Буюк иш нима?

"Сиз ўзиз ватан учун нима қип қўйдиз?" Бла, бла, бла.....

Баҳс ва суҳбатларда бирор соҳадаги масъул шахслар ё улар жавобгар бўлган ишлардаги камчиликлар холис танқид остига олинса, айримлар "ўзинг нимани қойил қилдинг?" қабилида ҳақиқатни айтаётган инсоннинг оғзини ёпишга уринишади. Мана шундай фаросат эгаларига айтадиган гапим бор.

Ватан учун бирон нима қилиш, дегани бу оламшумул ҳаракат-у, кинолардаги сохта қаҳрамонликлар эмас. Ҳар қандай касб эгасининг ҳалол бажарган иши ўзи бир қаҳрамонлик. Ҳаттоки, иш тополмай, маошсиз ва "вақтинча ишсиз" мақомида юрган инсоннинг бирор жиноятга қўл урмай, жамиятга зиёни тегмаётгани ҳам ватан учун қилинаётган буюк иш. Ҳар ким ўз сабри, қобилияти ва лавозими чегарасида бирор юмушни бажаради.

• Кўча тозаловчисининг ҳамма ухлаб ётган пайтда, тонг отмасдан йўлларни покиза қилиб қўйиши қайсидир тадбиркорнинг янги иш жойлари яратишидан кам қаҳрамонлик эмас.

• Бирор шифокорнинг беморларни сидқидилдан даволаши бирор ҳокимнинг шаҳар ё вилоятни ривожлантиришидаги ҳаракатларидан кўра кам олқишланадиган иш эмас.

• Ўқитувчининг ўз ишини профессионал бажариши бирор раҳбарнинг мамлакат ривожланиши учун қилаётган жонбозлигидан паст баҳоланадиган юмуш эмас.

Шунчаки, одамлар кўпинча ОАВларда кўп тилга олинадиган, экранларда кўп кўриниш берадиган инсонларни (артистми, спортчими, машҳур тадбиркор ё раҳбарми) олқишлашга, уларни қаҳрамон сифатида кўришга ўрганиб қолган. Аммо, бир чеккада ўз ишини индамай, виждонан ва муҳсинлик билан бажараётган қаҳрамонлар ён атрофимизда. Сиз-у биз уларни ҳар куни кўча-кўйда, ошхоналарда ё бозорларда учратамиз. Ўша буюк қаҳрамонларнинг қайсидир бир автобусга чиқаётган, яна қайсидир бири ярим кило гўшт олаётган ва яна бири шунчаки пиёда ўйланиб кетаётган бўлади. Фақатгина уларни ТВда ё интернетларда кўрмаганимиз учун танимаймиз, менсимаймиз.

Шу сабабли, қайсидир камчиликни бартараф этишни кўзлаб, ўринли танқидий фикр айтган ҳар қандай инсонни тергашдан, "ўзинг нима қилиб қўйдинг" қабилида овозини ўчиришга уринишингиздан олдин, бир оз ўйлаб олинг. Эҳтимол, шу инсон юрт учун катта иш қилгандир, эҳтимол шу инсон ўша буюк қаҳрамонлардан биридир.

3.87 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    3.87 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.18 / 10
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 17

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Бахтиёр Шералиев 18/04, 05:45
5 Абдумалик Носиров 23/04, 17:47

Изохсиз. Хаммаси тушунарли ёзилган.

4.5 Мақсуд Саломов 24/04, 18:58
3 Давронбек Тожиалиев 24/04, 22:16

Кириш ва хулосани максимал даражада қисқартириб, мисолларни кўпайтирилса, янада ўқишли чиқарди.

4 Қаҳрамон Асланов 26/04, 14:12
4 Олимжон Солижон ўғли 26/04, 20:54
5 Расул Кушербаев 29/04, 20:57

Rahmat

4.5 Мансур Тангишов 30/04, 12:23

Ғоя яхши, мазмун чиройли ёритилган, жамиятдаги долзарб масала кўтарилган. Агар муаллиф ушбу қаҳрамонларни эътироф этиш бўйича таклифлар берганида бунданда ўқимишли ва тугалланган пост бўлар эди.

5 Тўлқин Юсупов 05/05, 23:52
4 Шерзод Шерматов 11/05, 02:59
4 Музаффар Назаров 13/05, 16:25
4 Ботиржон Шерматов 13/05, 21:13
4.5 Саид-Абдулазиз Юсупов 16/05, 02:19
4 Беҳзод Қобулов 16/05, 15:22
4.5 Нигора Умарова 18/05, 16:04
5 Маҳсуджон Асқаров 18/05, 22:56
4 Мубашшир Аҳмад 19/05, 02:50
5 Иноят Садикова 19/05, 17:54
5 Умид Гафуров 20/05, 18:24
5 Нодир Закиров 20/05, 22:23
5 Адҳам Отажонов 21/05, 17:04
4.5 Уйғун Ғафуров 21/05, 17:39
4 Шунқор Чориев 21/05, 20:18
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
6 та фикр