Ҳақиқий меҳр қандай бўлади?

Ҳар бир ота-она фарзандига меҳрибонлик қилиши шубҳасиздир. Бу меҳрибонлик фарзанд туғилишидан олдин бошланади. Фарзанд кўриш, уни тарбиялаб вояга етказиш қанчалар машаққатли бўлса ҳам, ота-онанинг ҳали туғилмаган фарзандига бўлган меҳри бундан устунлик қилади. Фарзанд туғилгач ундан бир оғиз «ойи», «дада» деган сўзни эшитиш учун ота-она ойлар давомида, баъзида йилдан ошиқ муддатда фарзандининг оғзига тикилади.

Фарзандига эсган совуқ шаббодани ҳам раво кўрмайди. Уни ўтга тушиши у ёқда турсин, унга бир дона гугуртнинг олови яқин келишига ҳам тоқат қила олмайди. Қанчалар улуғ меҳрибонлик! Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан сўнг бошқа бир кишига меҳр қўйса, аввало, бу фарзандига меҳр қўйган ота-онадир.

Афсуски, баъзи ота-оналарда бу меҳрибонлик нотўғри кўринишда тус олган, яъни бунда зоҳиран меҳрибонлик акс этади, аммо аслида эса бунинг аксидир. Бунга қуйидагича мисол келтириш мумкин: саҳар вақти, кун совуқ... Бола ширин уйқуда... Ота-она уйғониб, бомдод намозини ўқишга тараддудда. Ҳозир фарзандини уйғотса ширин уйқудан кечиб туриши, совуқда таҳорат олиши, намоз ўқиши керак.

Агар уйғотмаса ширингина уйқуси бузилмайди, маза қилиб ухлайди. Кун исиб, юзига куёш тушгач истаб-истамай уйғонади... Шундай вақтда боласига ҳақиқий меҳр кўрсатадиган ота-она қайси йўлни танлайди?

Агар боласининг уйқусини бузишни истамай буни меҳр кўрсатиш деса, бу ҳақиқий меҳр эмас, балки фарзандини Аллоҳга бандалик қилишда саркашликка йўл қўйишига бепарволикдир. Охиратда бунинг жазоси қаттиқ бўлиши мумкин. Қайси ота-она фарзандининг бундай жазо олишига рози бўла олади?! Албатта, ҳеч бир ота-она бунга рози бўлмайди.

Шундай экан, фарзандга меҳр кўрсатганда ҳақиқий меҳр кўрсатайлик! Нафақат фарзандга меҳр кўрсатишда, балки ҳар бир кишига меҳр кўрсатганда ҳам ҳақиқий меҳр кўрсатиш лозим! Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Каломида марҳамат қилиб дейди:

«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни, ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар».

«Таҳрим» сураси, 6-оят

Имом Дора Қутний Амр ибн Шуъайбдан, у киши отасидан, у киши бобосидан (розияллоҳу анҳум) қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ёш болаларингизни етти ёшликларида намоз ўқишга амр қилинглар. Ўн ёшга етганларида унинг учун уринглар ва ётар жойларини алоҳида қилинглар», – деганлар.

Мазкур ҳадисда болаларни намозга буюриш очиқ-ойдин айтилгани кўриниб турибди. Агар уларни оромини бузмаслик учун намозга буюрмаслик меҳр кўрсатиш бўлганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаргиз бундай демас эдилар, чунки у зот оламларга раҳмат бўлиб келганлар, чунки у зот болаларга энг меҳрибон зот эдилар, у зот умматнинг ҳақиқий меҳрибони бўлганлари учун ҳам шундай деганлар!

3.20 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.20 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.16 / 3
  • Муштарийлар баҳоси
    4.37 / 9

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Soliha Shahobiddinova 02/05/2018
4.5 G'ayrat Norqobil 02/05/2018
5 Rahmatulloh Zubaydullayev 03/05/2018
5 Bobomirzayeva Gulhayo 03/05/2018
5 Ummu Zaynab 03/05/2018
5 Doniyorbek Ruzimuhammad Ugli Bahovaddinov 04/05/2018
4.5 Rabbimqul Isakulov 05/05/2018
5 Yusuf Rahimov 08/05/2018
5 Gulnora Mirgiyazova 19/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
7 та фикр