Ким кимни алдаяпти?

Sarvar Ochilov
Саралаш

Ўтган бир йил давомида асосий истеъмол маҳсулотларимиздан бири бўлган гўштнинг нархи кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Сабаби гўшт ва гўшт маҳсулотларининг нархи “катта сакраш” қилди. Буни баъзи мутахассислар (аслида мутахассис бўлмаганлар учун ҳам маълум) чорва емиши қимматлиги ва ҳудудларда чорвачиликни ривожлантиришга етарлича эътирбор қаратилмаётганлиги билан изоҳлашмоқда. Албатта, бу фикрларда жон бор. Бироқ Пойтахтимиздаги Чорсу бозорига азонда борсангиз гўштнинг килосини 20 минг сўмдан ҳам олишингиз мумкин. Ишониш қийин тўғрими? Лекин бу рост! Қувонишга ва Чорсу томон йўл олишга шошилманг, бу гўшт Сиз ўйлаган гўшт эмас...

....Яқинда хизмат сафари билан Қашқадарё вилоятида бўлдим. Қайтишда поездга билет қолмаганлиги сабабли йўловчи автомобил билан Пойтахтга қайтишимга тўғри келди. Таксига чиқиш мақсадида автовогзалга борсам, бир оқ Ласетти ҳайдовчиси “Тошкентга бир киши” деб қолди. Табиийки, менга бу мақул бўлди, чиқдим. Мошинанинг орқа ўриндиғи тўла гўшт, фақат шафёрни олдидаги ўриндиқ бўш, у ерга мен жойлашдим. Кутмасдан йўлга чиқдик, шунисига хурсанд эдим. Қизиқиб, гўштнинг нархини сўрадим, ҳайдовчидан.

- Ака, бу ерда гўшт арзонми? Неча пулдан олдингиз?

- Арзон, анча арзон бу ерда гўшт...

- Яхши. (Мен ҳам олиб кетсам бўларкан, деб ўйладим ичимда.)

- Лекин бу сиз ўйлаган гўштдан эмас...

- Нега?

- Бу ўлган молнинг гўшти...

....Талаба эдим, ёзги таътил пайти қишлоққа кетдим. Борган куни қўшнимизнинг икки қорамоли пахта даласидан чиқиб, тўпланган азотли сувдан ичиб, харом ўлиб қолди. Қўшнимизга роса ичим ачиб тургандим, қўшни қишлоқдан бир қассоб келиб, ҳаром ўлган молларни сўйиб, тозалаб, олиб кетди. Албатта, текинга эмас. Кейин билсам, икки мол пойтахтга, Чорсу бозорига жўнатилган экан...

Яна ўша талабалик хотиралари... Андижонлик бир курсдошим билан Чорсу бозори атрофидаги эски ҳовлилардан бирида ижарада турамиз. Бир куни кечки пайт курсдошим икки килоча колбаса кўтариб келиб қолди. Айтишича, арзонга учраб қолибди. Ўша пайтнинг нархи билан ярим кило гўштнинг пулига тушибди. Бир ҳафта иккимиз колбасахўрлик қилиб, ўша хотамтой сотувчидан роса хурсанд бўлган эдик. Энди ўша колбасага ҳам шубҳам бор. Балки, у қўшнимизнинг харом ўлган молининг гўштидан тайёрлангандир...

Бугун бозорларимиз тўкин. Кўрган одамнинг кўзини қувнатади, нархи дилни хира қилса ҳам. Бироқ нархи кўзни ҳам дилни ҳам қувнатадиган гўшт ва гўшт маҳсулотлари учрашига нима дейсиз? Улардан харид қилганмисиз?

3.39 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.39 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 2
  • Муштарийлар баҳоси
    4.35 / 3

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

3.5 Мубашшир Аҳмад 18/05, 11:56
3.5 Бахтиёр Шералиев 18/05, 16:32
4 Нигора Умарова 18/05, 18:23
4 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:19
4.5 Расул Кушербаев 18/05, 23:05
3 Мақсуд Саломов 19/05, 11:35
2.5 Давронбек Тожиалиев 19/05, 13:52
4.5 Саид-Абдулазиз Юсупов 19/05, 17:30
3 Уйғун Ғафуров 19/05, 18:08
4 Умид Гафуров 19/05, 20:48
4 Тўлқин Юсупов 19/05, 21:30
3.5 Ботиржон Шерматов 20/05, 19:01
3 Қаҳрамон Асланов 20/05, 20:13
3.5 Шунқор Чориев 20/05, 20:22
3 Музаффар Назаров 20/05, 20:25
3 Абдумалик Носиров 20/05, 22:45
3 Беҳзод Қобулов 20/05, 23:12
3 Иноят Садикова 21/05, 01:50
3 Мансур Тангишов 21/05, 10:44
4 Шерзод Шерматов 21/05, 11:51
4 Нодир Закиров 21/05, 12:31
3 Олимжон Солижон ўғли 21/05, 13:19
4 Адҳам Отажонов 21/05, 18:50
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
1 та фикр