Тўйдаги мадҳия

       Талабалик - қизиқ давр! Айнан талабалик пайтимиз (1998-2002 йиллар)да мен тилга олган ноёб ҳодисотлардан бири бўлиб ўтган эди.

        Бир курсдошим бор, ошкора ватанпарвар, талабалик пайтимизда биз хаёлан ўйлашга ҳам бироз ҳижолат тортадиган ишларни у бемалол омма олдида бемалол бажарди. Уялмасди, тортинмасди. Мисол учун, талабалигимизни илк йиларида ўз номзодини вилоят туман депутатлигига қўйган, ўзидан анча катта ёшдаги номзодлар билан баҳслашган, курашган, деярли ҳар куни омма олдида чиқишлар қилган, сайловолди учрашувларда сайловчилар билан учрашган, мулоқот олиб борган. Бизнинг талабалик пайтларимизда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати (ҳозирги "Ёшлар иттифоқи") анча оммалашган, унга аъзо бўлиш қайсидир маънода фахр эди. Курсдошим дарҳол аъзо бўлган, тахминан бир йиллардан кейин уни Тошкент вилоят ёшлари раиси лавозимига сайлашган эди. Хуллас, олийгоҳлардаги барча тадбирларда ҳам фаол эди.

        Хўш, мен баён қилмоқчи бўлган кичик тарихий воқеача қандай ва қанақа содир бўлган эди? Ўша курсдошим уйланадиган бўлди. Табиийки, тўйдан олдин улфатлар орасида тшй борасида ўзаро ҳазиллар бўларди, шунақа давраларнинг бирида у "Тўйимда давлат мадҳияси жаранглайди ва келин-куёв унинг садолари остида тўйхонага кириб келади" деб айтиб қолди. Тўғриси, деярли ҳамма курсдошлар бу гапдан ҳайрон қолдик, буни навбатдаги ҳазилга йўйдик. Йўқ, курсдошимни гапида заррача ҳазил йўқ экан.

         Тўй куни келди. Тўйхона тўла одам. Ҳамма ўз жойига ўтирди. Келин-куёв кирадиган пайтда одатга кўра "Ёр-ёр" ёки "Тўйлар муборак" садолари остида эмас, айнан давлат мадҳияси жаранглаган пайтда кириб келишди. Бизнику бу нарсадан гарчи ҳазил деб ўйлаган бўлсак ҳам хабаримиз бор эди, лекин бошқа меҳмонлар воқеани унча англай олишмасдан туришарди. Ўша пайт меҳмонларни реакциясини кузатдим: деярли ҳамма ҳайрон, айниқса, қуда томон енгилгина шокда, қизлар кулишниям, нима қилишниям билишмасдан туришарди. Бир томондан ажойиб ва бироз ғалати манзара бўлганди. Ўз никоҳ тўйида шунақа ишни амалга оширишга журъати етганига ҳам қойил қолганмиз. 

         Энг қизиғи, курсдош куёвтўрани қўли кўксида, худди давлат тадбирларида тургандек бир нуқтага қараб жиддий тутарди, келинболани ичидан нима ўтган ўзига аён. 

         Хуллас, шунақа гаплар. Шу шу хали хам курсдошлар йиғилганимизда ёки тўйларда шу воқеани эслаб, ўша талабалик давридаги ширин ўтмишни ёдга олиб кулиб қўямиз. 

3.24 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.24 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 1
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 1

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр