Қанд кимнинг ҳисобидан?

Sarvar Erkinbayev
Саралаш

Эрталабдан институтга отландим. “Дамас”га чиққач, қулоқчинларимни тақиб олганча аудиокитоб эшитиб кета бошладим. Йигирма дақиқалик йўл. Беш дақиқалардан сўнг эътиборимни дамасчи ва олдидаги йўловчи суҳбати тортди. Беихтиёр қулоқларимдан қулоқчинларимни олиб қўйиб, суҳбатга қулоқ солдим.

– Анава чорраҳадаги Аъзам акамиди? “ГАИ”га ишга кирибди-да? Маладес, пулни қилиб-қилиб олсин пайтида. Қандини урсин! – улар ҳавас билан гаплашиб кетишарди...

Биринчи парадаман. Семинар дарси. Савол-жавоб авжида. Бюджетда ўқийдиган Мансур исмли курсдошимиз бор. Бюджетга осмондан тушиб кириб қолганлардан. Каллада ҳеч нима йўқлигидан телефонини кавлаб, телеграмдан келаётган видеоларни томоша қилиб ўтирибди. Бюджетга кириб, қайсидир терлаб ўқиганнинг умидларини чиппакка чиқарган-да, деб кўча-кўйда дўстларимга ҳазил аралаш жиддий гапирсам, доимгидек жавобни оламан:

– Эплабди, маладес, қандини урсин...

Тоғамникидаман. Ўқишдан сўнг сал эшигида томорқасига қаралашиб юборгани келгандим. Томорқада кетмон билан ишлаяпман, тоғам эса қўшниси Маҳкам тоға билан гаплашиб туришибди. Уларнинг суҳбати қандайдир бой амалдорнинг чет эл банкидаги ҳисоби-ю, қурган иморатлари туфайли ишдан кетгани, судда иши кўрилаётгани ҳақида эди. 

– Ҳа ошириб юборибди-да, бешта бармоқни оғизга солиб. Лекин, очиғи унақа амалга ўтирганимизда биз ҳам шундай қилардик-да, тўғрими? Қандимизни урардик...

Юқоридаги учала ҳолатни кўргандан сўнг беихтиёр савол туғилади. Туғилиши ҳам керак. Урилаётган қандлар кимнинг ҳисобидан бўлади? Нега коррупция муаммоси ҳақида икки соатлаб гапиришимиз мумкин-у, амалда кўпчилигимиз ҳаёлан бўлса ҳам уни яққол қўллаб-қуватлаётганимизни тушунмасак? Бизнинг онгимиз шунга созланганмикан, балки? Яъни, биз иллатларимиз ҳақида гапиришни биламиз, бироқ ўзимизнинг юриш-туришимизга синчиклаб назар солсак, тиззамизгача шу ботқоққа ботиб бораёганлигимизни тушуниб етармиз? 

Муаммоларга ечим излашда биринчи навбатда ўз юриш-туришимизга назар солишимиз ҳамда биз норма деб қабул қиладиган кўп тушунчаларни қайтадан мезонга солиб кўришимиз керак бўлади. Замон келиб, муаммолар ҳақида кўп гапириляпти, танқид қилинмаган соҳа ҳам қолмади ҳисоб. Аммо ўзгаришга келганда-чи? Ўзимиз билан уриш учун яна неча қоп қанд орқалаб кетяпмиз? Урилаётган қандлар кимнинг ҳисобидан бўлади?

3.16 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.16 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.14 / 6
  • Муштарийлар баҳоси
    4.37 / 7

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

2.5 Мансур Тангишов 01/05, 00:31

Танланган мавзу ғояси яхши, муаллиф ўз фикрини бир 3 та мисоллар доирасида ёритган. Мавзунинг ижтимоий аҳамияти ҳам долзарб ва буни муаллиф қисман кўрсата олган. Афсуски блогпост мазусига атрфолича кенгроқ ёндашилмаган, таҳлил амалга оширилмаган ва аниқ ечим тақдим этилмаган. Ҳамма ўзгаришни ўзидан бошласин сингари умумий фикрлар билан ўқувчини қизиқтириш ва блогнинг савиясини ошириш қийин. Лекин муаллифнинг ўзига хос ёзиш услуби мавжудлиги ва бироз ишлов берилса дурустгина блоглар пайдо бўлиши аниқ. Кейинги постларда муаллифдан ёритмоқчи бўлган мавзусида таъсирчан мисолларни кўпайтиришни, қизиқарли фактлардан фойдаланишни, кириш ва хулоса қисмларига алоҳида эътибор беришни, шаклда зарур бўлган жойларни алоҳида қайд этишни тавсия қиламан.

4 Олимжон Солижон ўғли 05/05, 21:33
3 Расул Кушербаев 10/05, 21:14
3.5 Мақсуд Саломов 12/05, 14:42
4 Маҳсуджон Асқаров 13/05, 13:05
3 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05, 01:35
3.5 Шерзод Шерматов 17/05, 22:29
3.5 Бахтиёр Шералиев 18/05, 16:21
3 Нигора Умарова 18/05, 20:39
2.5 Давронбек Тожиалиев 19/05, 13:28
2 Тўлқин Юсупов 19/05, 17:44
3.5 Уйғун Ғафуров 19/05, 18:38
3.5 Умид Гафуров 20/05, 00:21
2 Музаффар Назаров 20/05, 17:43
2.5 Шунқор Чориев 20/05, 20:47
2 Беҳзод Қобулов 20/05, 23:00
2 Абдумалик Носиров 20/05, 23:04
3.5 Мубашшир Аҳмад 20/05, 23:41
3 Қаҳрамон Асланов 21/05, 10:00
2.5 Иноят Садикова 21/05, 14:03
4 Нодир Закиров 21/05, 14:16
3.5 Адҳам Отажонов 21/05, 19:40
3.5 Ботиржон Шерматов 21/05, 21:22
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр