайкалнинг бошида тожи йўқ, қўлида эса машъала ўрнига қўнғизни тутиб олган. Ҳайкалга «Фаровонлигимизга йўл кўрсатган пахта зараркунадасига миннатдорлик рамзи сифатида» деган сўзлар битилган.

Штатда пахта шу билан унутилгани йўқ — Алабама ҳозир ҳам пахта етиштириш бўйича дунёда етакчилардан бўлган АҚШнинг «ишонган тоғи». Фақат фермерлар ва ҳукумат юз берган ҳолатлардан керакли хулоса чиқарди.

Алабамадаги кўплаб йирик фермерларнинг шахсий пахта заводлари бор, бунга қурби етмаганлари ҳам ўзаро уюшиб, биргаликда шундай заводлар қуради. Плантацияларда пахтани асосан машиналар теради, «ҳашар»га эса ёлланма ишчилар жалб этилади.

АҚШ ҳукумати пахта етиштирувчиларга миллиардлаб доллар субсидиялар беради. Шу тариқа, бир ўқ билан икки қуён урилади: фермерлар қўллаб-қувватланишидан ташқари пахтанинг жаҳон нархларига таъсир ўтказиш имкони туғилади.

3.45 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.45 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.16 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 2

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2.5 Мансур Тангишов 01/05, 00:59

Блогпост мавзуси яхши, ижтимоий аҳамияти бир ҳудуднинг қишлоқ хўжалигидаги ютуғи билан изоҳланган. АҚШ Алабама штати кўринишидаги мисол яхши тавсифланган (расмлардан ўринли фойдаланилган). Бироқ ушбу мисолга қўшимча аргументлар, таҳлил ва масалага ечим тариқасида хусусан Ўзбекистон учун нима қилиш мумкинлиги ҳақида тўхталганда постнинг ўқимишлилиги ва фойдалилиги кўпайган бўлар эди. Муаллифнинг ёзиш услубига бироз ишлов берилса, блог формати, шакли ва оригиналлигига эътибор қаратилса яхши постлар чиқади деб ўйлайман.

5 Беҳзод Қобулов 01/05, 21:26

Аввал ҳам бу муаллифнинг мақолаларини ўқиганман. Ичкин мулоҳазалар, сентиментал эйфорияларга берилмай, фактларни айтиш билан нимкосани уқдириб кетиши орқали ажралиб туради.

4 Олимжон Солижон ўғли 05/05, 21:32
5 Расул Кушербаев 10/05, 21:27
4 Маҳсуджон Асқаров 13/05, 12:53
3.5 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05, 01:38
4 Шерзод Шерматов 17/05, 22:13
3 Бахтиёр Шералиев 18/05, 13:12

Men bu blogpostni ancha avval o'qiganman, faqat hozir o'sha manbani topa olmadim

3 Давронбек Тожиалиев 18/05, 13:44

Блогпост аввалидан яхши материал ўқийман экан деб тургандим. Блогпост тугалланмай қолгандек туюлди.

4 Нигора Умарова 18/05, 18:05
3.5 Мақсуд Саломов 19/05, 15:15
3 Тўлқин Юсупов 19/05, 17:42
3.5 Умид Гафуров 20/05, 00:22
3 Қаҳрамон Асланов 20/05, 14:50
3 Музаффар Назаров 20/05, 17:43
3 Шунқор Чориев 20/05, 20:48
3 Абдумалик Носиров 20/05, 23:04
4 Мубашшир Аҳмад 20/05, 23:44
4 Иноят Садикова 21/05, 01:24
4 Нодир Закиров 21/05, 06:18
3 Уйғун Ғафуров 21/05, 14:51
4 Адҳам Отажонов 21/05, 18:47
4 Ботиржон Шерматов 21/05, 20:55
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр