«Бизга трамвай йўлларини қайтариб беринглар ёки пиёдалар учун йўл ажратиб беринглар»

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги Жар-ариқ кўчаси ва Бел-тепа мавзеси туташган кўча ўртасида аввалдан трамвай йўли ўтган эди. Аммо, 2016 йил, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими бўлмуш Жахонгирович Раҳмонбек Усмонов томонларидан ушбу трамвай йўллари ҳозирги замон талабларига жавоб бера олмаслиги ва машиналар кўпайган Тошкент йўлларида тирбандликларга сабаб бўлаётгани учун Тошкент шаҳридаги трамвай йўллари олиб ташлаш бўйича таклиф киритилди.

Ушбу, таклиф юзасидан шу йилнинг 13 апрел санасида Бешқайрағоч даҳасидан, Беруний метросига бўлган масофани босиб ўтувчи «12» сонли трамвай олиб ташланди. Лекин, трамвай йўли олиб ташлангунга қадар ушбу йўллардаги баъзи хусусан «Пиёдалар йўлкаси», «Кўчадаги ариқлар» мавжуд эмаслиги ҳозиргидек кўзга ташланмас эди.

Трамвай йўллари олинди, аммо юқорида санаб ўтган 12 трамвай йўли бўлмуш Жар-Ариқ ва Бел-Тепа мавзесидаги йўл, пиёдалар йўлагисиз қолди. Сабаби, бу йўлда пиёдалар авваллари трамвай йўли орқали юришар эди. Йўл қайта таъмирланган бўлсада, тўлиқ йўл хафвсизлигига риоя қилиш чоралари ўрнатилмади. На йўллар яхши асфалтланди, пиёдалар учун йўлак ажратилди ва на йўл четларида ёмғир ва бошқа сувлар оқиб тушиши учун ариқлар очилмади.

Шунчаки йўл иккига бўлинди ва бироз асфалт қилинди. Ҳатто, Бел-тепа ҳамда Бел-тепа 7 тор кўчасидаги бекатга на ўриндиқ ва на бекат белгиси қўйилмади! Қачонгача фақат ва фақат кўзга кўринувчи жойларни бўяб, халқни алдаймиз? Илтимос ҳокимлар бизга трамвай йўлларини қайтиб беринглар ё бўлмаса йўлларимизни қайта қуриб, барча йўл қоидаларига жавоб бера оладиган қилиб беринглар!

Бу йўллардан бизнинг болаларимиз мактабга қатнашади, шу йўллардан бориб, келиб ўқишади. Бу йўлларнинг бир кун ёмғир ёқандан кейин ҳолатини кўрсангиз, эртасига қўлингизда қармоқ олиб келасиз... сувлар шунчаки кўлмак бўлса майли эди, аммо дарё бўлиб тошади. Сабаби, сув оқиб тушувчи ариқлари йўқ.

Илтимос, халқни баравар кўринглар. Бу йўлдан 5 ё 6 бекат нарироқда барча қулайликларга эга йўллар ва бекатлар мавжуд, аммо негадур бу йўллар ҳудди қора халқ учун қилингандек ажратиб қўйилган! Бизга болаларимизнинг хафвсизлиги керак. Хафвсизлик эса аввало оиладан, ундан кейин кўчадан бошланади!

2.89 / 23

  • Ҳакамлар баҳоси
    2.89 / 23
  • Блогерлар баҳоси
    4.15 / 5
  • Муштарийлар баҳоси
    4.36 / 6

Ушбу блогпост учун овоз бериш муддати тугаган

5 Abdujamol Abduraximov 14/05/2018
5 Miraziz Mirmaksudov 14/05/2018
5 Ziyoda Ortiqova 14/05/2018
5 Umida Khujakulova 14/05/2018
5 Guli Hon Fathullaevna 14/05/2018
2.5 Андижанец 15/05/2018
Фикр билдириш учун рўйхатдан ўтинг
0 та фикр